А. Рахмонов, Ё. Жуманазаров, С. Акбаров ёш даврлари психологияси



Download 0,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/94
Sana20.01.2023
Hajmi0,92 Mb.
#900707
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   94
Bog'liq
ёш ва педагогика мажмуа

А. И. Малиованов ўсмирларни
тўртта
гуруҳга 
ажратади

1
) хатти-ҳаракатларида ўзлари англаган ижобий қоидаларга таяниб иш тутадиган, сўзи билан 
иши мос ўсмирлар; 
2
) ахлоқий тушунчалари қилиқларига мос келадиган ўсмирлар; 
3) 
хатти-ҳаракатлари ахлоқий 
нормалар ҳақидаги билимлари билан ажралиб турадиган, шу билимларга мос ҳаракат қилмайдиган 
ўсмирлар; 


67 
4) 
ўзлари биладиган ахлоқий талаблар билан кундалик хулқ-атворнинг алоқасини 
тушунмайдиган ўсмирлар. 
Илмий тадқиқотлар ва ҳаёт тажрибалари айрим ахлоқий тушунчаларни нотўғри тушуниб, 
шахснинг баъзи фазилатларини нотўғри баҳолаб, мустақилликка интиладиган, ўз иродасини 
намойиш қилишга ҳаракат қиладиган ўсмирлар ўзларида салбий сифатларни ўстиришга уринишини 
кўрсатди. Ҳатто улар ўзларида шаклланган ижобий хислатларни йўқотишга ҳам ҳаракат қиладилар. 
Ўқитувчи ва ота-оналарнинг асосий вазифаси уларнинг нотўғри қарашларига зарба бериш ва 
ўсмирларнинг адашишларига йўл қўймасликдир. 
Ўсмир ўғил-қизлар шахсининг камол топишида ўзини англаш муҳим аҳамиятга эга. Чунки 
ўзини англаш жараёнида ўзига баҳо бериш майли ва истаги ўзини бошқа шахслар билан таққослаш, 
ўзига бино қўйиш эҳтиёжи пайдо бўлади. Булар эса ўсмирнинг психик дунёсига, ақлий фаолиятига, 
теварак-атрофга муносабатининг шаклланишига таъсир қилади. 
Ўсмирларда ўзини англашнинг ривожланиши шахсий хулқ-атворини тушунишдан бошланиб, 
ахлоқий фазилатини, характерини, ақлий имконият ва қобилиятини билиш билан якунланади. 
Ўсмирда ўзини англаш ривожланиши учун синф жамоаси ва оила аъзоларининг фаолияти 
муҳим аҳамиятга эга. Унинг хатти-ҳаракати, ўз кучига, майлига ёшига лойиқ ижтимоий 
муносабатлари, муайян муҳитда ўз ўрнини топишга интилиши ўзини англашининг такомиллашувига 
пухта замин яратади. 
Ўсмирларда ўзини англаш янги босқичга кўтарилгач улар ўзига хос ахлоқий намунани 
танлайдилар. Ўқувчи ўзига намуна бўлган шахснинг хулқ-атвори билан ўзининг хатти-ҳаракатини 
солиштиради ва ўзининг ижобий ёки салбий жиҳатларини англаб етади. Натижада унда ўзини ўзи 
тарбиялашга боғлиқ яна бир муҳим хислат вужудга келади. Ўсмир ўзини ўзи тарбиялашда ўсмир 
китоб қаҳрамонларидан, кинофильм иштирокчиларида ўрнак олиб, гоҳо уларга тақлид қилиб, бутун 
ирода кучи ва характер хислатларини ишга солиб, ҳар хил хусусиятларни эгаллашга интилади ва бу 
йўлда учрайдиган тўсиқ ҳамда қийинчиликларни енгади. 
Ўсмирлик ёшида психологик жиҳатдан энг мухим хислат вояга етиш ёки катталик ҳиссининг 
пайдо бўлиши алоҳида аҳамиятга эга. Катталик ҳисси ижтимоий-ахлоқий соҳада, ақлий фаолиятда, 
қизиқишда, муносабатда, кўнгил очиш, жараёнида, хулқ-атворнинг ташқи шаклларида ўз ифодасини 
топади. Ўсмир ўз кучи ва қуввати чидамлилиги ортаётганини, билим савияси кенгаяётганини англай 
бошлайди. Буларнинг барчаси унда катталик ҳиссини ривожлантиради. Унда ғашга тегадиган 
раҳбарликдан, ўринсиз ҳомийликдан, ортиқча назоратдан, зериктирадиган ғамхўрликдан ходи 
бўлиш истаги вужудга келади. Мазкур жараён ўз навбатида катталар билан муносабат ва мулоқотда 
нохуш кечинмаларни пайдо қилади. Синф жамоаси ва оила аъзолари ўртасидаги муносабатларни 
ўзгартиришгина катталар билан ўсмирлар орасидаги «англашилмовчилик ғови»ни йўқотади. 
Ўсмирлар билан муносабатда уларнинг мустақиллиги, фаоллиги, ташаббускорлиги, ўзини 
бошқаришини ҳисобга олиб, ортиқча ҳомийлик, ғамхўрлик қилмаслик ижобий самаралар беради. 
Ўсмирлик даври хусусиятларини тадқиқ қилган Д. Б. Эльконин ва Т. В. Драгуновнинг 
таъкидлашича, ўғил ва қизларнинг бу ёшда ўртоқлари билан муносабатларга интилиши, 
тенгдошлари жамоасининг хаётига қизиқиши ёрқин намоён бўлади. Ўсмирларнинг ўртоқлик ва 
дўстлик туйғулари ўзаро муносабатларини ўрганган И. В. Страхов, уларнинг ўзаро муносабатларини 
учта шаклга: 

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish