А. Рахмонов, Ё. Жуманазаров, С. Акбаров ёш даврлари психологияси


Маънавий идеалларнинг таркиб топиши



Download 0,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/94
Sana20.01.2023
Hajmi0,92 Mb.
#900707
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   94
Bog'liq
ёш ва педагогика мажмуа

Маънавий идеалларнинг таркиб топиши. 
Ўсмирлар одамлар-нинг маънавий хислатларига, 
ахлоқий хатти-ҳаракатларига, бир-бирлари билан муносабатларига қизиқиш билан ўзларида 
маънавий идеалларни таркиб топтирадилар. Ўсмирлардаги маънавий психологик-идеал 
ўсмирларнинг эмоционал тус олган, субъектив вужудга келган образи бўлиб, бу образ унинг шахсий 
хулқ-атворининг тартибга солувчиси ва бошқа кишилар хулқ-атворини баҳолашнинг мезони бўлиб 


66 
қолади. Боланинг ўзи тақлид қилмоқчи бўлган ва айрим хислатларни
 
ўзига сингдириб олишга 
интилган ёки ўзи тасаввур қилган одамнинг идеали болага таъсир қилиб турган маънавий 
мотивларнинг борлигини белгилаб беради. Бу эса, илмий текшириш ишларининг кўрсатиб 
беришича, ўсмир шахси маънавий турғунлигининг шаклланиши учун муҳим шароит бўлиб 
ҳисобланади. Тарбия процессидаги кузатишлар ва психологик анализ шуни кўрсатадики, 
ўсмирларда ижобий ва маънавий идеалларнинг пайдо бўлиши умуман тарбия учун зарур ва ҳатто 
ҳал қилувчи шароит бўлиб ҳисобланиши мумкин. 
Ўсмирлик давригача ва бутун ўсмирлик ёши даврида конкрет идеалларнинг ички структураси 
анчагина ўзгаради. Бола-ларнинг идеал тариқасида қабул қилган биринчи одами унинг теварак-
атрофидаги конкретликдан ажралмаган ҳолда идрок қилинар экан. Масалан, агар ўқувчи ана шундай 
идеал тари-қасида ўз атрофидаги одамлар (ўқитувчи, отаси, ўртоғи) дан бирортасини танлаб олган 
деб фараз қилайлик, бунда ўқувчи, ҳамма томондан у одамга ўхшашга интилади: у одам ўзини 
қандай тутса, бу ҳам ўзини шундай тутишга, овозини ва ҳа-ракатларини ўхшатишга тиришади ҳамда 
унинг фикр ва ба-ҳоларини такрорлайди. Ўсмирлик ёшигача бўлган болалардаги идеаллар турғун 
бўлмайди. Бундай идеаллар ўқилган китоб-ларнинг

кўрилган кинофильмларнинг ва тасодифий 
учрашув-ларнинг таъсирида тез ўзгариб туради. 
Маънавий идеаллар аста-секин умумийлашиб боради ва онгли равишда танланган идеал 
тариқасида кўрина бошлайди. Бу орқали ўсмирлар хатти-ҳаракатларини ўзлари актив равиш-да 
тартибга сола борадилар. Маънавий идеал аста-секин шун-дай мезонга айланиб борадики, бу 
мезондан ўсмир шахсига баҳо беришда, шу билан бир қаторда, онгли равишда ўзига баҳо беришда 
фойдаланади. 
Ўсмир шахсининг таркиб топишида ахлоқ, ўзига хос онг алоҳида аҳамият касб этади. Бунда 
ўқувчиларнинг ахлоқий тушунчаларни ўзлаштириши ва уларни турмушга татбиқ этиши муҳим роль 
ўйнайди. Умуминсоний хислатларни шакллантириш жараёни ўқувчидаги ишонч, ақида, нуқтаи 
назарнинг қарама-қаршиликларига дуч келади. Ўсмир шахсини таркиб топтиришда унинг атроф-
муҳитга, ижтимоий ҳодисаларга, кишиларга муносабатини ҳисобга олиш лозим. Чунки ўсмирда 
муайян нарсаларга муносабат шаклланган бўлади. Ижтимоий турмушни кузатиш, ундаги инсон учун 
зарур кўникмаларни эгаллаш катталар хулқ-атворини таҳлил қилиш имкониятини яратади. 
Натижада фавқулодда ҳолатларга катта ёшдаги одамларнинг тутган йўли ва услубини 
баҳолаш кўникмаси таркиб топа бошлайди. Ўсмир хулқ-атворини баҳолашда (рағбатлантириш ёки 
жазолашда) катталарнинг қатъиятлилиги, принципиаллиги синчков ўқувчи томонидан таҳлил 
қилинади ва қўлланган тадбирнинг тўғри ёки нотўғри эканлиги яна бир марта текширилади. 
Шунинг учун рағбатлантириш ва жазолаш усуллари оқилона, ўз вақтида, қўлланиши керак. 
Психологик адабиётларда меҳнат билан жазолаш ўсмир психологиясида кескин ўзгариш ясаши 
ифодаланган. Маълумки, ҳамма ўқувчиларга меҳнатнинг қаҳрамонлик, яратувчилик эканлиги 
уқтириб келинади. Фавқулодда меҳнатдан жазо сифатида фойдаланиш уларга мутлақо ёмон таъсир 
этади. 
Психологлар ўтказган тадқиқотлардан кўринадики, ўсмирларнинг кўпчилиги қатъиятлилик, 
камтарлик, мағрурлик, самимийлик, меҳрибонлик, дилкашлик, адолатлилик каби маънавий, ахлоқий 
тушунчаларни тўғри англайдилар. Уларнинг турмуш тажрибасида фан асосларини эгаллаши 
натижасида барқарор эътиқод ва илмий дунёқараш таркиб топади, шулар замирида ахлоқий 
идеаллар юзага кела бошлайди. 
Ўсмирларнинг идеаллари негизида орзу, мақсад ва уларни рўёбга чиқариш режалари намоён 
бўла бошлайди. Муайян касбга майл ва қизиқиш туғилади. Орзу-истаклар ранг-баранглиги билан 
бир-биридан кескин ажралиб туради. 
Ўсмирлар мулоҳазасини тадқиқ қилиш уларда ахлоқий тушунчалар баравар таркиб 
топмаслигини кўрсатди. Рус тадқиқотчиси 

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish