А. Рахмонов, Ё. Жуманазаров, С. Акбаров ёш даврлари психологияси


Ўқувчилар шахсининг ривожланиши нималарга боғлиқ ?



Download 0,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/94
Sana20.01.2023
Hajmi0,92 Mb.
#900707
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   94
Bog'liq
ёш ва педагогика мажмуа

 
Ўқувчилар шахсининг ривожланиши нималарга боғлиқ ? 
Ёш авлодни ҳар томонлама етук, ахлоқли, одобли кишилар сифатида камол топтириш муҳим 
вазифадир. Маълумки ўқувчилар шахсини шакллантириш ишларини намунали йўлга қўйиш учун 
аввало уларнинг характер хислатларини қанчалик таркиб топганлигини аниқлаш мақсадга 
мувофиқдир. Ҳар бир ўқувчи ахлоқий тушунчаларни қандай ўзлаштирганини аниқламай улар билан 
яккама-якка муносабатга киришиш мумкин эмас. 
Бошланғич синф ўқувчилари ишонувчан, ташқи таъсиротларга берилувчан бўладилар. Буюк 
алломаларимиз таъкидлаганидек, кишининг феъл-атвори ҳаммадан кўра кўпроқ ҳаётининг 
дастлабки йилларида таркиб топади ва унда шу даврда пайдо бўлган сифатлар мустаҳкам ўрнашиб 
кишининг иккинчи табиатига айланади. Инсоннинг иккинчи табиатида ижобий ҳиссиётларни, 
фазилатларни таркиб топтириш, юксак ахлоқ нормаларини шакллантириш учун бутун масъулият 
бош-ланғич синф ўқитувчисининг зиммасига тушади. Боланииг мазкур ёш даврида ўқитувчининг 
ҳар бир гапи, ҳар бир хатти-ҳаракати, таъсир кўрсатиш услуби унинг учун хақиқат мезонн 
вазифасини бажаради. Чунки ўқувчилар ўқитувчиларига қаттиқ ишонадилар, унинг фикр-
мулоҳазаларига қулоқ соладилар, педагогик ақл-заковатидан жиддий таъсирланадилар, талабларига 
ҳамиша амал қиладилар, у берган топшириқларни бекаму-кўст бажаришга интиладилар. Ана шу 
даврда ўқитувчи учун: а) ўқувчиларнинг маънавиятига таъсир кўрсатиш ижобий ҳис-туйғулари ва 
эзгу ниятларини қўллаб-қувватлаш;, б) уларни атрофдаги кишиларга ёрдам беришга ундаш, тўғри 
мулоҳаза юритишга ўргатиш, номаъқул қилиқлардан тийиш, табиат манзараларни кузатишга ва 
мусиқа тинглашга одатлантириш; в) уларга нималар билан шуғулланиш кераклигини, бурч ҳиссини 
тушунтириш; г) улар билан ўқилган китобларни, кўрилган томошаларни муҳокама қилиш 
имконияти туғилади. 
Ўқитувчининг ўқувчилар билан мазмунли суҳбатлар ўтказиши, уларни ғаройиботлар оламига 
олиб кириши, фаоллик сари етаклаши алоҳида аҳамият касб этади. Кичик мактаб ёшидаги 
ўқувчиларнинг ахлоқий сифатларини ривожлантиришда кўзланган мақсадга эришиш учун уларнинг 
ёши ва психологик хусусиятларини ҳисобга олиш шарт. 
Гарчи кичик мактаб ёшидаги давр шахснинг тараққиётида ҳал қилувчи силжишлар даври 
бўлмаса ҳам (бизнинг фикримизча, бундай давр ўсмирлик давридир, шунга қарамай, бу даврда 
шахснинг таркиб топиши етарли даражада сезиларли юз беради. Юқорида қайд қилиб ўтилганидек, 
мактабга кириш боланинг ҳаётида бурилиш моменти ҳисобланади. Катталар (ўқитувчилар) ва 
тенгдошлари (синфдошлари) билан янги муносабатлар майдонга келади. Бола бутун бир 
умуммактаб, синф, жамоасига) қўшилади. Ўқувчи олдига бир қатор жиддий талабларни қўядиган 
ўқишга – янги фаолият турига қўшилиш ўқувчини ўз ҳаётини қатъий тарзда ташкил қилишга, қонун-
қоида ва режимга бўйсунишга мажбур қилади. Буларнинг барчаси теварак-атрофдаги воқеликка, 
бошқа кишиларга, жамоага, таълимга ва унинг билан боғлиқ бўлган мажбуриятларга нисбатан 
янгича муносабатлар системасини таркиб топширишга ва мустаҳкамлашга қатъий равишда таъсир 
қилади, характерни, иродани таркиб топтиради, қизиқишлар доирасини кенгайтиради, қобилиятлар 
тараққиётини белгилайди. 

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish