А. Рахмонов, Ё. Жуманазаров, С. Акбаров ёш даврлари психологияси



Download 0,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/94
Sana20.01.2023
Hajmi0,92 Mb.
#900707
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   94
Bog'liq
ёш ва педагогика мажмуа

Диққат. 
Бошланғич синф ўқувчиларида диққатни иродавий зўр бериш билан бошқариш ва 
фавқулодда вазияга мослаш имконияти яхши бўлмайди. Бунинг асосий сабаби уларда ихтиёрий 
диққатнинг кучсизлиги ва беқарорлигидир. Шу билан бирга кичик -мактаб ёшидаги болаларнинг 
ихтиёрий онгли диққати ўқиш мотивлари билан узвий боғлиқ ҳолда намоён бўлади. Одатда 
уларнинг ўқиш мотивлари узоқни кўзлаган ва мақсад билан боғлиқ мотивларга ажратилади. Юқори 
синф ўқувчиларининг билим олиш мотивлари узоқни кўзлаган мотивга кирса, бошланғич синф 
ўқувчиларининг мотивлари воқеликка ва реалликка боғлиқ мотивлардир. 
Тажрибадан маълумки, болаларда ихтиёрсиз диққат дурустгина ривожланган бўлади. Чунки 
таълим жараёнида ихтиёрсиз диққатнинг ўсиши учун мухим шароитлар мавжуддир. Бошланғич 
синф ўқув материалларининг яққоллиги, ёрқинлиги, жозибадор-лиги ўқувчида беихтиёр ҳис-
туйғулар уйғотади, иродавий зўриқишсиз, осонгина фан асосларини эгаллаш имконини яратади. 
Ўқув материалларининг турли-туманлиги ихтиёрсиз диққатнинг тўпланиши, марказлашуви ва 
барқарорлигига ижобий таъсир этади. Кичик мактаб ёшидаги болаларни ўқитишда 
кўрсатмалиликдан кенг фойдаланилади. Бу тадбир биринчидан болалар фаоллигини оширса, 
иккинчидан материални мантиқий жиҳатдан ўзлаштиришга, уни таҳлил этиш мавҳумлаштириш ва 
умумлаштиришга тўсқинлик қилади. Уларда кўрсатмалиликка асосланган динамик стереотип пайдо 
бўлиши ҳам мумкин. Сунъий тўсиқлар, ҳалал берувчи аломатлардан қутулиш учун яққол ва мавҳум 
материаллардан аралаш ҳолда фойдаланиш яхши натижа беради. Боланинг кўрсатмалиликка 
берилиб кетиши уни асосий мақсаддан узоқлаштиради, бола ташқи белгиларга эътибор беришга 
одатланиб, ички муҳим белгилардан четлаша боради. 
Маълумки, ихтиёрсиз диққат таълим жараёнида ўқувчиларнинг қизиқиши билан бевосита 
боғланиб кетса, табиийки, улар фақат мароқли, қувончли ахборот ва матнлар, билан танишишга 


41 
интиладиган бўлиб қоладилар. Натижада ўта нозик, яъни ташқи қўзғатувчилар таъсирига берилувчи 
диққат уларнинг психикасида мустаҳкамланади. Одатланиш мураккаб ўқув материалларини 
эгаллашда қийинчиликлар туғдиради. Шунинг учун К. Д. Ушинский, болани фақат ўзини 
қизиқтирган нарса билан эмас, балки уни қизиқтирмаган нарса билан ҳам шуғулланишга ўргатинг, 
бола ўз бурчини бажаришдан қаноатланиш учун ишлайдиган бўлсин, деб уқтирган эди. 
Биринчи ва иккинчи синф ўқувчилари диққатининг ўзига хос хусусиятларидан бири унинг 
етарлича барқарор эмаслигидир. Шунинг учун улар диққатларини муайян нарсаларга қарата 
олмайдилар ва объектда узоқроқ тута олмайдилар. Бунда тормозланиш билан қўзғалиш ўзаро 
номувофиқ ҳаракат қилади. Ўқиш машғулотида тутилиш, тўхтаб қолиш, қироат суръатининг 
камайиши, товушнинг тебраниши ва пасайиши, баъзида ҳарф, ибора, гаплар тушиб қолиш ҳоллари 
мана шу физиологик механизм таъсирида пайдо бўлади. 
Қатор тадқиқотлар биринчи ва иккинчи синф ўқувчилари дарсда фақат 30-35 дақиқа диққат 
билан ўтириши, ўз диққатини муайян объектга тўплаши ва унда ушлаб туриши мумкинлигини 
кўрсатади. Шунинг учун машғулотларда қисқа танаффуслар ўтказиб туриш мақсадга мувофиқдир. 
Профессор Н. Ф. Доб-ринин: «3-4 синф ўқувчилари ўз диққатларини бутун бир дарс давомида 
сақлаб тура оладилар. Лекин улар учун ҳам қисқа танаффуслар фойдалидир. Шунингдек, вақт-вақти 
билан машғулотнинг турини алмаштириб, суръатини ўзгартириб туриш, амалий ва назарий 
маълумотларни қўшиб олиб бориш лозим», – дейди. 
Ўқувчилар диққатининг хусусиятлари кўпроқ машғулотлар нинг суръатига боғлиқдир. 
Масалан машғулот суръатининг ўта тезлиги ёки ҳаддан ташқари сустлиги диққатнинг барқарорлиги 
ва тўпланишига салбий таъсир этади. Ўқув машғулотларининг ўртача суръатда ўтказилиши мақсадга 
мувофиқдир. 
Таълим жараёни кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг ихтиёрий, барқарор, мустаҳкам, 
кучли, тўпланувчан, тақсимланувчан, фаол, онгли диққатини ривожлантиришга қулай шарт-шароит 
яратади. Билим олиш учун мустақил ақлий меҳнат қилиш, мисол ва масалалар ечиш, машқларни 
бажариш, такрорлаш, иродавий зўр беришда ихтиёрий, онгли диққат таркиб топади. Шунингдек, 
унинг энг зарур хусусиятлари такомиллашади, бу эса онгли бошқариш имкониятини беради. 
Болаларнинг диққати ўқиш фаолиятига доир мақсадга мувофиқ, ижтимоий мотивлар, ҳамда уларда 
пайдо бўлаётган янги хислатлар (масъулиятлилик, жавобгарлик, уялиш ҳислари) билан бир пайтда 
ривожланади. Бу ёшдаги болада ихтиёрий диққатни жамлаш, ташкил қилиш, зарур бўлса, уни 
тақсимлаш ташқи қўзғатувчиларнинг қаршилигини енгиб онгли равишда бошқариш уқуви шакллана 
бошлайди. 

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish