ўқувчи бўлиш эҳтиёжидир.
Бу эҳтиёж ўзининг кичкина болалик ҳолатини
ўзгартириш, мустақилликнинг навбатдаги босқичига кўтарилиш, оиланинг катта ва иш билан банд
аъзоси бўлиш истагидир. Бунда ўқишнинг ташқи белгилари, яъни форма кийиш хоҳиши, ўз шахсий
портфелига эга бўлиш, машғулотлар учун ўз жойига эга бўлиш, китобларни қўйиш учун жовончага
зга бўлиш, худди отаси ёки онаси ишга борганларидек, ҳар куни мактабга бориш хоҳиши катта роль
ўйнайди. Шу билан «кичкина» болалар кўзи олдида юксакликка кўтарилишдек ёқимли истиқбол
уларни мафтун этади. Мактабга бўлган бундай муносабатнинг мустаҳкамланишига сентябрдаги
тантанали байрам шароити ва мактаб ўқувчиси деган ном бериш анъанаси ҳам анчагина ёрдам
беради. Гарчи бола уйда ота-онасидан, тантанали линейкада мактаб директоридан, биринчи дарсда
ўқитувчидан мактаб таълимининг моҳияти ва аҳамияти ҳақидаги сўзларни эшитса ҳам (бундай
сўзларни тез-тез эшитиб тургани маъқул). Лекин бу сўзларнинг чуқур маъноси ҳали унинг онгига
бориб етмайди. Чунки бу сўзларнинг чуқур маъносини билим олиш процессига чиндан киришиб
кетгандан сўнг тушуниш мумкин. Дастлабки вақтларда жуда кўп ўқувчиларда ўқишга бўлган
муносабат янги қизиқарли ўйинга нисбатан бўлган муносабатдек бўлмаса ҳам, ҳар ҳолда, қизиқарли
ва ўзининг янги вазияти билан кишини жалб қиладиган муносабат сақланиб қолади. Улар шунчаки
ота-оналаридан, ўқитувчиларидан эшитганларини софдиллик билан такрорлайдилар холос. Улар
нима учун ўқиш кераклигини ўйлаб ҳам ўтирмай, қунт билан тиришиб ўқишга тайёрлар.
Кескин вазият тез орада, одатда 2-3 ҳафтадан сўнг бошланади. Тантанали байрам шароити
секин-аста оддий кундалик иш билан алмашинади, янгилик туйғулари унча билинмай ўтадиган
бўлади. Бола ўқишнинг бу иродавий зўр беришини диққатни сафарбар қилишни, интеллектуал
активлик ва ўзини чеклай билишни талаб қиладиган меҳнат эканлигини билиб олади. Агар бола
бундай меҳнатга одатланмаган бўлса, унда ўқишдан совиш юзага келади. Ўқитувчи бундай кескин
вазият юзага келишини кутиб ўтирмай, ўқишнинг тантанали байрам эмаслигини, унинг ўйин ҳам
эмаслигини, ўқишнинг муҳим ва жиддий аммо жуда ҳам қизиқарли иш эканлигини, чунки унинг кўп
янги ва керакли нарсаларни билиб олиш имкониятини беришини болага уқтириб бориши жуда
муҳимдир. Муҳими шундаки, ўқув ишларининг ташкил қилиниш форма ва усуллари ўқитувчининг
сўзларини мустаҳкамлаши керак.
Психолог Л. С. Славинанинг кўрсатишича, бошланғич синфларда билиш активлиги етарли
даражада бўлмаган, интеллектуал пассив болалар учрашлари мумкин. Бундай болалар интеллектуал
жиҳатдан нормал ривожланган бўладилар. Бу ривожланиш уларнинг ўйин ва амалий фаолиятларида
намоён бўлади. Лекин бундай болалар ҳали фикр қилишга одатланмаганлар ва фикр қилишни
билмайдилар. Актив фикр қилиш фаолиятидан қочишга интилиш улар учун характерлидир. Бундай
ўқувчиларга ўқитувчи алоҳида диққат билан қараши керак, уларни фикр қилиш фаолиятига
одатлантириб, уларнинг ютуқларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши, дастлабки пайтларда ўқув
вазифаларини бажаришларини ўйин ва амалий фаолият билан боғлаб олиб бориши керак.
Аввал бошлаб биринчи синф ўқувчисида ўқиш фаолияти жараёнининг
ўзига қизиқиш таркиб
топади. Уларнинг товушларни талаффуз қилишларида ва ҳарф элементларини ёзишларида ҳали
жуда кўп ўйинга ўхшаш томонлар бор. Бир қанча биринчи синфларда эксперимент ўтказилган:
болаларга япон иероглифларининг шаклини чизиш буюрилган. Лекин бу иероглифлар уларнинг
ҳаётларида ҳеч қачон керак бўлмаслиги уларга олдиндан айтилган. Бундай ишнинг нима кераги бор
деган савол ҳеч кимда туғилмаган. Ҳамма болалар қизиқиб ва берилиб ишга киришиб кетганлар.
Ўқувчи ўз фаолия тининг биринчи реал натижасига эга бўлиши биланоқ фаолиятнинг
натижасига
қизиқиши тез таркиб топади. Бундай пайтларда биринчи синф ўқувчиси баъзан ниҳоятда шодланади.
Бир бола кўчада илиб қўйилган вивескани биринчи марта мустақил равишда ўқиб, шодлигидан ўша
ернинг ўзидаёқ рақсга тушган. Бошқа бир бола қийин ҳарфни биринчи марта тўғри ёзиб, шундай
шодланганки, хурсандлигидан энгашиб иштиёқ билан бу ҳарфни ўпа бериб, ўз меҳнатининг
маҳсулидан рухланган. Учинчи бола ота-онасига: «Ҳайвонот боғига борайлик», деб илтимос қилган.
Ота-онаси –«Ахир сен у ерда юз марта бўлгансанку!– десалар, –«Ёзиб қўйилган ёзувларни ўқигим
келяпти» деган.
38
Ўз ўқиш ишларининг натижаларига қизиқиш ҳосил бўлгандан сўнггина биринчи синф
ўқувчиларида
Do'stlaringiz bilan baham: |