А. Рахмонов, Ё. Жуманазаров, С. Акбаров ёш даврлари психологияси



Download 0,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/94
Sana20.01.2023
Hajmi0,92 Mb.
#900707
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   94
Bog'liq
ёш ва педагогика мажмуа

ўқиш фаолиятининг мазмунига 
нисбатан қизиқиш таркиб топади ва 
билим орттириш 
эҳтиёжи 
туғилади. Ана шу асосда кичик мактаб ёшидаги болада ўқув машғулотларига чиндан ҳам 
жавобгарлик муносабатлари билан боғлиқ бўлган, юксак ижтимоий тартибдаги ўқиш мотивлари 
таркиб топиши мумкин. Ўқитувчи ўқувчиларда худди ана шундай ўқув мотивларини тарбиялаши 
лозим. Ўқитувчи ўқувчиларнинг ўқиш ишининг ижтимоий аҳамиятини англашларига эришмоғи 
керак. Бироқ бу ишга тегишли асос юзага келмагунча, шошилиш керак эмас. 
Ўқиш фаолиятининг мазмунига, билим орттиришга қизиқишнинг таркиб топиши 
ўқувчиларнинг ўз ютуқларидан қаноатланиш ҳисси билан боғлиқдир. Бундай қаноатланиш ҳисси 
ўкитувчининг маъқуллаши, ҳатто энг кичкина муваффақиятни, олдинга қараб силжишни ҳам қайд 
қилиш билан пайдо бўлади. Ўқитувчи ўқувчиларни рағбатлантириб, уларнинг яхши ишлашларига 
майл ва хоҳиш уйғотиб «Энди сизлар кичкина болалардек эмас, балки ҳақиқий ўқувчилардек 
ишлаяпсиз!» деганда, кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар, хусусан биринчи ва иккинчи синф 
ўқувчилари, ўзларидан фахрланадилар, куч-қувватларининг ортганини сезадилар. Психологик 
жиҳатдан олганда мана шунинг ўзи ўқувчиларда таркиб топаётган кўникма ва малакаларни 
мустаҳкамлашдан иборатдир. Муҳими шундаки, ўқувчи ўз муваффақиятидан хурсанд бўлсин. Ҳатто 
арзимас муваффақиятсизликни ҳам тахминан қуйидаги тарзда шарҳлаб бериш фойдалидир: «Сен 
энди анча яхши ёзадиган бўлдинг. Бугун ёзганингни бундан бир ҳафта аввал ёзганинг билан 
солиштириб кўргин. Баракалла! Яна озгина ғайрат қилсанг, жуда яхши ёзадиган бўлиб оласан!» 
Равшанки, бундай рағбатлантириш ўқувчи виждонан ишлагандагина фойдали бўлади. Очиқдан-очиқ 
ношудлик, ялқовлик ва бепарволик учун, албатта, одоб билан танбеҳ бериш керак. 
Ўқитувчининг ўқувчини рағбатлантириши ҳақида гапирганимизда биз ҳамма вақт ҳам унинг 
ўқувчи билимига қўядиган баҳосини назарда тутмаймиз. Иш ҳамма вақт баҳоланиши керак. Оғзаки 
баҳо одатда биринчи синф ўқувчисига тушунарли бўлади. Агар бундай оғзаки баҳо педагогик такт 
билан қўйилиб, болага тушунтирилган бўлса, одатда у болада маълум таассурот қолдиради. Баҳо 
ҳақидаги масала алоҳида қараб чиқишни талаб қилади. Кўпчилик биринчи синф ўқувчилари аввал 
бошда ёки умуман баҳонинг маъносига тушунмайдилар ёки баҳога ҳеч қандай аҳамият бермайдилар. 
Бу хусусда қуйидаги ҳодисалар маълумдир: биринчи синф ўқувчиси хурсандлик билан ота-онасига 
айтади: «Қаранг, ўқитувчи қизил сиёҳ билан менга қандай чиройли баҳо қўйди!» Дафтарда эса икки 
баҳо турар эди. Ёки мана бундай мисол: иккита биринчи синф ўқувчиси бир-бирларига ўзларининг 
дафтарларини кўрсатадилар. Биттасининг дафтарида ягона баҳо, беш турарди. Иккинчисининг 
дафтарида эса, иккита баҳо, уч ва икки баҳолари турарди. Иккинчи ўқувчи фахрланиб, ўртоғига 
айтади: «Менда роса иккита баҳо, сенда эса фақат битта!». Биринчи ўқувчи ўзини Очиқдан-очиқ 
камситилгандек ҳис қилиб, ранжиган ҳолда жавоб беради: «Менга ҳам яна баҳо қўйиб беради дейди. 
Бошқача тарзда жавоб бериш унинг хаёлига ҳам қелмайди. 
Ўқитувчининг кичик мактаб ёшидаги болаларга тарбиявий таъсир кўрсатиш имконияти жуда 
катта, чунки ўқитувчи дастлабки пайтдан бошлаб биринчи синф ўқувчилари учун шак-шубҳасиз 
обрўли киши бўлиб танилади, ўқувчилар назарида у ўйлаб иш тутадиган ақлли раҳбар, сезгир ва 
меҳрибон мураббий сифатида гавдаланади. Ўқитувчи сиймосида болалар ўзлари орзиқиб интилган 
ва ўз ҳаётларида жуда кўп ўзгаришлар вужудга келтирадиган мактабни кўрадилар. Ўқитувчининг 
обрўси олдида ота-оналар, оиладаги катта одамларнинг обрўлари кучсиз бўлиб қолади. Кичик 
мактаб ёшидаги ўқувчилар ўқитувчи ҳаракатларининг тўғрилигига ҳеч қандай шубҳа қилмайдилар, 
ўқитувчининг ҳаракатларини муҳокама қилишга йўл қўймайдилар. Тарбиялашдан мақсад болани 
кўр-кўрона бўйсунувчи эмас, балки онгли интизомли киши қилишдир. У ўзининг кўзи ўнгида 
ўқитувчининг обрўси туша бошлаганидан эмас, балки у психик жиҳатдан етилишнинг юқорироқ 
даражасига яқинлашгани туфайли тушунтириб берилишини кутади. Болада хатти-ҳаракатларнинг 
сабабини англаш, онгли ва асосли ҳаракат қилиш эҳтиёжи пайдо бўлади. Агар биринчи синф 
ўқувчиси дарсда нима учун жим ўтириш керак, деган саволга кўпинча: «Ўқитувчи дарсда жим 
ўтириш керак деганлар» деб жавоб берса, 3 синф ўқувчиси бу саволга бошқача жавоб беради: 
«Бошқаларга ўқитувчининг гапларини эшитишга халақит бермаслик ва ўқитувчи нимани 
тушунтираётганини тушуниш учун дарсда жим ўтириш керак» деб жавоб беради. 
Ўқитувчи обрўси бошланғич синфларда таълим ва тарбия бериш учун жуда яхши шартдир. 
Тажрибали ўқитувчи бундан тўғри фойдаланиб, ўз ўқувчиларида уюшқоқлик, меҳнатсеварлик, ўқув 
машғулотларига ижобий муносабат, ўз хатти-ҳаракатлари ва диққатини идора қила билиш каби 


39 
хусусиятларни муваффақиятли таркиб топтиради. Бинобарин, ўқитувчининг обрўйини тўкишга, 
ўқувчилар олдида ўқитувчини шарманда қилиш ва ўқувчилар иштирокида ўқитувчини танқид 
қилишга йўл қўйиб бўлмайди. 
Идрок. 
Кичик мактаб ёшидаги болалар идрокининг ўткирлиги ва софлиги билан фарқ 
қиладилар. Буни олий нерв фаолиятининг ёш хусусиятлари ва биринчи сигнал системасининг 
нисбатан устунлиги билан тушунтириш мумкин. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчи ўзининг олдида ҳар 
куни қандайдир биронта янгиликни очиб берадиган теварак-атрофдаги оламни жонли қизиқиш 
билан идрок қилади. Бироқ ўқувчининг бу идроки ўқув йили бошларида ўзига хос хусусиятлари 
билан фарқ қилади, бу хусусиятлар унинг ёш жиҳатдан бўлган камчилиги ҳақида гапиришга имкон 
беради. 
Кичик мактаб ёшидаги болалар идрокининг энг характерли томони – унинг кам 

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish