4
. Ўқувчилар билан ишлашда ҳар бир ёш даврининг хусусиятларини ҳисобга олиш
Ёшra қараб психологик маслаҳат беришнинг умумий вазифаси бола психик тараққиёти боришини, бу
жараённи даврларга бўлиш ва белгиланган нормага мувофиқ, тасаввурлар асосида назорат қилишдан иборат.
Аниқ маслаҳат бериш вазифаларини ечишда Л.С.Виготский мактаби психологларининг бола психикаси
индивидуал тараққиёти муаммолари бўйича умумий фикрларидан фойдаланиш мумкин. Буларга қисқача
тўхталиб ўтамиз.
Ирсият ва муҳитнинг таъсиринигина тан оладиган ғарб қарашларидан фарқли равишда собиқ совет ёш
психологиясида бола психик тараққиёти жараёни таҳлилида, тараққиётнинг шароити, ҳapaкaтra келтирувчи
кучлари, манбаалари ҳам эътиборга олинади. Психик фаолиятнинг индивидуал шакллари бола инсоният
тажрибасини ўзлаштириш жараёни асосида вужудга келади (ривожланади). Ана шу тажрибани ўзлаштириш
боланинг фаол фаолиятидан - мулоқатдан, ўйиндан, ўқишдан ташқарида бўлиши мумкин эмас.
Индивидуал маслаҳат бериш фаолияти психологик текширув, бола тараққиётини аниқлаш ва ёрдам
дастурини тузиш билан боғлиқ. Бу соҳага психологик олдиндан айтиш, тузатиш ва бошқа тушунчалар киради.
Ҳозирги замон психологиясида психологик ташхис (диагноз) тушунчаси энг кам ишланган тушунчалардан
бири бўлиб, аник асосга ҳам эга эмас.
Маслаҳат бериш амалиётида шартли-вариантли олдиндан айтиш ҳақида ҳам тўхталиб ўтиш мумкин.
Шартли-вариантли олдиндан айтиш деганда, ҳар хил шароитларни амалга оширганда бола тараққиётининг
кейинги даврида мумкин бўлган вариантларни тушунамиз.
Бошқача сўзлар билан айтганда, у ёки бу ноқулай шароитлар сақланганида, ёки олинганида болани
қандай психик тараққиёт кутишини айтиб берилади.
Индивидуал маслаҳат беришнинг муҳим амалий қисми сифатида Л.С.Виготский психологик-
педагогик тавсиялар беришни кўзда тутади. Тавсияномалар тузишда маслаҳат сўраб мурожаат қилган
ўқитувчига ёки ота-онага улардан олинган маълумотни мавҳум, ноаниқ ва мазмунсиз-маслаҳатлар билан
ўзларига кайтаришдан сақланиш керак. Шундай қилиб, бола тараққиётининг ёш-психологик
характеристикасини қуйидаги 3 асосий таркибий қисмларни таҳлил қилиб, ҳосил қилиш мумкин:
Тараққиёт ижтимоий вазиятни (кимлар билан гаплашади, оилада катталар билан ва тенгдошлар билан
ўзаро муносабат характери) баҳолаш;
Берилган ёш учун муҳим фаолият турининг тараққиёти даражаси (ўйин, ўқиш, расм чизиш ва
бошқалар), ёш нормаларига мослиги;
Ўз-ўзини англаш бола психик тараққиётининг билиш ва шахсий ҳиссий соҳаларида берилган ёшга
мансуб ўзгаришларни аниқлаш. Лекин бу тавсиянома бола умумий тараққиётининг илгариги ўсишисиз етарли
эмас, шунинг учун унинг тарихий тараққиётига катта эътибор бериш керак. Болалар психологи ўз ишида
ўқитувчилар, патопсихологлар, психотерапевтлар ёки дефектологлар билан ҳамкорликда ишлаб, ўзининг
маслаҳат бериш вазифаларини бажариши керак. Улар бола тарбияси ва тараққиёт шароитларини ҳар
томонлама таҳлил қилиш, унинг шахси ва билиш фаолиятида ёш ва индивидуал хусусиятларини аниқлаш,
шартли-вариантли олдиндан айтиб беришларни тузиш ва психологик-педагогик тавсияномалар тузиш билан
боғликдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |