4
-МАВЗУ: ПСИХОЛОГНИНГ ДИАГНОСТИК - КОРРЕКЦИОН ИШИ
Режа:
1
. Мактабдаги психологик хизматда психодиагностиканинг ўзига хос хусусияти.
2
3
. Диагностика ва коррекциянинг бирлиги тамойили.
. Психологик муаммони аниқлаш.
4
5
. Тадқиқот методларини танлаш ва психологик диагноз.
. Психокоррекцион ишларни ташкил этишда гуруҳий машғулотлардан фойдаланиш.
1
. Мактабдаги психологик хизматда психодиагностиканинг ўзига хос
хусусияти
Психологик ишлар мажмуаси ўқувчиларни мактаб, коллеж ва лицейларда ўқитиш давомида
психологик-педагогик жиҳатдан чуқурроқ ўрганишга йўналтирилган бўлиб, уларнинг индивидуал
хусусиятларини, таълим ва тарбиясидаги нуқсонларнинг сабабини аниқлашга мўлжаллангандир. Диагностик
ишлар гуруҳий ёки якка тартибда (индивидуал тарзда) ўтказилади. Бу аснода амалий психолог қуйидаги яққол
вазифаларни бажаради:
-
ёш давр тараққиётининг муайян мезонларига мувофиқлигинн аниқлаш
мақсадида психолог болалар, ўқувчилар, махсус мактаб ва билим юрти
тингловчиларини, олий ўқув юрти талабаларини психологик текширувдан ўтказади,
уларнинг камолот даражаларини белгилайди. Ўқитувчиларнинг касбий яроқлилиги ва
лаёқатини диагностика қилади, уларнинг шахс хислатлари, иродавий сифатлари, ҳис-
туйғулари, ўз-ўзини бошқариш имконияти, интеллектуал (ақлий) даражаси ва
педагогик қобилиятини текшириш;
-
психолог ўқувчилар ва талабаларнинг психологик хусусиятлари, уларнинг
қизиқиш, майл, илк иқтидорлиги кабиларни ўрганади, уларга яккаҳол (индивидуал)
муносабат ва ёндашишни йўлга қўяди, мутахассис ва етук шахс сифатида
шаклланишига муайян ёрдам кўрсатади, тренинг (махсус машқ) ўтказиш;
-
мактабгача ёшдаги болалар, ўқувчилар, касб-ҳунар коллежи ўқувчилари, олий
ўқув юрти талабаларида учрайдиган ўқув малакалари ва кўникмаларини эгаллашдаги
нуқсонлар, хулқ-атвордаги камчиликлар, ақлий тараққиёт ва шахс фазилатларидаги
бузилишлар сабабларини диагностика қилади;
-
болаларнинг вояга етган одамлар ва ўз тенгқурлари (тешдошлари) билан
муомаласи хусусиятини текширади. Уларнинг этноқиёфаси ва этномаданияти
хусусиятини ҳисобга олган ҳолда психофизиологик методикаларни муайян шароитга
мослаштириш;
-
бошқа соҳанинг мутахассислари билан биргаликда руҳий ривожланишдаги
нуқсонлар хилма-хиллигини ҳисобга олиб, табақалашган, дифференциал
диагностикани амалга ошириш;
-
-
нуқсонларнинг тиббий ва дефектологик табиатини аниқлаш;
девиант (қонунбузарлик) аксил ижтимоий ҳулқ-атвор сабаблари ва уларнинг шаклларини белгилаш;
-
гиёҳвандлик, таксикоманлик, алкоголизм, ўғирлик, дайдиликнинг ижтимоий-психологик
илдизларини текширади, уларнинг омилларини таҳлил қилиш;
-
раҳбар кадрлар ва ўқитувчиларнинг касбга яроқлилигини илмий асосда
текшириш ва аниқ тавсияномалар ишлаб чиқиш;
-
олий мактаб ходимлари синов (адаптация) муддатини мутахассис, ўқитувчи, аспирант ва
бошқаларни) ўрганиш ва амалий кўрсатмалар бериш;
иш юритиш, сайлов, саралаш, танлов, қабул бўйича илмий-психологик прогноз қилиш, содир бўлиши
-
мумкин бўлган хавфдан маъмуриятни огоҳ этиш. Аттестация, ижтимоий талаб ва буюртмалар юзасидан
ижтимоий-психологик ахборотлар тўплаш ва уларни умумлаштириб, яққол тавсиялар яратиш;
-
чет эл муассасалари билан алоқа қилиш, кадрларнинг малакасини ошириш, уларнинг интеллектуал
потенциалини аниқлаш, фан ва техникани ривожлантириш имконияти, олий мактабнинг нуфузи тўғрисида,
материаллар йиғиш, уларни психологик жиҳатдан таҳлил қилиш ва маслаҳатлар бериш;
-
ўқув қўлланмаларининг сифати, китобхонлик муаммоси, ходимлар, талабаларнинг давлат мулкига
муносабати ҳақида маълумотлар тўплаш ва уларни умумлаштириш, маъмуриятга ва касаба уюшмасига
ахборот тайёрлаш;
-
ётоқхоналарда ўқувчилар ва талабаларнинг талаби, эҳтиёжи, қизиқиш, ижтимоий қарашлари нуқтаи
назари (позицияси), турмушга нисбатан муносабати тўғрисида маълумотлар тўплаш ва уларнинг фаоллигини
ошириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;
-
мактаб ходимлари, ўқитувчилар ва талабаларнинг экологик, иқтисодий, сиёсий, этнопсихологах
билимлари савиясини текшириш ва мустақилликни мустаҳкамлаш имкониятини ўрганиш, ватанпарварлик
ҳис-туйғуларини шакллантириш мақсадида тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш;
-
анъанавий таълим ва тарбия методларининг ютуғи ҳамда камчиликларини тадқиқот қилиш,
инновацион, фаол услублар самарадорлигини амалиётда синаб кўриш, ўқувчиларнинг уларга нисбатан
муносабатини аниқлаш ва ана шуларга асосан ўқитишни индивидуаллаштириш, табақалаштириш бўйича
ўқув-услубий кўрсатмалар тавсия қилиш;
-
иқтидорли ўқувчилар, талабалар, ёш мутахассислар, аспирантларни танлашда иштирок қилиш,
илмий-психологик тавсиялар ишлаб чиқиш;
ўқувчилар, ўқитувчилар, ходимлар, талабалар ижодий фаолияти маҳсулдорлиги, тўгараклар
-
фаоллигини кўтаришнинг тадбирларини ишлаб чиқиш, уларнинг имконияларини текшириш, касб маҳоратини
эгаллаш бўйича мусобақалар, мунозаралар ташкил қилиш ва уларнинг маҳсули тўғрисида башорат (прогноз)
қилиш;
-
ўқувчилар, ўқитувчилар, ходимлар, талабалар ўртасида бўш вақтни таксимлаш ва ундан омилкорлик
билан фойдаланиш муаммосини ижтимоий-психологик нуқтаи назардан текшириш ва бўш вақтни мақсадга
мувофиқ ташкил қилиш йўллари ҳамда улардан этнопсихологик билимлар, маънавий қадриятларни эгаллашда
фойдаланиш имкониятини психологик жиҳатдан таҳлил қилиш;
-
мактаб ўқувчилари, ўқитувчилари, ходимлари ва талабаларида давлат маблағини тежаш туйғусини
аниқлаш, тежамкорлик, мол-мулкни асраш ҳиссини, нохуш кечинмаларни жамоа орасида ёппасига текшириш,
уларда меҳнатни қадрлаш бурчини шакллантириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш, миллий ғурур,
миллатлараро муносабат маданиятини таркиб топтириш мажмуасини ишлаб чиқиш;
-
ўқувчилар, ўқитувчилар ва мактаб ходимлари, талабаларда ишбилармонлик қобилиятини
ривожлантириш юзасидан илмий-психологик дастур яратиш ҳамда унинг моддий бойлик ишлаб чиқаришдаги
улушини таҳлил қилиш.
Психологик-педагогик диагностика бугунги кунда мактаб, боғча ва бошқа турли типдаги ўқув билим
юртлари психологлари ва педагоглари олдида турган муҳим вазифалардан, уларнинг реал эҳтиёжларидан
келиб чиққан ҳолда шаклланмоқда ва ривожланмоқда.
Юқорида келтирилган фикрлардан келиб чиққан ҳолда, биз психологик-педагогик диагностиканинг
методларига батафсил тўхталиб ўтмаймиз, фақат уларнинг баъзилари номларини кўрсатиб ўтиш билан
чекланамиз. Уларга қуйидагилар киради:
1
2
3
4
5
6
7
8
9
1
) турли режа, дастур, мақсад ва мезонларга эга бўлган кузатиш методлари гуруҳи;
) диагностик суҳбатлар;
) дианостик сўровномалар;
) диагностик интервью;
) барча типдаги анкеталар;
) турли психодиагностик тестлар;
) ўқув гуруҳининг хусусиятларини ўрганиш методлари;
) педагогик тестлар, шу жумладан дидактик тестлар;
) ўқув ҳужжатларини таҳлил қилиш, шу жумладан, контент-анализ методи;
0)
турли хилдаги жамоатчилик фикрини ўрганишга мўлжалланган методлар ва ҳ.к.
Ҳаётий ва педагогик тажрибалар шуни кўрсатадики, диагностик фаолият билан шуғулланмокчи бўлган
педагог, баъзи ҳолларда амалиётчи-психолог ишни ўзида мавжуд методикалардан келиб чиқиб, шу методика
ёрдамида тадқиқот, текшириш ўтказиш, маълумот йиғишдан бошлайди. Кейин эса олинган натижаларни
ҳаётга мослаштиришга ҳаракат қилиб, ўз ишининг амалий аҳамиятини кўрсатишга ҳаракат қилинади. Бунда
иш услубининг асосий камчилиги шундаки, баъзида жуда мукаммал, ўта илмий амалий асосланган
методикалар аниқ педагогик фаолиятнинг мақсад ва вазифаларига мос келмаслиги, улардан йироқлиги
сабабли кутилган натижа бермайди. Шунинг учун ҳам ҳар қандай диагностик фаолият нимани ёки кимни,
қайси мақсадларга ўрганиш, олинган натижалардан қандай фойдаланишни англашдан бошланиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |