A qodiriy nomidagi



Download 1,78 Mb.
bet14/105
Sana16.12.2022
Hajmi1,78 Mb.
#888475
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   105
Bog'liq
psixologik xizmat fanining predmeti

2


.Бола учун қулай иқлим яратиш


Боланинг ривожланиши учун қулай психологик иқлим яратиш ҳам психологик хизмат маҳсулдорлигининг омилларидан биридир. Бундай
иқлим яратишда болаларнинг катталар ва тенгдошлари билан мулоқати муҳим ҳисобланади. Ўсмирларнинг тенгдошлари ва катталар билан мулоқоти
улар шахсининг шаклланишида муҳим омил ҳисобланади. Мулоқотдаги муваффақиятсизлик, шундай ички ноқулайликка, ўзини ёмон ҳис қилишга
олиб келади-ки, унинг ўрнини ҳаётнинг бошқа соҳаларидаги ҳеч қандай кўрсаткичлар боса олмайди. Мулоқот ўсмирлар томонидан муҳим жараён
сифатида қабул қилинади; бу ҳақида улар мулоқот шаклларига эътибор беришни, катталар ва тенгдошлари билан ўзаро муносабатларини таҳлил
қилишларини, уларни тушунишга уринишларини мисол қилиб келтириш мумкин. Ўсмирда худди шу тенгдошлари билан мулоқотда шахс ижтимоий
етуклигининг муҳим кўрсаткичи бўлмиш қадриятлар шакллана бошлайди.
Уларда асосан мулоқот – қадриятлар мазмунини белгилайди. Бу ёш тенгдошлари орасида ўзини кўрсатишга интилиш, ўзини ва
суҳбатдошини яхшироқ билишга интилиш, атроф-муҳитни билиш каби мулоқот мотивлари жамоа томонидан тан олиниши, ўзига ишониш, хатти-
ҳаракатларининг мустаҳкамлиги ва юксак умумий маданият, ўз фикрига эга бўлиш, мустаҳкам ирода, ўз-ўзини назорат қилиш, ҳалоллик, кўнгилчанлик
каби қадриятлар системасининг юзага келишига сабаб бўлади. У ёки бу сабабга кўра тенгдошлари билан мулоқот шаклланмаган ўсмирда ёшига
нисбатан шахснинг тараққиётида орқада қолиш кузатилади.
Ўсмир шахсининг шаклланишида тенгдошлари билан мулоқотнинг ролини камайтирмаган ҳолда, баъзан бу мулоқотга катта аҳамият
берилишини таъкидлаш жоиз. Тенгдошлари билан мулоқот–онтогенезнинг барча босқичларида боланинг шахсий ва психик ривожланишида муҳим
ҳисобланади, лекин бола «нормал» (ахлоқан тарбияланган) катта кишилар билан мулоқотда бўлгандагина, у ўз функциясини бажаради. Худди шу
катталар билан мулоқотда тенгдошлари орасида шаклланган қадриятларни тушуниш ва назорат қилиш рўй беради. Худди шу катталар билан мулоқотда
жамият учун хос бўлган ахлоқий фазилатларни ва қадриятларни ўзлаштиради.


Психологик тадқиқотлардан маълум бўлишича, ўсмирлик ва ўспиринлик даврида катталар билан норасмий ишончга асосланган мулоқотга
эҳтиёж бу даврда пайдо бўлган янги психологик тузилмалардан биридир.


Ҳозирги мактабларда ўқувчиларнинг катталар, тенгдошлари билан тўлиқ муомала мулоқотини таъминлайдиган психологик шароитлар
яратилмаган. Шу сабабли ўқувчиларда мактабга, ўқишга салбий муносабат, ўзига, атрофдаги кишиларга нисбатан нотўғри муносабат шаклланади.
Бундай шароитда шахснинг ривожланиши ва унга маҳсулдор таълим бериш мумкин бўлмай қолади. Шунинг учун ҳам қулай психологик иқлим яратиш,
ўқувчилар ва катталар ўртасида қизиқарли мулоқот учун имконият яратишга амалиётчи психологлар, синф раҳбарлари, ўқитувчилар, ота-оналар
интилишлари лозим.

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish