2-жадвал
Ўқувчини экспериментал-психологик текширув қарори
Топшириқ ва унинг
хусусиятлари
Кўрсатмани тушуниши Топшириқни бажариш
(муваффақиятли,
Синалувчи хулқ-
атвори (ҳиссий,
муваффақиятсиз
нутқий реакциялар)
кетказилган вақт)
Текширув коғозлари ҳар хил бўлиши мумкин. Улар алоҳида психодиагностик тадқиқот натижаларини
ёзиб олиш учун махсус шаклга эга бўлади.
Унда қатор методикалар мажмуи ҳам акс этиши мумкин. Текширув коғозларини тўғри тўлдириш,
қарорларини ёзиб бориш ҳар хил методикалар бўйича олинган натижаларни умумлаштириш, текширилаётган
болаларни бир ёш гуруҳида таккослаш имконини беради. Тажриба давомида педагог-психолог бола
фаолиятини иложи борича табиий шароитларга якинлаштириши керак. Масалан, ўрта гуруҳ, болалари учун
шундай топшириқларни танлаш керакки, улар ўйин вазиятида бажарилсин. Катта мактабгача таълим
муассасаси болалари ва бошланғич синф ўқувчилари учун бу топшириқлар ўқув фаолияти элементлари билан
бирга қўшилиши мумкин.
Экспериментал психологик тадқиқот бир неча босқичда ўтказилиши зарур. Бу боланинг янги шароитга
яхши мослашишига, у билан ижобий алоқа ўрнатишга имкон беради. Биринчи босқичда тадқиқотчи бола билан
алоқа ўрнатади, унинг қизиқиш ва эҳтиёжларини аниқлайди. Бола баъзи топшириқларни тадқиқотчи олдида
бажаради. Иккинчи босқичда олинган маълумотларга аниқлик киритилади, бошқа методикаларда олинган
натижалар билан ўзаро боғлиқлик аниқланади. Учинчи босқичда тажрибада олинган натижалар таҳлил
қилинади, улар умумлаштирилиб, хулоса чиқарилади.
Олинган маълумотларни бир жойга тўплаб, тадқиқотчи синалувчи шахсининг характери, ақли, хотираси,
ҳиссиёти, психик бузилишлар мавжудлиги ёки йўқлиги ҳақида хулоса чиқарилади.
Тадқиқотнинг сўнгги қисмидаги хулосалар шахсга психологик диагноз қўйиш, синалувчи психикасидаги
ўзгаришларни олдиндан айтиб бериш, олинган маълумотлардан фойдаланиш имкoниятлapи билан боғлиқ
равишда ҳамда педагог амалий фаолиятида тавсиялар бериш мақсадида қизиқарлидир. Шуни эсда тутиш зарурки,
экспериментал вазият бола учун одатдагидан бошқача бўлади. Шунинг учун олинган натижалар ҳар доим ҳам
ҳақиқий кўрсаткичларга мос тушмаслиги мумкин.
Экспериментал тадқиқот характерига боғлиқ равишда ундан олинган натижаларни ўқув тарбия жараёнида
фойдаланиш мумкин.
Қуйидаги кузатишни келтирамиз:
Тарбиячи мактабгача таълим муассасасида машғулотлар ўтказиш жараёнида 6 ёшли Гулнора (К) исмли қиз
хулқ-атворидаги баъзи бошқаларникидан фарқ қилувчи хусусиятларни пайқаб қолади. Қиз машғулотларда тез-
тез чалғиб кетади, кўпинча паришонхотир. Тарбиячи топшириғини тез бажармайди. Бир топшириқни
ташлаб, иккинчисига тез ўтиб кетади, ҳеч бир ишни охирига етказмайди. Ўқув топшириқлари
бажарилмайдиган бошқа вақтларда у ўзгалардан фарқ қилмайди. Қизнинг диққат, тафаккур, ҳиссий
жараёнларини ўрганиш учун мактабгача таълим муассасасида тадқиқот ўтказилди. Текширув натижаларн
қизнинг психик жараёнларида ҳеч қандай психик ўзгариш йўқлигини тасдиқлайдилар. Топшириқларни
бажариш вақтида чарчаш фаол диққат даражасининг пастлиги кузатилади. Лекин бy хусусиятлар синалувчи
диққатини ишнинг бошқа шаклларига кўчириш билан осонликча бартараф этилган. Шундай қилиб, экспериментал
психологик тадқиқот қизнинг психик тараққиёти нормада эканлигини, психик жараёнларнинг ўзгариб туриши
эса баъзи омилларнинг таъсири натижаси эканлигини кўрсатди.
Тарбиячининг вазифаси — бу омилларни тўғри аниқлаш, кейинчалик бола билан индивидуал иш олиб бориб,
кўрсатилган хусусиятларни йўқотишдан иборат. Юқоридаги мисолда ихтиёрий диққат даражасининг, иш
қобилиятининг пастлиги ўзининг объектив сабабларига эга. Қизнинг 3 ёшгача ривожланиш тарихидан маълум
бўладики, у асфиксия (кислород етишмаслиги сабабли бўғилиш) билан туғилган, туғруқдан сўнг бош мияси
яллиғланган. Узоқроқ иш фаолиятида бу нарса ўз таъсирини кўрсатган, қиз тез чарчаб қолади. Тарбиячи бола
билан индивидуал иш олиб борганда, албатта шуни ҳисобга олиши зарур.
Болаларнинг экспериментал-психологик ўрганиш натижаларидан ўқув машғулотлари вақтида психик
жараёнларининг ихтиёрийлигини ривожлантиришда ҳам фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |