Биринчи давр
– толалар тутамининг олдинги учларини тароқли
барабанча билан тараш.
Холстчанинг учлари тутам шаклида
қисқичларга қисилган ҳолатда осилиб
туради. Тароқли сегмент игналари билан
уларни тараб, калта толалардан ва
нуқсонлардан тозалайди. Узун толалар
алоҳида толаларга ажралади, тўғриланади
ва параллеллашади.
Иккинчи давр
– Таралган толалар тутамини ажратишга ва орқа
учларини тарашга тайѐрлаш.
Қисқичлар олдинга ҳаракатланиб, очила
бошлайди ва таралган толалар тутамини
ажратувчи мосламага яқин олиб боради.
Ажратувчи мослама аввалги циклда
таралган толалар тутами порциясини
озгина орқага қайтаради. Орқадаги
ажратувчи валик фақат ҳаракатланиб
қолмасдан, цилиндр устида юмалаб
тутамни пастга босиб, узатилаѐтган
порция билан туташишига қулай шароит
яратади. Устки тароқ олдинга қараб
ҳаракатланиб,
толаларнинг
орқа
учларини
тарашга
тайѐр
ҳолатга
келтиради.
Учинчи давр
– толалар тутами орқа учларини тараш, ажратиш ва
порцияларни улаш.
110
Ажратувчи мосламага келтирилган олд
учлари таралган толалар тутами аввал
ажратилган
порцияга
уланиб
орқа
жуфтликда
қисилади.
Ажратувчи
цилиндрлар
ҳаракат
йўналишини
ўзгартириб, катта тезликда устки тароқ
игналарига санчилган толаларни тортиб
олади. Толалар тутамининг орқа учлари
устки
тароқ
игналарида
таралади.
Қисқичлар
олдинга
ҳаракатланишини
давом эттиради.
Тўртинчи давр
– Толалар тутами олдинги учларини тарашга
тайѐрлаш.
Ажратувчи мослама толалар тутами
порциясини олиб чиқишда давом этади.
Қисқичлар ва устки тароқ йўналишини
ўзгартириб орқага қараб харакатлана
бошлайди ва секин ѐпила боради.
Тўртинчи даврнинг охирида қисқичлар
тўла ѐпилади, толалар тутами улар
орасида қисилиб, осилган ҳолатга келади.
83-расм. Қайта тараш машинаси ишининг даврлари
Қайта тараш машинасининг барча ишчи органлари ўзаро мутаносиб
ишлаши ва операцияларни кетма-кет амалга ошишини таъминлаши керак.
Шунинг учун ишчи қисмлар 40 бўлинмага ажралган индикаторли диск
ѐрдамида созланган бўлади. Тароқли барабанча ѐрдамида тараш циклининг
12,5 % ини, устки тароқ ѐрдамида тараш эса 30 % ини ташкил этади. Умумий
тараш бир циклнинг 42,5 % вақтида давом этади. Циклнинг қолган 57,5 % и
тутамнинг олд ва орқа учларини тарашга тайѐрлашга сарфланади.
111
84-расм. Textima 1532 қайта тараш машинасининг циклик диаграммаси.
Марцоли фирмасининг MC1 моделидаги қайта тараш машинасида
саккизта алоҳида холстчадан нуқсонлар ва калта толалар ажратилиб, битта
қайта таралган пилта шакллантирилади.
85-расм. MCI қайта тараш машинасининг ишчи органлари
1-ажратувчи цилиндрлар, 2-устки тароқ, 3-устки ва пастки
қисқичлар,
4-таъминловчи цилиндр, 5-толалар тутами
Толали маҳсулот таралгандан сўнг бир жуфт цилиндрлар орасидан
ўтиб текисланади ва зичлагичдан ўтиб пилта шаклига келтирилади. Силлиқ
112
столчада 8 та пилта биргаликда ҳаракатланиб, чўзиш асбобида чўзилиб битта
қайта таралган пилта тайѐрланади ва тазга таҳланади.
86-расм. MCI қайта тараш машинасининг ишлаш даврлари
1.
Толаларнинг олдинги учларини тараш
2.
Таралган толаларни орқага ҳаракатлантириш
3.
Толаларнинг орқа учларини тараш
4.
Толалар олдинги учларини тарашга тайѐрланиш.
1-давр: Тароқли сегмент толалар
тутамининг
олдинги
учларини
тарайди.
Қисқичлар
орқага
ҳаракатланиб тўхтайди. Қисқичлар
билан
ажратувчи
цилиндрлар
орасидаги
масофа
минимал
даражада
бўлади.
Таъминловчи
цилиндр
ва
устки
тароқ
ҳаракатланмайди.
113
2-давр: Олдин таралган толалар
орқага
ҳаракатлантирилиб,
узатилаѐтган толалар тутами билан
бирлаштирилади.
Устки
тароқ
пастга туша бошлайди, ажратувчи
цилиндрлар тескари ҳаракатланади,
Қисқичлар ажратувчи цилиндрлар
томон
ҳаракатланиб
очила
бошлайди. Таъминловчи цилиндр ва
устки тароқ ҳаракатланмайди.
87-расм. MC1 қайта тараш машинаси
ишининг биринчи
а)
, иккинчи
б)
,
учинчи
в)
даврлари
3-давр: Ажратувчи цилиндрлар ўз
йўналишида айланиб, толаларни
олдинга силжитади. Устки тароқ
игналари толалар тутамига тўла
санчилиб,
толаларнинг
орқа
учларини
тарайди.
Қисқичлар
бутунлай
очилиб,
ажратувчи
цилиндрларга жуда кичик масофада
яқинлашади ва ўзининг ҳаракатини
қайтадан бошлайди.
114
MC1 қайта тараш машинасининг учта даврда мутоносиб ишлаши
компьютер дастурлари ѐрдамида бошқарилади. Тўртинчи даврда толанинг
олдинги учларини тарашга тайѐрланади.
Маълумки, қайта тараш процессида анчагина калта толалар тараб
ташланади, натижада толалар узун ва калта толаларга ажратилиб, сараланиш
ҳодисаси рўй беради.
Бу ҳодисани текшириш учун 88-расмда берилган холстча толалари
тутамнинг ҳар хил иш пайтидаги ҳолатини текшириб кўрамиз.
ТТ
чизиқнинг
тискларининг қисқичи,
О
н
О
н
ва
О
к
О
к
чизиқларини эса толаларни ажратиб
олиш процессининг бошланиши ва охири деб фараз қиламиз. Тароқли
барабан толалар тутамини тараѐтган пайтда фақат тискилар қисқичига
қисилмаган толаларни тараб ташлайди. Бундай толаларнинг максимал
узунлиги таралаѐтган толалар тутами узунлигига тенг:
η
·
l
1
=L
тут
Бу ерда
η
- толаларнинг
тўғриланиш коэффициенти;
l
1
– узун
толаларнинг узунлиги, мм.
Маълумки, толалар тутамининг
r
узунликдаги бир қисмини тароқли
барабан бевосита тарамайди, чунки бу
толалар барабан игналари учлари
билан тискилар орасидаги бўшлиқда
ѐтади.
Ҳар бир циклда ажратувчи
механизм ѐрдамида
F
узунликдаги
толалар
тутами
тарам
пилтага
ажратилади (
F
– таъминловчи цилиндр
узатиб турган холстчанинг узунлиги);
пилтага ажратилган толаларнинг олд
88-расм. Сараланиш схемаси
115
учлари толалар тутамининг узунлиги
F
дан ошмайдиган масофада ѐтиши керак.
Шундай қилиб, тарам пилтага ажратилаѐтган толаларнинг минимал чўчиқлиги:
η
·
l
2
=L
тут
―
F
,
Бу ерда
l
2
– калта толаларнинг узунлиги, мм
Агар устки тароқнинг тезлиги υ
у
толалар тутамчасининг тезлигига
тенг ѐки ундан катта бўлса, у вақтда ( ва тутам тароққа санчилгандан кейин
ҳам) тутам бутунлай ажралиб бўлгунча υ
тут
тезлик билан силжийди. Бордию,
тароқнинг тезлиги тутамнинг тезлиги υ
тут
дан кичик бўлса, у вақтда тароқ
тутамчасининг бир қисмини тормозлаб, ўз тезлигида силжитишга ҳаракат
қилади. Натижада тароқнинг орасида тутам эгилади. Тутамнинг
тўғриланмасдан олдинги узунлиги тискилар билан ажратувчи механизм
ўртасидаги оралиқ разводка
R
га тенг, Эгилган тутам эса бу р.кадан узунроқ.
Ҳар хил сабабларга кўра шундай бўлиши мғн. Агар таъминловчи ц.р
тискиларга холстчани тароқли барабан тарашни бошламасдан олдин берса,
толаларни
ажратиш
пайтида
толалар
тарамчасининг
олдинга
силжитиштезлиги тискиларнинг илгариланма ҳаракати тезлигига тенг:
υ
тут
= υ
тис
Агар таъминловчи ц.р тискиларига холстчани тароыли барабан тараб
бўлгандан кейин берса, толалар тутамининг олдига силжиш тезлиги тискилар
билан таъминловчи ц.р тезликлари йиғиндисига тенг:
υ
тут
=υ
тут
+ υ
т
Назарий ҳисоблаш шуни кўрсатадики, бу группа толаларнинг 58% га
яқини тарм-пилтага ажралади, 42%и тарандига ажралиб, тараб ташланад. Бу
группа толалар тарам-пилтага ва тарандига баравар бўлинади ва толаларнинг
тўғриланиш коэф.тига тескари миқдор бўлиб, уни
H
га тенг деб фараз
қиламиз ва толаларнинг ажралиш диаграммасини шартли икки қисмга
бўлувчи ордината
y
ни топамиз:
Do'stlaringiz bilan baham: |