А. Пирматов, С. Л. Матисмаилов, Қ.Ғ



Download 5,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/106
Sana11.07.2022
Hajmi5,47 Mb.
#774249
TuriУчебник
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   106
Bog'liq
jigirish texnologiyasi

 
 
Н – 
тутамдаги толаларнинг тўғриланиш коэффициенти. 


116 
R – 
оралиқ масофа, мм. 
F – 
таъминловчи цилиндр узатиб турган холстчанинг узунлиги, мм. 
 α – 
коэффициент. 
 
3.3. Қайта тараш машинасининг асосий механизмлари. 
 
Қайта тараш машинаси таъминлаш механизми, қисқичлар, тароқли 
барабанча, устки тароқ, ажратувчи механизм каби асосий ишчи органлардан 
иборат. Уларнинг ўзаро мутоносиб ишлаши қайта тараш жараѐни 
самарадорлигини таъминлайди.
Таъминловчи механизм асосан хостчанинг таъминлаш узунлигига тенг 
қисмини таъминлаш цилиндрлари ѐрдамида тараш жараѐнига узатиш 
вазифасини бажаради. Таъминловчи механизм иккита юмалатувчи валик, 
иккита таъминловчи цилиндрдан иборат бўлиб, холстчани юмалатувчи 
валиклар узлуксиз ѐйиб, лоток орқали таъминловчи цилиндрларда қисилган 
ҳолда ушлаб туради. Таъминловчи цилиндрлар даврий ҳолда ҳаракатланиб, 
4- даврда таъминлаш узунлигининг бир қисмини тарашга узатади.
Тароқли барабанчанинг бир марта айланиши давомида холстча ѐйилган 
қисмининг таранглигини икки қисмдан иборат йиғма лотоклар - компенсатор 
ростлайди.
Таъминловчи цилиндрлар бир циклнинг 1/3 қисмида ҳаракатланади, 
юмалатувчи валиклар эса узлуксиз ҳаракатда бўлади. Таъминлаш узунлиги 
цилиндрнинг узатаѐтган толалар тутами узунлиги билан ифодаланиб, унинг 
катталиги «Текстима-1532» машинасида 6,5; 5,9 ва 5,4 мм га, Ритер 
фирмасининг Е 72 қайта тараш машинасида эса 5,9 ва 4,3 мм га тенг. 


117 
1 - устки таъминловчи цилиндр;
2 - пастки таъминловчи цилиндр; 
3- устки қисқич;
4 - пастки қисқич; 
5- хроповик; 
6 – сурувчи илгак 
89-расм. Таъминлаш механизми 
 
90 - расм. Е 72 қайта тараш машинасида технологик жараѐн 
Қисқичлар олдинга ҳаракат қилганда таъминловчи цилиндр 1, 2 лар 
маълум узунликдаги холстчани узатади. Ҳар бир циклда таъминловчи 
цилиндрлар қисқичлар 3,4 билан бирга ажратувчи цилиндрлар томон ҳаракат 
қилади ва хроповик 5 тишлари орасига илгак 6 кириб уни битта тишга 
айлантиради. Қисқичлар орқага қайтганда эса илгак хроповик тишлари 
устида сирпаниб кейинги битта тишга силжиб ўтади, лекин хроповикни 
айлантирмайди. Устки цилиндр 1 куч таъсирида пастки цилиндр 2 га 
босилиб, ишқаланиш орқали уни ҳаракатлантиради. 


118 
Қўзғалувчан қисқичлар 1, 2 холстча тутамини маҳкам қисиб, тароқли 
барабанча 3 толаларни тараш вақтида тутиб туришга ва таралган толалар 
тутамини ажратувчи механизм 4 га узатишга хизмат қилади. 
Қисқичлар таянчли маятник типида бўлиб, улар қисқичлар рамаси 5 га 
жойлаштирилган. Қисқичлар рамасига пастки қисқич 2 маҳкамланган бўлиб, 
улар биргаликда маҳсус ўқ 6 га осиб қўйилган. Тебранма ҳаракатни 
қисқичлар ўз вали 8, 9 дан рычаг 7 ва 15 лар орқали олади. Қисқичлар вали 
кулисали механизм орқали ҳаракатга келтирилади. Қисқичлар олдинга секин, 
орқага эса тез ҳаракатланади.
91-расм. Қисқичлар 
1-устки қисқич; 2- пастки қисқич; 3- тароқли барабанча; 4- ажратувчи 
механизм; 5- қисқичлар рамаси; 6- ўқ; 7- кронштейн; 8- олдинги қисқичлар 
вали; 9- орқа қисқичлар вали; 10-ростланувчи тортгич; 11-ричаг; 12- ҳалқа; 
13-стержен; 14-пружина; 15-кронштейн; 16,17-ричаглар 
Машинадан чиқадиган тарандилар миқдорини қисқич жағлари 
билан ажратувчи механизм орасидаги разводкани ўзгартириб ростлаб 
туриш мумкин, аммо қисқичлар ажратувчи цилиндрларга энг яқин 
олдинги вазиятда бўлиши керак. Бунда хар бир чиқарувчи қисм учун 
алоҳида ростлашга тўғри келади. Барча чиқарувчи қисмларнинг 


119 
разводкасини бирданига ўзгартириш учун қисқичлар валини харакатга 
келтирадиган механизм ричаги холатини ўзгартириш керак бўлади. Бу 
операцияни индикатор бўлинмасининг шкаласидан фойдаланиб 
бажариш мумкин. 
Разводка 18-19 мм бўлганда 10% миқдорида, 21-22 мм бўлганда эса 
20% миқдорида таранди ажралади. 
92-расм. Қисқичларда толали тутамнинг қисилиши 
Маълумки, қисқичларнинг конструкцияси ва ишлаш принципи 
тараш жараѐнига таъсир қилади. Қисқичларнинг устки жағи билан 
тароқли барабан игналари орасидаги разводка хам муҳим аҳамиятга 
эга. Тароқли барабан толалар тутамини тараш олдида толалар 
тутамининг учлари пастки жағдан L оралиғида бўлади (92- расм, 

Download 5,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish