А. Пирматов, С. Л. Матисмаилов, Қ.Ғ


 Қайта тараш машинасининг даврлари. Циклик диаграмма



Download 5,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/106
Sana11.07.2022
Hajmi5,47 Mb.
#774249
TuriУчебник
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   106
Bog'liq
jigirish texnologiyasi

 
3.2. Қайта тараш машинасининг даврлари. Циклик диаграмма. 
 
Пахта толасини қайта тарашда асосан даврий ишловчи бир томонли 
машиналар ишлатилмоқда. Қисқичлар ва ажратувчи мосламалар ишлашига 
кўра қайта тараш машиналарини қуйидаги турларга ажратиш мумкин:
1.
Қўзғалмас қисқичли ва қўзғалувчан ажратувчи мосламали машиналар –
Г-4 «Пензтекмаш» (Россия);
2.
Қисқичлари даврий ҳаракатланувчи машиналар-ГД-12 «Пензтекмаш» 
(Россия); 140-СА «Сако-Лауэлл» (АҚШ);
3.
Қисқичлари 
узлуксиз 
ҳаракатланувчи 
машиналар 
1532;1533 
«Текстима»; ТСО-1 «TRUETZSCHLER» (Германия); Сенчури-720 «Платт» 
(Англия); E-62, E-72 «Rieter» (Швейцария); MC1 «Marzoli» (Италия); 
Картори-К «Hova» (Япония).


105 
Қайта тараш машиналарида бир вақтнинг ўзида 4,6,8 ѐки 12 та холстча 
ишлатилиши мумкин. Қайта тараш жараѐни даврий бўлиб, циклик диаграмма 
асосида бошқарилади.
Машинада дастлаб қисқичларга қисилган толалар тутамининг олд 
учлари тароқли барабанчанинг тароқлари билан таралади, сўнгра толалар 
тутамининг орқа учлари устки тароқ игналари орасидан ўтказиб таралади.
«Текстима» фирмасининг 1532 моделидаги қайта тараш машинасида 
бир вақтнинг ўзида 8 та холстча ишлатилиб, улардан 2 та пилта 
шакллантирилади ва тазга жойланади.
80-расм. Қайта тараш машинаси асосий ишчи қисм ва механизмлари 
1-юмалатувчи валиклар; 2-таъминловчи цилиндрлар; 3-устки қисқич; 4-устки 
тароқ; 5-ажратувчи валиклар; 6-зичлагич; 7-эзувчи валлар; 8-пилта 
йўналтиргич; 9-йўналтирувчи стол; 10-ажратувчи цилиндрлар; 11-тозаловчи 
валик; 12-перфобарабан; 13-тароқли сегмент; 14-тароқли барабанча;
15-пастки қисқич 
Машина даврий ишлашга мослашган бўлиб, 4 та давр асосида 
маҳсулотни қайта тарайди. Тараб ажратилган калта толалар ва нуқсонлар 


106 
тозаловчи шчетка орқали ажратилиб перфобарабан сиртида ҳаво ѐрдамида 
сўрилиб йиғилади ва умумий системага узатилади. Тараб тозаланган узун 
толалардан пилта шакллантирилиб, улар тўртта-тўрттадан бирлаштирилади 
ва чўзиш асбобида чўзилиб иккита пилтага айлантирилгач, пилта тахлагич 
ѐрдамида тазга жойланади.
Ушбу машина чизиқий зичлиги 72÷80 ктекс холстчалар таркибидаги 
калта толалар ва нуқсонларни бутунлай тараб ташлаб, белгиланган сифат 
кўрсаткичли хомаки маҳсулот- қайта таралган пилта тайѐрлаш вазифасини 
бажаради. 
Е 80 қайта тараш машинасида сирти 45% га оширилган Ri-Q-Comb 
юмолоқ тароқли сегментлар ишлатилганлиги юқори сифатли қайта таралган 
пилта ва йигирилган ипдаги непсларни 20% га камайтириш имкониятини 
беради. Қайта тараш жараѐни (СхАхРхD°) компьютер дастури ѐрдамида 
моделлаштирилганлиги сабабли технологик параметрлар оптималлаштирил-
ган, 1кг қайта таралган пилта ишлаб чиқариш учун сарфланадиган электр 
энергияси 10% га камайтирилган, хом ашѐ 2% тежалган ва машина 
унумдорлиги 10% га ошган. 
3х3 системасидаги чўзиш асбобида чўзиш миқдори дастлабки ва асосий 
чўзиш зоналарида оптимал тақсимланганлиги сабабли қайта таралган 
пилтанинг биртекислиги таъминланади.
Е 80 қайта тараш машинаси RoBoLap холстчаларни автоматик 
алмаштириш ва жойлаш тизими билан жиҳозланган бўлиб, ушбу тизим 
машинанинг ФВК ни 2% га ошириш имконини беради. 


107 
81 - расм. Е 80 (Rieter) қайта тараш машинаси
Қайта тараш машинасида 8 та холстчалардан биттасида пилталар 
тугаши билан машина автоматик тарзда тўхтайди. RoBoLap тизими қуйидаги 
тўрт босқичда ишлайди: 
1. Ғалтакларни орқага айлантириш орқали 
холстчаларни узиш, сўнгра уларни нормал 
йўналишда 
харакатлантириб, 
сиртдаги 
қатламни ажратиб олиш; 
2. Бўш ғалтакларни магазинга юмалатиш, 8 
та тўла холстчаларни валикларга ўрнатиш; 
3. Холстчалар учларини автоматик тарзда 
шайлаш учун назоратли узиш орқали бир хил 
холатга келтириш; 
4. Airo Pic тизими ѐрдамида холстчаларни 
пневматик шайлаш ва машинани автоматик 
тарзда ишга тушириш. 
Узун толали пахта ишлатилганда 25 
фоизгача, ўрта толали пахта ишлатилганда 
эса 8-15 фоизгача қайта тараш тарандиси 
ажратилади.


108 
82 - расм. ТСО-1 русумли «Truetzschler» фирмасининг қайта тараш машинаси
 
Қайта тараш машинасининг техник тавсифи 
7-жадвал 
№ 
Техник кўрсаткичлари 
ТСО-1 
«Truetzschler» 
Е 80 
(Rieter) 

Мак.гребенли тароқнинг тезлиги, n/мин 
500 
450 

Мак. иш унумдорлиги, кг/с 
74 
66 

Машинанинг маҳсулот чиқаришлар сони, 
дона 



Пилтанинг чизиқли зичлиги, ктекс 
3-6 
3-6 

Чўзиш асбобининг русуми 
4х4 
3х3 

Холстчанинг эни, мм 
300 
300 

Холстчанинг диаметри, мм 
600 
650 

Тозларнинг диаметри, мм 
600 х 1200 
600 х 1200 

Пилталарнинг қўшилишлар сони, дона 


10 
Умумий чўзилиш қиймати, Е 
8,8-22,3 
9,12-25,12 
11 
Электр энергия сарфи, квт 

5,6 
12 
Таъминлаш узунлиги, мм 
4,15-5,92 
4,3-5,9 
13 
Машинанинг эни, мм 
2884 
2431 
14 
Баландлиги, мм 
1890 
1830 
15 
Машинанинг узунлиги, мм 
8372 
7195 
Қайта тараш машинасида бир цикл 4 даврдан иборат бўлиб, у жуда 
қисқа вақт 0,3-0,4 секунд (сония) оралиғида давом этади.
7
7
Warner Klein The Rieter Manual of Spinning Volume-3 Spinning Preparation 2014, 28-41 б. 


109 

Download 5,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish