А. Бурханов, К. Рахматов


 Минтақада саноат ишлаб чиқаришнинг ижтимоий



Download 4,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/239
Sana23.06.2022
Hajmi4,95 Mb.
#696682
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   239
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма

 
6.2. Минтақада саноат ишлаб чиқаришнинг ижтимоий 
ихтисослашуви 
Мамлакат ишлаб чиқариш кучларининг ривожланишига уларни 
умумлаштириш ва ижтимоий меҳнат тақсимоти жараёнлари сезиларли 
таъсир 
кўрсатади. 
Саноатни 
концентрациялаштириш 
ва 
комбинациялаштириш 
ижтимоий 
меҳнатни 
йирик 
корхоналарда 
мужассамлаштиришни 
ифодаласа, 
ихтисослаштириш 
ҳамда 
кооперативлаштириш эса саноат тармоқлари таркибида меҳнат тақсимоти ва 
уларнинг ҳамкорлигини ифодалайди. Меҳнат тақсимотининг ривожланиш 
даражаси ва уни умумлаштириш жамият ишлаб чиқариш кучлари ҳамда 
муносабатларининг такомиллашишида ўз аксини топади. Ишлаб чиқаришни 
ташкил этишнинг бу шакллари мустақиллик туфайли ва миллий 
иқтисодиётни ислоҳ этиш, эркинлаштириш муносабати билан ўз моҳияти ва 
мазмунини, мақсад иа вазифаларини анчагина ўзгартирди. Айниқса ишлаб 
чиқаришни концентрациялаштириш, кичик ва ўрта корхоналарнинг пайдо 
бўлиши муносабати билан улар ўртасида уйғунлашув юзага келди. 
Саноатда ишлаб чиқаришни ижтимоий ташкил этишнинг шаклларига 
қуйидагилар киради:

Концентрациялаштириш;


196

маҳаллийлаштириш;

иқтисослаштириш;

диверсификациялаштириш;

кооперативлаштириш;

комбинациялаштириш;
Ишлаб 
чиқаришни 
концентрациялаштириш
— бу маҳсулот 
тайёрлаш, иш бажариш ёки хизмат кўрсатишни энг йирик корхоналарда 
тўплаш жараёнидир. Унинг бир неча турлари мавжуд. Улар агрегат
технологик, ташкилий хўжалик ва корхоналарни йириклаштириш 
шаклларида ифодаланади.
Агрегат 
шаклида 
ишлаб 
чиқаришни 
концентрациялаштириш 
дастгоҳларнинг қувватини оширишдир, яъни агрегатларнинг унумдорлигини 
юқори даражага ҳамда маълум хилдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг 
умумий қувватида юқори унумдор агрегатлар салмоғини кўпайтиришдир. Бу 
жараён саноатнинг етакчи, айниқса, электроэнергетика, металлургия, химия, 
ёқилғи ва қурилиш материаллари тармоқларида сезиларли. 
Концентрациялаштиришга технологик жиҳатдан ўхшаш ишлаб 
чиқаришларнинг қувватини ошириш орқали эришиш мумкин. Масалан, 
металлургияда - чўян, пўлат эритиш, прокат ишлаб чиқариш, тўқимачиликда 
— йигириш, тўқиш, бўяш, машинасозликда - қуюв, механик ишлов бериш
йиғув жараёнларининг мужассамлашиши.
Корхоналарни ва уларнинг таркибидаги цех ва участкаларни 
йириклаштириш ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг йиллик ҳажмини 
кўпайтиради, маҳсулот сифатини яхшилайди, меҳнат унумдорлигини 
оширади.
Йирик корхоналарнинг афзалликларига қуйидагилар киради:

юқори унумли техника ва иннавацион технологияларни қўллаш 
ва улардан фойдаланиш имкониятларининг кўплиги;

ишлаб чиқариш фондларидан оқилона ва самарали фойдаланиш;

ходимлар меҳнат унумдорлигининг юқорилиги;


197

саноатга ишлаб чиқариш самарадорлигини оширадиган энг янги 
фантехника ютуқларини, ўзлаштиришга таъсир кўрсатадиган қувватли 
конструкторлик, технологик ва илмий-тадқиқот лабороториялари, 
бюроларини ташкил этиш имкониятлар;

маҳсулот бирлигига тўғри келадиган асосий ва ёрдамчи хизмат 
кўрсатиш ҳаражатларининг пастлиги ва ҳ.к.

Download 4,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish