А. Бурханов, К. Рахматов


Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш



Download 4,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/239
Sana23.06.2022
Hajmi4,95 Mb.
#696682
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   239
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма

Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш
, озиқ-oвқaт вa бoшқa 
истeъмoл тoвaрлaри ишлaб чиқaришни кeнгaйтиришни рaғбaтлaнтириш 
тадбирлари аҳамиятли ўрин тутади. Маҳаллийлаштириш дастури ўз 
мазмунига кўра республикамиз корхоналарида замонавий талабларга жавоб 
берувчи, рақобатбардош ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб 
чиқариш ҳажмини ошириш, асоссиз импорт ҳажмини қисқартириш, 
экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш, янги иш жойларини яратиш каби 
мақсадларни намоён этади.
Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларига 2000 
йилдан бошлаб алоҳида эътибор берила бошланган бўлиб, мақсадли 
дастурлар асосида давлат томонидан қўллаб-қувватланиб келинмоқда. 
Маҳаллийлаштириш фаолияти билан шуғулланаётган реал сектор 
вакилларига бир қатор имтиёзлар, жумладан, божхона ва солиқ имтиёзлари, 
банклар томонидан мақсадли кредитлар ажратиб келинмоқда. Аслида эса, 
мамлакатимизда маҳаллийлаштириш жараёнлари 1996 йилдан Корея 
Республикаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган «UzDaewoo» автомобиль 
ишлаб чиқариш заводини, Ўзбекистон бозорида ўзининг муносиб ўрнини 
топган «Korzinka.uz» супермаркетлар тармоғини мисол қилиб келтириш 
мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 декабрдаги ПҚ-
2698-сонли «2017-2019 йилларда тайёр маҳсулот турлари, бутловчи қисм ва 
материалларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича истиқболли 
лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 
маҳаллийлаштириш дастури тасдиқланган. 


198
Ушбу дастур доирасида 2017-2019 йиллар давомида 3,4 млрд. долларлик 
1146та маҳаллийлаштириш лойиҳасини амалга ошириш орқали талаб юқори 
бўлган 
саноат 
маҳсулотлари 
ишлаб 
чиқаришни 
йўлга 
қўйиш 
режалаштирилган. 
2017 йилда 960та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 6,5 трлн. сўмга 
тенг маҳаллийлаштирилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш белгиланган. 
Шу билан бирга, 122 турдаги ўзлаштиришга таклиф этилган 
маҳсулотлар рўйхати аниқланган. 
Республикада тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюм ва материаллар 
ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастури доирасида 2000 йилдан буён 
қиймати 5,5 млрд. АҚШ долларидан ортиқроқ 2,8 мингдан зиёд 
маҳаллийлаштириш лойиҳалари амалга оширилди, илгари импорт бўйича 
келтирилган 4,8 мингдан зиёдроқ янги маҳсулот турларини ишлаб чиқариш 
ўзлаштирилди. Натижада кейинги беш йилда импорт ҳажми 752 миллион 
долларга, жумладан, 2016 йилда 286 миллион долларга камайди. Бугунги 
кунга келиб мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотининг 
умумий ҳажмида маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар улуши 20 фоиздан 
кўпроқни ташкил этади
41

Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва 
материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини ошириш 
иқтисодиётнинг барқарор ва изчил ривожланиши, унинг ташқи омилларга 
тобелигини камайтириш, ишлаб чиқариш жараёнларига янги самарали 
технологияларнинг татбиқ этилишини жадаллаштиришда муҳим аҳамият 
касб этмоқда. 
2010-2016 
йилларда 
икки 
мингга 
яқин 
маҳаллийлаштириш 
лойиҳасининг амалга оширилиши натижасида умумий импорт ўрнини босиш 
самарадорлиги 7 миллиард 500 миллион доллардан кўпроқни ташкил этди. 
41
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2019 йилларда тайёр маҳсулот турлари, бутловчи 
буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг истиқболли лойиҳаларини амалга 
оширишни давом эттириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2698 сонли қарори. 2016 йил 26 декабрь. 
Манбаа Lex.uz. 


199
Сўнгги уч йилда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳисобига шахта 
вагонеткалари, вакуум насослар, кўтарма кранлар, ҳар хил турдаги ўтга ва 
кислотага чидамли материаллар, қурилиш жиҳозлари, сэндвич панеллар, 
сунъий синтетик газонлар, шиша банкалар, бутилкалар, крахмал, нон 
маҳсулотлари учун ачитқилар сингари юз турдан ортиқ товарларнинг 
мамлакатимизга олиб кирилиши бутунлай тўхтатилган. 
Маиший электротехника маҳсулотлари, автомобилларнинг фильтр ва 
радиаторлари, пўлат қувурлар, керамик плиталар, тиббиёт ампулалари, 
полиграфик бўёқлар, болалар ўйинчоқлари, спорт анжомлари каби 350 дан 
ортиқ турдаги маҳсулотни четдан келтириш икки баравардан зиёдга 
камайган. 
Иқтисодиёт 
вазирлиги 
томонидан 
тармоқ 
корхоналарининг 
имкониятларини батафсил ўрганиш натижасида, 2017 йилда маҳаллий ишлаб 
чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва импорт ўрнини 
босувчи янги маҳсулот турларини ишлаб чиқаришни ташкил қилишга 
йўналтириш ҳисобига 1,1 млрд. доллардан ортиқроққа ёки импортни 23 
фоизга камайтириш имконияти аниқланди. 
Маҳаллий хомашё ва ресурслардан янада оқилона фойдаланиш ва 
экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш мақсадида маҳаллийлаштириш 
дастурига янги лойиҳаларни киритиш бўйича ягона мезон ва талаблари 
белгиланган: 
– дастурга кириш учун талаб этиладиган минимал маҳаллийлаштириш 
даражаси дастурга кирган йилдан бошлаб биринчи йилга 36 фоиз, иккинчи 
йилга 45 фоиз, учинчи йилга 50 фоиздан (машинасозлик ва металлни қайта 
ишлаш тармоғи маҳсулотларига мос равишда 36 фоиз, 40 фоиз, 50 фоиз) кам 
бўлмаган миқдорни таъминлаш; 
– маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар соф тушумидан экспорт улушини 
иккинчи йили 20 фоиз, учинчи йили 30 фоизга ошириш белгиланди. 


200
Вазирлар Маҳкамасининг 10.04.2017 йилдаги 197-сон қарори билан 
тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб 
чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурига тузатишлар киритилди. 
Хусусан, маиший техника, тиббий асбоб-ускуналар, қурилиш 
материаллари ва бошқалар ишлаб чиқариш бўйича 12 та лойиҳа киритилди. 
Бунда Дастурга янгитдан киритилган ташкилотларга нисбатан 
қуйидагилар бўйича имтиёзлар қўлланилади: 
– божхона тўловлари бўйича – 2017 йил 17 апрелдан; 
– солиқлар бўйича – 2017 йил 1 майдан. 
Бироқ импорт ўрнини босадиган маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар 
ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари амалга оширилаётганига 
қарамасдан, мамлакатимизда импорт ҳажмининг асоссиз ошиб кетишига йўл 
қўймоқда. Бу,давлатимиз иқтисодиёти учун ишлаб чиқариш ҳажмини янада 
кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича муҳим лойиҳаларни 
амалга оширишга йўналтирилиши мумкин бўлган валюта маблағларидан 
самарасиз фойдаланишга олиб келмоқда. 
Бундай ҳолат «Ўзбекэнерго», «Олмалиқ кон-металлургия комбинати», 
«Ўзбектўқимачилик», «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамиятлари, 
«Навоий 
кон-металлургия 
комбинати» 
давлат 
корхонаси, 
«Ўзпахтасаноатэкспорт» 
холдинг 
компанияси, 
«Ўздонмаҳсулот» 
акциядорлик компанияси, «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси, «Ўзфармсаноат» 
давлат акциядорлик концерни корхоналарида кузатилмоқда. 
Ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда уни рационал 
ташкил этиш, жумладан, ихтисослаштириш муҳим аҳамиятга эга.

Download 4,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish