А. Бурханов, К. Рахматов


Режа:  6.1.Минтақа иқтисодиёти ривожланишида саноатнинг ўрни



Download 4,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/239
Sana23.06.2022
Hajmi4,95 Mb.
#696682
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   239
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма

Режа: 
6.1.Минтақа иқтисодиёти ривожланишида саноатнинг ўрни
6.2.Минтақада 
саноат 
ишлаб 
чиқаришнинг 
ижтимоий 
ихтисослашуви 
6.3. 
Стратегик аҳамиятга саноат тармоқларини минтақа 
иқтисодиётдаги роли. Саноат ишлаб чиқаришини ривожлантиришнинг 
шарт-шароитлари. 
Таянч тушунча ва иборалар:
Саноат, саноат тармоғи, инновациялар, 
меҳнат унумдорлиги, диверсификация, ижтимоий меҳнат тақсимоти, 
концентрациялаштириш, 
маҳаллийлаштириш, 
саноат 
коперацияси, 
комбинациялаштириш, 
мужассамлаштириш, 
ихтисослаштириш, 
кооперативлаштириш, тоғ-кон саноати, кимё саноати, энергетика

модернизация, нефть-газ саноати, озиқ-овқат саноати. 
6.1.Минтақа иқтисодиёти ривожланишида саноатнинг ўрни 
Саноат ҳар қандай мамлакатда иқтисодий тараққиёт ва барқарор 
иқтисодий ўсишни таъминлашда ҳал қилувчи ўрин эгаллайди. Унинг 
аҳамияти нафақат қишлоқ хўжалиги, транспорт, қурилиш, савдо ва 
иқтисодиётнинг бошқа тармоқларини асосий ишлаб чиқариш воситалари 
билан таъминлашида намоён бўлади, балки у инновация жараёнларини 
жадаллаштириш, фан-техника ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, 
шунингдек, фан, ишлаб чиқариш ҳамда таълим интеграциясини таъминлашда 
ҳам муҳим роль ўйнайди. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Ш.М.Мирзиёев 
раҳбарлигида 
ишлаб 
чиқилган 
2017-2021-йилларда 
Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясида 
«юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий 
хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли 
тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантиришга қаратилган сифат 


190
жиҳатидан янги босқичга ўтказиш орқали саноатни янада модернизация ва 
диверсификация қилиш»
40
масаласига алоҳида ўрин берилган.
Саноат – бу ҳар бир мамлакат иқтисодиётининг асосий қисми 
ҳисобланади. «Брокгауз ва Ефроннинг энциклопедик луғавий маносидан» 
келиб чиқадиган бўлсак »саноат» тушунчаси кенгроқ маънода «инсоннинг 
ҳунармандчиликка йўналтирилган, моддий буюмларни яратиш, ўзгартириш 
ёки кўчиришга қаратилган хўжалик фаолияти»ни, тор маънода эса «бирон 
бир хом ашёни истеъмол учун яроқли нарсага қайта ишлашни, 
айлантиришни» англатади. 
Саноатнинг жамият ишлаб чиқаришда мустақил соҳа сифатида пайдо 
бўлиши, тарихий жиҳатдан қишлоқ хўжалигидан ҳунармандчиликни ажралиб 
чиқиш жараёни билан боғлиқ. Бозор иқтисодиётининг ривожланиши 
саноатнинг жадал ўсишига ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 
тубдан ўзгаришига, оддий кооперациянинг мануфактурага, кейин эса йирик 
машина индустриясига – фабрикаларга айланишига олиб келди. 
Иқтисодиёт учун ривожланган саноат тармоғи катта аҳамиятга эга. 
Саноат ишлаб чиқаришининг ўсиш суръатлари қанчалик кўп бўлса, 
иқтисодиётда ўсиш шунчалик юқори бўлади, мамлакат хилма хил ва 
мураккаб саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга қодир бўлса, унинг 
фаровонлик даражаси ва мамлакат иқтисодиётининг истиқболдаги 
ривожланиши шунчалик юқори бўлади. Агарда ривожланган мамлакатларда 
саноат тармоғи инновацияларнинг жорий этилишини, меҳнат унумдорлиги 
ва 
диверсификацияланган 
экспортни ошишини 
таъминлаб 
берса, 
ривожланаётган мамлакатларда - турмуш даражасининг ошишига йўл очиб 
берилишини таъминлайди. 
Замонавий саноат тармоғи юқори ихтисосланганлик даражаси билан 
ажралиб туради. Меҳнатнинг ижтимоий чуқур тақсимланиши натижасида 
саноатнинг таркибий қисмини ташкил этувчи кўплаб соҳалари пайдо бўлади. 
40
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари 
бўйича ҳаракатлар стратегияси. http://strategy.regulation.gov.uz/uz/document/2 


191
Иқтисодий фаолият турлари бўйича саноат тармоғи қуйидаги турларга 
бўлинади: 
- тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш; 
- қайта ишлаш саноати (ишлаб чиқарадиган саноат); 
- электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш; 
- сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва 
утилизация қилиш. 
Тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш саноати кўмир, лигнит, нефт, 
табиий газ, металл рудаларини қазиб олиш ва тоғ-кон саноатининг бошқа 
турлари билан шуғулланадиган корхоналар фаолиятини ўз ичига олади. 
Қайта ишлаш саноатига озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар, тамаки, 
тўқимачилик, резина ва пластмасса маҳсулотлари, кийим-кечак, чарм ва 
кимёвий маҳсулотлар, асосий фармацевтика маҳсулотлари ва дори 
дармонлар, кокс ва нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари, ёғоч ва пўкак 
буюмлар, поҳол ва тўқиш учун материаллар, қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари, 
мебель, бошқа норуда минерал маҳсулотлар, машина ва ускуналарни ишлаб 
чиқариш, таъмирлаш ва ўрнатиш, автотранспорт воситалари, трейлерлар, 
ярим прицеплар ва бошқа тайёр металл буюмлар, ёзилган материалларни 
нашр қилиш ва акс эттириш, қора ва рангли металлар ва улардан 
буюмлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи корхоналар киритилади. 
Электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш корхоналари 
электр энергия, буғ, газсимон ёқилғини ишлаб чиқариш, етказиб бериш, 
тарқатишни таъминлайди. 
Сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва 
утилизация қилиш корхоналари сувни қайта ишлаш (тозалаш), сув билан 
таъминлаш, оқова сувларини тозалаш, транспортировка қилиш ва 
тозалаш, чиқинди ташлайдиган ўраларни тозалаш ва ишлов бериш, 
чиқиндиларни йиғиш, тозалаш ва утилизация қилиш, рекультивация қилиш 
хизматларини кўрсатиш билан шуғулланадилар. 


192
Дунёда қайта ишлаш саноати мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш 
учун муҳим ва аҳамиятга эга тармоқ сифатида қаралади. Саноатнинг кучли 
қайта ишлаш сектори мамлакатнинг технологик қудратини ифодалайди. 
Унинг камайиши ёки қисқариши иқтисодиётнинг пасайиши белгиси 
сифатида қаралади. Бу эса, ўз навбатида қайта ишлаш саноатининг муҳим 
тармоқ эканлигини ва аҳамиятлилигини ифодалайди. 
Қайта ишлаш саноатининг устувор йўналиш сифатида намоён бўлиши, 
Германияда ХVI аср ўрталарига тўғри келади, яъни немисларнинг иқтисодий 
фикрлаши фаол ривожланиб бориши билан содир бўлади. Унинг негизида, 
миллатнинг 
интеллектуал 
ривожланиши 
муҳимлиги 
тўғрисида 
гапирган Ф.Л. Зекендорф таълимоти ётади. Унинг фикрича, мамлакатнинг 
иқтисодий 
ривожланишини 
фақатгина 
одамларнинг 
интеллектуал 
ривожлантириш эвазига таъминлаш мумкин, шунинг учун ҳукумат нафақат 
уларни 
бошқариши 
лозим, 
балки 
интеллектуал 
салоҳиятини 
ривожлантириши зарур. 
Шу билан бирга, 1581 йилда Ж. Хейлс инглизларнинг ХVI асрдаги 
иқтисодий сиёсатини танқид қилиб, «ўз хом-ашёмизни бегоналарга қайта 
ишлаш учун юбориб, ундан тайёрланган маҳсулотни бегоналардан 
қайтиб сотиб олишга йўл қўйиш»га катта ақил керак эмаслиги тўғрисида 
ёзган (Э.С.Рейнертнинг «Қандай бой давлатлар бой бўлган ва камбағал 
мамлакатлар камбағаллигича қолмоқда»дан текст парчаси, М., 2011 
йил). Ундан кейин инглиз иқтисодчиси Ж.Кэри умуман мамлакатдан хом-
ашё товарларини экспорт қилишга ўлим жазосини жорий этилишини таклиф 
қилган. 
А.Смитдан олдин ижод қилган аксарият иқтисодчилар мамлакатнинг 
иқтисодий сиёсати, хом-ашё саноатига эмас, биринчи навбатда қайта ишлаш 
саноатини ривожлантиришга қаратилган бўлиши зарурлигини ишонтиришга 
йўналтирилган. Уларнинг фикрича фақатгина қайта ишлаш саноатининг 
ривожланиши долзарб муаммоларнинг ечими ҳисобланади, мисол учун аҳоли 
бандлигининг ошиши, фойда ва иш хақининг кўпайиши, солиқ солинадиган 


193
базанинг ошиб кетиши ва пул муомаласининг яхшиланиши каби масалаларни 
кўрсатиш мумкин. 
Бугунги кунда республикада 49 мингдан зиёд саноат корхоналари 
фаолият кўрсатаётган бўлиб, улардан тоғ-кон саноати ва очиқ конларни 
ишлашда – 3,1 %, қайта ишлаш саноатида – 94,4 %, электр, газ, буғ билан 
таъминлаш ва ҳавони кондициялашда – 0,7 %, сув билан таъминлаш, 
канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилишда – 1,8% 
корхоналардир. 
Шу билан бирга, 2017 йил январь-декабрь ойлари ҳолатига саноат 
ишлаб чиқариш ҳажми таркиби бошқачароқ кўринишга эга, яъни тоғ-кон 
саноати ва очиқ конларни ишлаш тармоғининг жами саноат ишлаб 
чиқаришдаги ҳиссаси – 12,7%, қайта ишлаш саноатининг ҳиссаси – 
78,1, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялашнинг ҳиссаси 
– 8,4 ҳамда сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш 
ва утилизация қилишнинг ҳиссаси – 0,8%. 

Download 4,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish