А. Бурханов, К. Рахматов



Download 4,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/239
Sana23.06.2022
Hajmi4,95 Mb.
#696682
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   239
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма

(5.3-жадвал).
5.3-жадвал. АҚШда энг нуфузли ва энг кўп ҳақ тўланадиган касбларнинг 
қиёсий таҳлили
39
 
Энг нуфузли касблар 
1. Ўт ўчирувчилар (57 фоиз) 
7. Фермерлар (41 фоиз) 
2. Олимлар (56 фоиз) 
8. Руҳонийлар (40 фоиз) 
3. Шифокорлар (53 фоиз) 
9. Инженерлар (40 фоиз) 
4. Тиббиёт ҳамширалари ва 
ўқитувчилар (52 фоиз) 
10. Конгрессменлар (28 фоиз) 
5. Ҳарбийлар ва полициячилар 
(46 фоиз) 
11. Журналистлар (18 фоиз) 
6. Банкирлар (47 фоиз) 
12. Актёрлар (15 фоиз) 
Камроқ обрўга эга касбларга 
риэлтерлик, биржа брокерлиги ва 
бошқалар киради (6 фоиз) 
Энг кўп ҳақ тўланадиган касблар 
1. Врач-анестезиологлар (йилига 
193 минг доллар) 
5. Бола туғилиши билан боғлиқ 
врачлар (йилига 195,3 минг доллар) 
2. Хирурглар (йилига 191,4 минг 
доллар) 
6. Топ-менежер (йилига 151,4 
минг доллар) 
3. 
Ортодонтологлар 
(йилига 
185,3 минг доллар) 
7. Пилот (йилига 148,6минг 
доллар) 
4. Стоматологлар (йилига 189,3 
минг доллар) 
Йигирматалик 
саноатдаги 
инженер-менежерлар ва адвокатлар 
билан тугайди. 25-ўринда йилига 106,2 
минг доллар ҳақ олувчи молиявий 
менежерлар туради 
Манба:
Head Hunter маълумотлари асосида 
Н.Зокирова томонидан тузилган.

Жадвалдан кўриниб турибдики, АҚШда кўпроқ ҳақ тўланадиган касблар 
у ёки бу ҳолда инсон салоҳиятини шакллантиришга боғлиқ. Head Hunter 
агентлиги маълумотларига кўра, халқаро меҳнат бозорида сўнгги ўн йилда 
муҳандислар, 
компьютер 
таъминоти 
ишлаб 
чиқувчилар, 
ахборот 
технологиялари, нанотехнологиялар, электроника ва биотехнологиялар, 
39
Head Hunter маълумотлари асосида 
Н.Зокирова томонидан тузилган. 
Миллий иқтисодиётда меҳнат 
ресурслари мобиллиги. biznes-daily.uz . 30.11.2018 | Номер: №11(131)-2018 


183
хизматлар, логистика, экология, тиббиёт, кимё соҳасига боғлиқ 
мутахассислар юқори даромадга талабгор бўладилар. Демак, янги касб 
соҳиблари илмталаб соҳалар кенг ривожланиши натижасида даромад 
даражаси юқори бўлишига эришадилар. Бунинг учун эса таълим соҳасини 
тубдан қайта ташкиллаштириш, ёшлар касб-ҳунарли бўлишлари учун 
институционал шарт-шароитларни кенгайтириш талаб қилинади. 
Ишлаб чиқариш таркибини тубдан модернизациялаш орқали иш билан 
банд бўлганлар учун таълим тизимини ривожлантиришнинг энг муҳим 
устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат бўлиши зарур: 
1. Билим беришнинг илғор чет эл тажрибасидан фойдаланишни 
рағбатлантириш асосида таълим соҳасига киритилган замонавий услуб ва 
шаклларни қўллаб-қувватлаш, бунда давлат – университетлар – ишлаб 
чиқариш тузилмалари ҳамкорлигини кучайтириш лозим. 
2. Кадрларни ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни амалга 
оширувчи нодавлат ўқув муассасаларига танлов асосида давлат грантлари 
ажратиш. 
3. Иқтисодиёт тармоқларида қайта тайёрлаш ва малака ошириш 
тизимини кенг жорий этиш, кадрларни мустақил ўқитиш имкониятларини 
кенгайтириш. 
4. Академик ва таълим муассасаларига юқори сифатли услубий 
материаллардан 
фойдаланишда, 
ўқитишнинг 
янги 
усуллари 
ва 
амалиётларини жорий этишда кўмаклашиш. 
Аҳолининг иш билан бандлигининг сифат жиҳатидан самарадорлигини 
ошириш қатор муаммоларни ҳал этишни тақозо қилади. Бизнингча, улар 
қуйидагилардан иборат: 
Малакали кадрлар тақчиллиги. 
Таркибий ишсизлик. 
3.
 
Иқтисодиёт тармоқлари учун зарур малакали кадрлар таркиби ҳамда 
касбга тайёрлаш ва йўналтириш бўйича ўқув юртлари ўртасидаги 
номувофиқлик. 


184
4. Ишсизликнинг давомийлиги юқори эканлиги. Бу кўрсаткич ишсизлик 
муддатини ўртача 6-7 ойгача чўзмоқда. 
5. Кадрлар қўнимсизлиги юқори даражада эканлиги. 
6. Иш изловчи фуқаролар учун бўш иш ўринларига танловлар ўтказиш 
ҳақида ахборотлар олиш қийинлиги, иш берувчиларнинг бўш иш ўринлари 
ҳақидаги ахборотларни сир тутишлари. 
7. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда 
ривожлантириш доирасидаги муаммолар. 
Айтилган муаммоларни ҳал этиш учун қуйидаги чораларни қўллаш айни 
муддао бўлади: 
– қишлоқда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ишлаб чиқариш 
инфратузилмасини устувор даражада ривожлантириш. Бунда асосий эътибор 
мелиорация, гидротехника, электр энергияси иншоотлари ва тармоқларини 
ривожлантиришга, ерларни суғоришга, эрозияга қарши тадбирларни амалга 
оширишга, кўп йиллик кўчатлар экишга, қайта ишловчи саноат 
корхоналарини қуриш ва техник қайта жиҳозлашга қаратилиши керак. 
Муҳандислик ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари, водопровод, 
канализация тизими ва иншоотлари, газ ва электр таъминоти тармоқлари, 
йўллар, телекоммуникация тизимлари диққат марказида бўлиши шарт; 
– қишлоқда бозор инфратузилмасини ташкил қилиш ва жадал яратиш 
жараёнларини бошқариш, уни жаҳон иқтисодиёти талабларига мослаштириш 
мақсадида 
вилоятнинг 
барча 
шаҳар-туманларида 
бозор 
қайта 
ўзгартиришларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлашни таъминлашга, уни 
ривожлантиришнинг самарали тизимини шакллантиришга мўлжалланган 
тадбиркорлик департаментлари фаолияти такомиллаштирилиши керак. 
– давлат миграция жараёнларини қишлоқ фойдасига ўзгартириши учун 
демографик сиёсат ўтказилиши, оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, 
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини иш билан 
таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш даркор. Бу борадаги эзгу 
саъй-ҳаракатлар қишлоқ хўжалигидаги иш билан бандлик ҳажмига ижобий 


185
таъсир ўтказади. Аҳолининг қишлоқда ўрнашиб қолишини рағбатлантириш, 
уни кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида 
ушбу ҳудудларда шаҳарга нисбатан (аҳоли жон боши ҳисобига) 
тураржойларни, 
таълим, 
маданият 
ва 
спорт, 
соғлиқни 
сақлаш 
муассасаларини, газ, сув ва электр таъминоти, телефонлаштириш, алоқа, 
коммунал объектларни қуришда, радио-телевидение хизматларидан 
фойдаланишда афзалликлар яратишни назарда тутиш зарур. 
Илмий-техник ва ишлаб чиқариш базасини мустаҳкамлаш, стандартлар 
ва маҳсулотлар сифати соҳасидаги тартибга солишлар йўли билан кичик 
бизнес субъектлари ва хусусий корхоналар ишлаб чиқарадиган товарлар 
рақобатбардошлилигини оширувчи чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш 
лозим. Шунингдек, уларни техник жиҳатдан жадал қайта жиҳозлашни 
рағбатлантириш, технологик инкубаторлар, қайта ишловчи ва маҳсулотнинг 
янги турларини тайёрловчи корхоналарнинг намунавий лойиҳаларини 
яратиш, амалиётга кенг жорий қилиш ва янги технологиялар шароитларида 
йўналиш бўйича ўқитишни йўлга қўйиш, кейинчалик кичик бизнес 
соҳиблари ва хусусий тадбиркорларга сотиш учун тамоман янги маҳсулот 
ишлаб чиқариш технологияси лицензияларини сотиб олишни амалга ошириш 
жоиз. 

Download 4,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish