186
2. Меҳнат бозори – бозор иқтисодиёти тизимининг таркибий қисми
бўлиб, унда бошқа бозорлар: хомашё, материаллар, қимматли қоғозлар ва
бошқалар билан бирга фаолият кўрсатади.
Умуман, меҳнат бозори деганда, бозор иқтисодиётининг умумий кичик
тизими тушунилиб, унда, бир томондан – иш берувчилар (ишлаб чиқариш
воситаларининг эгалари), иккинчи томондан – ёлланма ишчилар ўзаро
алоқада бўлади. Бу ўзаро муносабатлар натижасида
ишчи кучи таклифи ва
унга талабнинг ҳажми, тузилмаси ва нисбати шаклланади.
Меҳнат бозорининг таркибий қисмларига меҳнатга талаб, меҳнат
таклифи, ишчи кучи нархи, ишчи кучи қиймати ва рақобат киради.
3. Республикамизда бозор муносабатларини самарали тадбиқ этиш,
аҳолини иш билан таъминлаш ва бу орқали ижтимоий-иқтисодий тараққиётга
эришиш, энг аввало, мавжуд меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишга
боғлиқ. Меҳнат ресурслари эса бугунги иқтисодиётни либераллаштириш
жараёнларида муҳим салмоққа эга бўлиб, унинг ижтимоий-иқтисодий
тараққиётдаги аҳамиятини микро, мезо ва макро даражаларда кўриш мумкин.
4. Халқаро меҳнат бозорининг шаклланиши ва ривожланиши ниҳоятда
мураккаб жараён бўлиб, унга турли мамлакатлардаги меҳнат мигрантлари
иштирок этадиган жаҳон меҳнат бозорининг алоҳида сегментларининг юзага
келиши асос яратади. Халқаро меҳнат бозори бу – зарур ишчи кучини танлаб
олиш учун унга бўлган талаб ва таклифни давлатлараро миқёсда
тартибга
солиш жараёнларида иштирок этувчи ҳамда мамлакат ташқарисидаги ишчи
кучини сотувчилари ва ҳаридорлари доимий равишда фаолият кўрсатувчи
халқаро даражадаги бозордир.
5. Ҳозирги стратегик ривожланиш даврида меҳнат ресурсларининг
мобиллиги меҳнат бозорида алоҳида ўрин тутмоқда.
Меҳнат ресурслари
мобиллиги
деганда, меҳнат ресурсларининг бир минтақа ёки ҳудуддан
бошқасига ўтиши, бир меҳнат фаолияти турини бошқасига
алмаштиришга
тайёрлиги даражасини тушунамиз. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда,
187
меҳнат ресурсларининг мобиллиги турлари
ҳудудлар, касб-малака ҳамда
давомийлиги
бўйича
таснифланади
6. Маълумки, давлатнинг аҳолини иш билан таъминлаш сиёсати
бандликнинг тўлиқ даражасига эришиш мақсадини белгилайди. Унинг рўёбга
чиқиши эса иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар нечоғли
самарали амалга
ошишига боғлиқ. Шуни назарда тутиб, айтиш жоизки, иш
билан бандлик
қайта тузилиши таъминланишида давлатнинг ўрни беқиёс. Чунки у,
биринчидан, мулк шакли ўзгаришининг ислоҳотчиси саналади, иккинчидан,
макро ва микроиқтисодий сиёсатни амалга ошириб, тармоқлар ривожига
таъсир ўтказади,
учинчидан, институционал шарт-шароитларни дастлаб у
яратади. Демак, аҳолининг иш билан бандлиги қайта тузилишини бошқариш
давлат томонидан иш билан банд аҳоли таркиби самарали ўзгаришини
таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган чора-тадбирлар мажмуаси,
аҳолини иш билан таъминлаш бўйича мунтазам
олиб бориладиган давлат
сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.
Do'stlaringiz bilan baham: