148
● меҳнат бозорида воситачилик қилаётган меҳнат биржалари ва бандлик
хизматларини ривожлантириш, фрикцион ишсизлик ва таркибий ўзгаришлар
билан боғлиқ ишсизликни пасайтириш мақсадида вакант иш жойлари
тўғрисида маълумотлар йиғиш, тахлил қилиш ва бартараф қилиш борасида
чоралар ишлаб чиқиш;
● кичик ва оилавий тадбиркорликка кўмаклашиш, бу кўплаб
мамлакатларда аҳоли бандлигини таъминлашнинг муҳим
услуби сифатида
ўрганилмоқда;
● иш берувчилар томонидан алоҳида аҳоли гуруҳлари – ёшлар,
ногиронларга иш жойларини тақдим этишни давлат томонидан
рағбатлантириш (солиқ ва қонунчилик тадбирлари орқали);
● зарурат туғилганда иш топиш учун яшаш жойини ўзгартиришда
кўмаклашиш;
● бандлик муаммоларини ҳал қилишда халқаро ҳамкорлик, халқаро
меҳнат миграцияси билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш;
● давлат секторида – таълим, тиббий
хизматлар, коммунал хўжалиги,
жамоатчилик бинолари ва иншоотларини қуриш соҳаларида ишчи
ўринларини яратиш;
● жамоат ишларини ташкил қилиш.
Меҳнат бозорида фаол сиёсат олиб боришда бандлар, банд бўлмаган ва
ишсиз фуқароларнинг ёш-жинсий таркиби, кишиларнинг ўртача ёши, мазкур
тармоқ меҳнат салоҳиятини ташкил қилувчилар, уларнинг малака даражаси,
ёлланиб ишлашдан оладиган оила даромади, мустақил бандлиги, якка меҳнат
фаолияти ҳамда меҳнат муассасаларини (тадбиркорлар, ишловчилар, касаба
уюшмалари ташкилотлари) ривожлантириш ва
унинг самарадорлигини
ҳисобга олиш зарур.
Меҳнат бозори бозор иқтисодиёти тизимида марказий ўринни
эгаллайди. Бу, биринчи навбатда, бозор муносабатлари шароитларида амал
этадиган турли: хом ашё, материаллар, ёқилғи, тайёр буюмлар, лойиҳалар,
илмий ишланмалар, хизматлар, турар жой, инвестициялар, қимматли
149
қоғозлар ва бошқа бозорлар бир-бирларидан фарқ қилса ҳам уларни асосий
субъект - инсон бирлаштириб туриши билан изоҳланади.
Меҳнат бозори ва иш билан бандлик назариясининг мақсади мазкур
соҳаларда рўй бераётган воқеа ва жараёнларни илмий ҳолда ифода этишдир.
Бу назария амалий аҳамиятга эга: у мазкур соҳаларга
оид билимларни
интеграциялаштирар ва умумлаштирар экан, уларни иқтисодий, ижтимоий,
сиёсий ва инсон ҳаёти фаолиятининг бошқа жабҳаларида реал тарзда намоён
бўлишига хизмат қилади.
Меҳнат бозори ва иш билан бандлик назарияси унинг вазифаларида
конкретлашади. Бу меҳнат бозори ва иш билан бандлик ривожланиши
қонуниятлари ва тенденцияларининг таҳлили асосида мазкур соҳаларнинг
туб муаммоларини аниқлаш ва уларни ҳал этиш йўллари ва
усуллари
юзасидан илмий асосланган тавсиялар тайёрлаш, меҳнат бозори
самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган моделлар ишлаб чиқиш,
меҳнат ресурслари прогнозлари асосида мамлакат ва минтақани иқтисодий-
ижтимоий ривожлантириш истиқбол режаларига аниқликлар киритиш
бўйича хулосалар тайёрлашдан иборатдир.
Меҳнат бозори ва иш билан бандлик назариясида умумий, алоҳида ва
хусусий қонуниятлар ҳам мавжуд бўлиб, улар меҳнат бозоридаги талаб ва
таклифнинг иш ҳақи миқдорига боғлиқлиги, ишсизлик ва иқтисодиётдаги
меҳнат унумдорлигининг ўзаро боғлиқлиги («Оукен қонуни»), иш
билан
бандлик таркибининг хўжалик юритиш шаклидаги боғлиқ равишда
ўзгариши, илмийтехникавий ва технологик тараққиёт натижасида таркибий
ишсизликнинг пайдо бў лиши каби жараёнларда ўз ифодасини топади.
Меҳнат бозорида фаол сиёсатни амалга ошириш минтақаларда
иқтисодиёт таркибий ўзгаришлар ва уни тартибга солишнинг самарали
усулларини шакллантириш билан боғлиқ.
Меҳнат бозорини тартибга солиш деганда, ташқи меҳнат
бозорига
таъсир кўрсатадиган чора-тадбирлар кўзда тутилади. Бу тадбирлар
150
иқтисодий, маъмурий, ташкилий, қонуний ва меҳнат бозорига таъсир
кўрсатишнинг бошқа тадбирлари мажмуи ҳисобланади.
Меҳнат бозорини давлат томонидан
тартибга солишнинг асосий
мақсадлари ишсизларни меҳнат фаолияти жараёнига янада жадалроқ жалб
этиш, таркибий қайта қуришни рағбатлантиришни хоҳловчиларга ишчи
ўринларини тақдим этиш ва ишдан бўшатилаётган ишловчиларни қайта
тақсимлашдан иборат.
Банд бўлмаган фуқароларни ижтимоий муҳофазалаш, эгилувчан меҳнат
бозорини ҳуқуқий таъминлаш ҳамда ишга жойлаштириш, кадрларни
тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўли билан ривожлантириш бу фаолиятнинг
асосий йўналишлари ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: