А. Бурханов, К. Рахматов



Download 4,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/239
Sana23.06.2022
Hajmi4,95 Mb.
#696682
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   239
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма

5.3-чизма
Ўзбекистонда 
аҳолининг 
ёш 
таркиби 
бўйича 
тақсимланиши (фоизда). Изоҳ: маълумотлар ҳар йилнинг 1 январь 
ҳолатига олинган. 
 
Мамлакатда 
кечаётган 
демографик 
жараёнларнинг 
замонавий 
тенденциялари таҳлили аҳоли ёш таркибида болалар салмоғининг нисбатан 
турғун кечиши, меҳнатга лаёқатли ёшдагилар камайиши ва қариялар салмоғи 
ошиб бораётганлигини кўрсатмоқда. Маълумотларга кўра, 2000-2019 
йилларда Ўзбекистон аҳолисининг нисбатан суст кексаяётган ҳудудларида 
ҳам аҳолининг қариш индекси кўтарилиб бормоқда. Бу эса, ўз навбатида, 
яқин келажакда республикамизнинг барча ҳудудларида ҳам аҳолининг 
кексайиш даражаси ривожланишини кўрсатади. 
Дунё демографларининг прогнозлари мазкур жараён тобора кучайиб 
боришидан далолат бермоқда. Хусусан, БМТ экспертларининг прогнозларига 
мувофиқ, 2050 йилга бориб дунёда энг юқори қариш даражаси 72,7 фоизга 
етиши тахмин қилинмоқда. 
31,3
30,6
30,2
29,9
29,9
30
30,1
30,1
30,2
30,3
61,1
61,5
61,7
61,7
61,4
61
60,5
60,2
59,9
59,5
7,6
7,9
8,1
8,4
8,7
9
9,4
9,7
9,9
10,2
0%
10%
20%
30%
40%
50%
60%
70%
80%
90%
100%
2010й. 2011й. 2012й. 2013й. 2014й. 2015й. 2016й. 2017й. 2018й. 2019й.
Меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар Меҳнатга лаёқатли ёшдагилар
Меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар


144
Аҳолининг кексайиш жараёни мамлакатлар миллий иқтисодиётининг 
ривожланишига ўзининг салбий таъсирини ўтказади ҳамда бу жараён 
қуйидаги қатор ижтимоий-иқтисодий оқибатларга олиб келиши кутилмоқда: 
1. Аҳоли ўртасидаги кексалар улушининг ортиши фуқароларнинг 
иқтисодий фаоллигини пасайтириб боради. Одамнинг ёши қанча катта бўлса 
уларнинг меҳнат жараёнидаги ҳаракатчанлиги ва маҳсулдорлиги шунчалик 
пасайиб боради; 
2. Аҳолининг кексайиши иқтисодиётда меҳнатга лаёқатли ёшлар улуши 
камайишини англатади. Бу эса иш билан банд аҳолини касб-малака ва тармоқ 
таркибининг ўзгариш жараёни ҳамда бинобарин, иқтисодиётнинг 
самарадорлиги ошишини секинлаштиради
3. Пенсия жамғармаси зиммасига пенсиялар тўлаш харажатларининг 
бениҳоя оғир юки тушади, зеро пенсионерлар улушининг кўпайиши билан 
бирйўла пенсия жамғармаларига маблағ тўлаб борадиган меҳнатга лаёқатли 
аҳоли салмоғи қисқаради; 
4. Кексаларга тиббий хизмат кўрсатиш ва дори-дармон учун давлат ва 
оила томонидан ажратиладиган қўшимча маблағ миқдори ошиб боради, 
геронтологик муассасалар тармоғини кенгайтириш ва бутун соғлиқни сақлаш 
тизимини сифатли тарзда қайта қуришни талаб қилади; 
5. Кексаликка қарамасдан ўз касбининг моҳир соҳиблари ҳали меҳнат 
қилишни истайдиган «ёш қариялар»ни иш билан банд бўлишига тўсқинлик 
қилмаслик сиёсатини жорий этиш зарур. Бу муҳим ижтимоий-иқтисодий 
вазифа, чунки пенсия ёшига етмаганларга ҳам иш ўринлари етишмайди; 
6. Аҳолининг кексайиш жараёни моддий ишлаб чиқариш ва хизмат 
кўрсатиш соҳасининг таркибига, миқдорига ва сифатига бевосита таъсир 
кўрсатади, яъни аҳоли бу гуруҳнинг талаб ва эҳтиёжларига мувофиқ равишда 
товар ва хизматлар ассортиментини ўзгартиришга тўғри келади. Баъзи 
технологик операцияларни ҳам ўзгартириш, машина ва ускуналарни 
ходимларнинг ёш хусусиятларига мослаштириш керак. Транспорт 
воситалари ҳам кексалар талабига монанд хизмат қилиши лозим бўлади. 


145
Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизнинг охирги йиллардаги 
демографик тенденциялари давлатимизда мунтазам равишда амалга ошириб 
келинаётган ижтимоий-иқтисодий давлат ва ҳудудий дастурлари аҳолини 
такрор барпо қилувчи юксак демографик салоҳият вужудга келганлиги ва 
ундан самарали фойдаланишга замин яратилганлигидан далолат беради. 

Download 4,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish