А. Бурханов, К. Рахматов


-жадвал. Ҳудудлар бўйича аҳоли сони (минг киши)



Download 4,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/239
Sana23.06.2022
Hajmi4,95 Mb.
#696682
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   239
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма

5.2.-жадвал. Ҳудудлар бўйича аҳоли сони (минг киши) 
Ҳудудлар 
2010 
2011 
2012 
2013 
2014 
2015 
2016 
2019 йил 
1 январь 
ҳолатига 
2019 йилда 
2010 йилга 
нисбатан 
ўсиши 
(фоизда) 
Ўзбекистон 
Республикаси 
29123,4 29555,4 29993,5 30492,8 31022,5 31575,3 32120,5 33254,1 114,2 
Қорақалпоқистон 
Республикаси 
1680,9 1692,8 1711,8 1736,5 1763,1 1791,1 1817,5 1869,7 
111,2 
Андижон 
2672,3 2714,2 2756,4 2805,5 2857,3 2910,5 2962,3 3066,7 
114.7 
Бухоро 
1683,8 1707,4 1729,7 1756,4 1785,4 1815,2 1843,5 1899,5 
112.8 
Жиззах 
1166,7 1186,6 1205,0 1226,8 1250,1 1276,1 1301,0 1352,1 
115,9 
Қашқадарё 
2722,9 2777,8 2831,3 2895,3 2958,9 3025,6 3088,8 3213,3 
118,0 
Навоий 
873,0 
881,2 
888,4 
901,1 
913,2 
927,9 
942,8 
974,3 
111,6 
Наманган 
2379,5 2420,6 2458,7 2504,1 2554,2 2603,4 2652,4 2752,7 
115,7 
Самарқанд 
3270,8 3326,2 3380,9 3445,6 3514,8 3583,9 3651,7 3798,7 
116,1 
Сурхондарё 
2175,1 2218,9 2260,6 2308,3 2358,3 2411,5 2462,3 2569,3 
118,1 
Сирдарё 
727,2 
739,5 
750,6 
763,8 
777,1 
790,6 
803,1 
829,7 
114,1 
Тошкент 
2644,4 2671,0 2695,7 2725,9 2758,3 2794,1 2829,3 2898,7 
109,6 
Фарғона 
3229,2 3280,8 3329,7 3386,5 3444,9 3505,3 3564,8 3683,1 
114,0 
Хоразм 
1601,1 1629,1 1653,8 1684,1 1715,6 1746,9 1776,7 1835,5 
114,6 
Тошкент ш. 
2296,5 2309,3 2340,9 2352,9 2371,3 2393,2 2424,1 2510,8 
109,3 
Манба:
Давлат статистика қўмитаси маълумотлари
27

Республика аҳоли сонидаги сифат жараёнларининг ўзгаришлари 
бевосита аҳолининг ёш таркиби ўзгаришлари билан боғлиқдир. Ўзбекистон 
аҳолисининг ҳозирги ёш таркиби XX асрнинг 90-йилларида бошланган 
туғилиш даражасининг қисқаришига қарамай ёш ҳисобланади. Яъни, 2017 
йил 1 январь ҳолатига аҳоли таркибида 30 ёшгача бўлган ёшлар улуши – 56,5 
фоиз, 16 ёшгача бўлган болалар улуши – 30,1 фоиз, 16-29 ёшдагилар улуши – 
27
Stat.uz. Давлат статистика қўмитаси маълумотлари 


142
26,4 фоизни ташкил этди. Шунингдек, статистик маълумотлар таҳлили 
сўнгги йилларда 0-15 ёшдаги аҳоли мутлақ сонининг камаётганлигидан 
далолат бермоқда (2010 йилда умумий аҳоли сонида 16 ёшгача бўлган 
болалар улуши – 31,2 фоизни ташкил этган). 
2010-2018 йиллар давомида республикада аҳоли таркибида меҳнатга 
лаёқатли ёшдан кичиклар сони 2010 йилда 31,3 фоиздан иборат бўлган бўлса, 
2019 йилнинг 1 январь ҳолтига келиб – 30,3 фоизга тенг бўлган. (5.3-чизма). 
Мазкур ҳолат мустақиллик йиллари юртимизда туғилиш кўрсаткичининг 
камайганлиги билан изоҳланади. Жумладан, 1991 йили республикада 
туғилишнинг умумий коэффициенти 34,5 фоиздан 2018 йили 23,3 фоизгача 
камайган. Ҳозирги кунда бу кўрсаткич охирги 5 йилда ҳар йили 0,1 фоиз 
атрофида кўпайиш тенденициясини кўрсатмоқда. 
Умуман олганда бундан буён ҳам давлатимиз аҳолиси таркибий 
жиҳатида ривож топган давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб меҳнатга 
лаёқатли аҳоли сони 2050 йилга қисқариб боради ва кекса авлод аксинча 
ҳозирги 10,0-12 фоиздан – 18-22 фоизгача ошиб бориши фараз қилинмоқда. 
Бозор муносабатларига ўтиш шароитида шаклланган қадриятлар, урф-
одатларда ўзига хос ўзгаришлар рўй бераётганлиги халқнинг муносиб 
турмуш шароитини яратишга интилиши, омма ўртасида ҳомиладорликдан 
сақловчи тиббий воситаларнинг кенг тарқалиши, аёлларнинг ижтимоий 
ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида бандлик даражасининг ортиб 
бориши, ҳар бир оила ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда фарзандлар 
туғилишини кўрсаткичининг бироз пасайишига олиб келади. 
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 2010-2019 йилларда Ўзбекистонда 
меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сони – 2,8 фоизга, меҳнатга лаёқатли бўлган 
кекса ёшдаги аҳоли сони эса 34,2 фоизга ортган (5.3-чизма). 
Таҳлил натижалари меҳнатга лаёқатли ёшдан катта бўлган аҳолининг 
меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сонига нисбатан юқори суръатда 
ўсганлигини кўрсатади. Бу ҳолат бир томондан, Иккинчи жаҳон урушидан 
кейинги «демографик тўлдириш» даврида туғилган аҳолининг бугунги кунда 


143
кексалар гуруҳи қаторига қўшилиши билан, иккинчи томондан, республика 
аҳолиси ўртача ёшининг нисбатан ошаётганлиги билан изоҳланади. 

Download 4,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish