А. Бурханов, К. Рахматов



Download 4,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/239
Sana23.06.2022
Hajmi4,95 Mb.
#696682
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   239
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма

Маълумот учун:
Ишга қабул қилишга ўн олти ёшдан йўл қўйилади. Ўн 
беш ёшга тўлган шахслар ота-онасидан бирининг ёки улар ўрнини босувчи 
шахснинг ёзма равишдаги розилиги билан ишга қабул қилиниши мумкин 
(
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексининг 77-моддаси
). 
Демак, ўн беш ёшга тўлиб ишлаётган ўсмирлар меҳнатга лаёқатли 
ёшдан кичик ёшдаги меҳнат билан банд бўлган шахслар тоифасига киради. 


163
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра меҳнатга лаёқатли ёшдан 
катта ёшдаги аҳолига 55 ёш ва ундан юқори ёшдаги хотин-қизлар, 60 ёш ва 
ундан юқори ёшдаги эркаклар киради. 
Ёшга доир пенсияни расмийлаштириб, меҳнат фаолиятини давом 
эттираётганлар ҳам меҳнат ресурслари таркибида ўтиради. 
Энди меҳнат ресурсларининг шаклланиш манбаларини мисол билан 
тушуниб олсак. 
Мисол учун: Жиззах вилоятида 2017 йилда меҳнатга лаёқатли ёшдаги 
меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 752,8 минг киши, меҳнатга лаёқатли ёшдан 
кичик ва катта ёшдаги меҳнат билан банд бўлган шахслар сони 3,5 минг 
кишини ташкил этган. 
Демак, Жиззах вилоятида 2017 йилда меҳнат ресурслари сони 756,3 
минг кишига тенг бўлган (756,3 = 752,8 + 3,5). 
Ўзбекистон Республикасида ҳар йили меҳнат ресурслари баланси ишлаб 
чиқилади. 
Хўш, савол туғилади. «Баланс» деган тушунчанинг луғавий маъноси 
нима? 
«Баланс» 
атамаси лотинча 
bis 
– 
»икки марта», 
lanx 
– «тарози палласи» 
сўзларидан таркиб топган бўлиб, том маънода «икки палла» деган маънони 
англатади ва тенглик, мувозанат тушунчаси сифатида қўлланилади. 
Демак, баланс тенглик, мувозанат тушунчаси сифатида қўлланилса, 
меҳнат ресурслари балансида тенглик, мувозанат нимада акс этади. 
Меҳнат ресурслари баланси - бу меҳнат ресурслари мавжудлигини ва 
уларнинг тақсимланишини тавсифловчи кўрсаткичлар тизимидир. 
Меҳнат 
ресурслари 
балансида 
тарозининг 
бир 
палласи 
«шаклланиш», иккинчи палласи «тақсимланиш» қисми бўлади. 
Биз юқорида меҳнат ресурсларининг меҳнатга лаёқатли ёшдаги 
меҳнатга лаёқатли аҳоли ҳамда меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ва катта 
ёшдаги меҳнат билан банд бўлган шахслардан шаклланишини турли 
мисоллар билан тушунтириб ўтдик. 


164
Энди меҳнат ресурсларининг тақсимланиш қисмига, яъни тарозининг 
иккинчи палласига тўхталиб ўтамиз. 
Мамлакатнинг меҳнат ресурслари иқтисодий фаол ва иқтисодий нофаол 
аҳолига тақсимланади. 
Мисол учун: Жиззах вилоятида 2017 йилда йил иқтисодий фаол аҳоли 
492,6 минг кишини ва иқтисодий нофаол аҳоли 263,7 минг кишини ташкил 
этди. 
Демак, Жиззах вилоятида меҳнат ресурслари сони 756,3 минг кишига 
тенг (756,3 = 492,6 + 263,7). 
Шу жойда, баланс нимада акс этишини кўрсак: 
шаклланиши - 752,8 + 3,5 = 756,3; 
тақсимлаши - 492,6 + 263,7 = 756,3. 
Иқтисодий фаол аҳоли сони - бу иш билан банд аҳоли ва ишсизлар сони 
йиғиндисидан иборатдир. 
Мисол учун: Жиззах вилоятида 2017 йилда йил иш билан банд аҳоли 
сони 468,2 минг кишини ва ишсиз аҳоли сони 24,4 минг кишини ташкил 
этган. 
Демак, Жиззах вилоятида иқтисодий фаол аҳоли сони 492,6 минг 
кишига тенг (492,6 = 468,2 + 24,4). 
Иш билан таъминланиш - фуқароларнинг қонун ҳужжатларига зид 
келмайдиган, ўз шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ 
бўлган, уларга иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган фаолиятидир. 
Иқтисодиётда иш билан банд аҳоли сони иқтисодий фаолият 
турларининг турли соҳаларида иш билан бандлар йиғиндисидан ташкил 
топади. 
Мисол учун: Жиззах вилоятида 2017 йилда қишлоқ, ўрмон ва балиқ 
хўжалигида иш билан бандлар сони – 195,7 минг киши, саноатда – 46,3 минг 
киши, қурилишда – 31,2 минг киши ва бошқа соҳаларда - 195,0 минг кишини 
ташкил этган. 


165
Демак, Жиззах вилоятида 2017 йилда иш билан банд аҳоли сони 468,2 
минг кишини ташкил этган (468,2 = 195,7 + 46,3 + 31,2 + 195,0). 
Ишсизлар - қонун ҳужжатларига мувофиқ расман ишсиз сифатида 
рўйхатдан ўтказилган шахслар, шунингдек, ҳақ тўланадиган ишга ёки 
даромад келтирувчи машғулотга эга бўлмаган, мустақил равишда иш изловчи 
ва бундай иш таклиф этилса, ишга жойлашишга тайёр бўлган меҳнатга 
лаёқатли ёшдаги вақтинча меҳнат билан банд бўлмаган шахслардир. 
Мисол учун: Жиззах вилоятида 2017 йилда иқтисодий фаол сони – 492,6 
минг киши, ишсизлар сони - 24,4 минг кишини ташкил этган. 
Демак, Жиззах вилоятида 2017 йилда ишсизлик даражаси 5,0 %ни 
ташкил этди (5,0 % = (24,4 / 492,6) х 100 %). 
Иқтисодий нофаол аҳоли – бу меҳнат билан банд ва ишсизлар деб 
ҳисобланмайдиган шахслардир. Уларга ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда 
таълим олаётган ўқувчилар ва талабалар; болаларни парвариш қилаётган 
ишламайдиган аёллар; уй бекалари ва ихтиёрий равишда меҳнат билан банд 
бўлмаган шахслар, шунингдек кўчар ва кўчмас мулкдан даромад оладиган 
ишламайдиган шахслар киради. 
Мисол учун: Жиззах вилоятида 2017 йилда ишлаб чиқаришдан ажралган 
ҳолда таълим олаётган ўқувчилар ва талабалар сони 72,7 минг кишини, 
болаларни парвариш қилаётган ишламайдиган аёллар сони 73,5 минг 
кишини, шунингдек уй бекалари ва ихтиёрий равишда меҳнат билан банд 
бўлмаган шахслар, кўчар ва кўчмас мулкдан даромад оладиган 
ишламайдиган шахслар сони 117,5 минг кишини ташкил этган. 
Демак, Жиззах вилоятида иқтисодий нофаол аҳоли сони 263,7 минг 
кишига тенг бўлган (263,7 = 72,7 + 73,5 + 117,5). 
Хўш, республикада меҳнат ресурслари сони аниқ бўлса, энди ундан 
самарали фойдаланиш керак. 
Меҳнат ресурсларидан фойдаланишга қуйидаги омиллар таъсир этади: 

Download 4,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish