А. Бурханов, К. Рахматов



Download 4,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/239
Sana23.06.2022
Hajmi4,95 Mb.
#696682
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   239
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма

Ҳамдўстлик 
дейилганда, одатда, Миллатлар ҳамдўстлиги (илгариги 
Британия миллатлар ҳамдўстлиги) тушунилади. Бу — таркибига Буюк 
Британия ва унинг собиқ мустамлакалари бўлган суверен давлатлар кирган 
иттифоқ давлатлари конституцияларида ўз ифодасини топган халқаро-
ҳуқуқий иттифоқдир. Дастлаб Ҳамдўстлик принципи қуйидагилардан иборат 
бўлганди: Британия монархи Ҳамдўстлик барча аъзолари учун номинал 
давлат бошлиғи ҳисобланади, ҳар бир мамлакатда унинг томонидан 
тайинланган бош губернатор вакиллик қилади. Бироқ ҳозир умумий давлат 
бошлиғи институти Ҳамдўстликнинг атиги бир нечта мамлакатида эътироф 
этилади ва у фақат расмиятчилик хусусиятига эга. 
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) қисман миллатлар 
ҳамдўстлигини эслатади. МДҲ собиқ иттифоқ тарқалиб кетгандан кейин 
ташкил топган. Бироқ Россия давлати бошлиғи МДҲ мамлакатларида номига 
бўлса-да, давлат раҳбари ҳисобланмайди, балки фақат МДҲ давлатлари 
бошлиқларидан иборат мувофиқлаштирувчи органнинг раҳбари этиб 
сайланади. 
Протекторат 
бир давлат амалда ўзига қарам бўлган давлатга ташқи 
сиёсий ва ҳарбий ҳомийлик қилишига асосланган давлатлараро ҳуқуқий 
иттифоқдир. Ички сиёсатда ҳомийликдаги давлат муайян маънодаги 
мустақилликка эга бўлади. Бунда ҳомийлик қилувчи давлатнинг тегишли 
органлари айни пайтнинг ўзида ҳимоядаги давлат ваколатларини ҳам 
ўзлаштириб олади. Протекторат собиқ мустамлакалар ва уларнинг 
метрополиялари ўртасидаги муносабатларнинг дастлабки босқичида мавжуд 
бўлиши мумкин. 
Уюшган давлатлар 
шаклида юзага келган давлатлараро муносабатлар 
протекторат муносабатларига ўхшаб кетади. Чунончи, Пуэрто-Рико «асосий» 
давлат — АҚШ билан уюшган давлат ҳисобланади. Юридик жиҳатдан 


97
бундай давлатлар фақат ташқи сиёсатларинигина «асосий» давлат билан 
келишиб олишлари керак. Бу уларнинг ташқи суверенитетини расмият 
нуқтаи назаридан чеклайди. Лекин улар амалда ички сиёсатда ҳам, 
иқтисодиётда ҳам «асосий» давлатга қарамдир. 
Бундан ташқари, тантанали равишда эълон қилинган федерация аслида 
унитар давлат бўлиб чиққан ҳолатлар маълум. «Совет халқи миллий 
социалистик давлатчилигининг олий шакли» ҳисобланган собиқ иттифоқ 
федерацияси худди шундай бўлганди. 
Иттифоқдош республикалар СССР Конституциясида мустаҳкамланган 
ихтиёрий бирлашув асосида ягона иттифоқ давлати сифатида СССРга 
кирадилар, деб ҳисобланарди. ССР Иттифоқини тузиш ҳақидаги шартнома 
(1922 йил) бу бирлашувнинг ҳуқуқий асоси бўлганди. Бироқ бу фақат 
қоғоздагина шундай, яъни ҳуқуқшунослар тили билан айтганда, de jure 
бўлиб, амалдаги сиёсат de facto марказдан туриб амалга оширилиши давом 
этаверган. Шунга ўхшаш ҳолатни Россияда ҳозир ҳам кузатиш мумкин. 
Чунончи, бу ерда ижро этувчи ҳокимият раҳбарларини сайлаш – шаҳар ва 
вилоятлар маъмуриятлари бошлиқларини мамлакат президенти томонидан 
тайинланиши билан қўшиб олиб борилади. Лекин жойлардаги олий 
мансабдор шахсларни пойтахтдан туриб тайинлаш ва уларнинг ва-
колатларини белгилаб бериш федерация эмас, унитар давлатнинг 
белгисидир. Бунда олдинги хатоларининг ҳам таъсири катта. Айтайлик, 
давлат-ҳудудий чегараланиши даврида собиқ иттифоқ миллатлар 
манфаатлари мутлақо ҳисобга олинмаганди. Ўша вақтларда бошқача бўлиши 
ҳам мумкин эмасди. Зеро, миллат, миллатга мансублик қандайдир иккинчи 
даражали, аста-секин барҳам топиб кетадиган тушунча деб қараларди. Фақат 
биргина «миллат» — ягона шўро халқигина яшашга ҳақли эди. 
Дарҳақиқат, миллий ғурури сўндирилган, маданияти, тарихи, тили, урф-
одат ва қадриятлари камситилган, ҳақ-ҳуқуқлари, иззат-нафси ерга урилиб 
руҳан эзилиб, умидсизликка тушган халқ ва миллат мустамлакачилар ўлжаси 
эди. Мустабид шўро тузуми замонида Ўзбекистонга нисбатан «мамлакат» 


98
атамаси ҳеч қачон ишлатилган эмас. Ўша даврда кишиларни беватанликка 
тарғиб этувчи, она юрт, миллат тушунчаларини онгдан, юракдан буткул 
чиқариб юборишга қаратилган маккорона сиёсат олиб борилганди. Айниқса, 
тарихни, миллий ўзлигимизни англашга бўлган ҳар қандай интилиш 
ғаламислик, миллатчилик, феодал ўтмишни қўмсаш, байналмилалликнинг 
илдизига болта уриш сифатида баҳоланиб, қаттиқ тайзиққа олинганди. 
Қолаверса, мустабид шўро тузуми даврида миллатчилик деб аталган 
ҳодиса аслида туб миллий қадриятларни, ўзига хос хусусиятларни, 
анъаналарни сақлаб қолишга интилиш бўлиб, бу миллатнинг ижтимоий, 
маънавий ва тарихий ривожланиш субъекти сифатида ўзини сақлаб қолишга 
интилишдан иборат асосли эҳтиёжи эди. «Ҳар қандай миллат, у нақадар 
кичик бўлмасин – инсониятнинг бойлигидир ва ҳар қандай миллий 
бирликнинг, унинг тил, маданий ва бошқа хусусиятларининг йўқ бўлиб 
кетиши Ер юзидаги маданий ва генетик фонднинг, шахс имкониятларининг 
қашшоқлашувига олиб келади»
1

Бироқ тарих ҳамма нарсани жой-жойига қўйиши яна бир бор ўз 
исботини топди: бундай давлат, тўғрироғи, давлат тузилишининг бу шакли 
ўлимга маҳкум бўлди. 
Инсоният учун энг муҳим сабоқлардан бири шундан иборатки, давлат 
тузилишининг ҳар қандай шаклида ҳам марказ билан ҳудудий жойлар 
ўртасида ваколатлар ҳар қандай миллий-этник можароларнинг келиб чиқиш 
эҳтимолини қарийб йўқ даражага олиб борадиган омилларни яратиш 
имконини берадиган тарзда тақсимланиши даркор. Буни, албатта, ёдда тутиш 
лозим. Жумладан, Чеченистондаги воқеалар бунинг ёрқин далилидир. 

Download 4,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   239




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish