А. Авлоний номидаги Халқ таълими ходимлари қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказий институти Ж. Йўлдошев, Ф. Йўлдошева, Г. Йўлдошева


Маъруза матнининг электрон вариантлари



Download 1,52 Mb.
bet26/62
Sana23.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#164331
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   62
Bog'liq
Интерфаол

Маъруза матнининг электрон вариантлари
Маърузанинг электрон матни ҳозирги турли хил компьютер дастурларидан фойдаланиб, олдиндан кўзда тутилган ҳар хил мақсадларга мувофиқ шакллантирилади. Электрон матнни тайёрлаш аввало уни компьюьтер хотирасига ёзишдан бошланади. Шу жараёнда фойдаланилаётган компьютер дастури имкониятларига мувофиқ, маъруза матни билан турли операцияларни амалга ошириш мумкин. Бунда асосий тамойил шу матнни ўқиш, тушуниш, идрок қилиш имконият даражасида қулай бўлишини таъминлашдан иборат бўлиши керак.
Электрон матн ва мультимедиа материалларини гуруҳли ва якка тартибда фойдаланиш шакллари мавжуд. Гуруҳли шаклда материаллар аудиториядаги тингловчилар гуруҳига намойиш қилиш имкониятини берувчи экран орқали кўрсатилади.
Якка тартибда фойдаланиш бир тингловчининг битта компьютердан алоҳида фойдаланишини назарда тутади. Бу шаклларнинг биринчисидан тингловчилар билан ўқув машғулотларини ўтказишда, иккинчисидан эса кутубхонада якка мутолаа жараёнида фойдаланилиши маълум.
Маърузанинг электрон матни ёки унинг мельтимедиа материалларидан кутубхонада якка тартибда фойдаланиш мавзуни мустақил ўқиб, ўрганиш орқали мазмунини чуқур ўзлаштиришга шароит яратади.
Бундай материаллардан узоқ масофаларга узатиш ва масофадан туриб ўқитиш жараёнини ташкил қилиш мумкин.
Бу материаллардан самарали фойдаланишни ташкил қилишнинг ўзига хос шарти - ундан фойдаланувчилар компьютер саводхонлиги бўйича зарур тайёргарликка эга бўлишлари талаб қилинишидан иборат.
Маърузанинг электрон материаллари маълумотларни мужассамлаштириб, таълим жараёнини матн, видеотасвир, анимация, мультипликация, овоз ва мусиқа ёрдамида амалга ошириш орқали воқеа-ходисаларни ва маълумотларни образли ва ҳаётий кўринишда экранда намойиш қилиш имконини беради. Бу эса тингловчиларга маъруза мазмунини ўзаро тизимли боғлиқлиқда ҳамда реал мисоллар асосида тўлиқ идрок қилиш ва тушунишга ёрдам беради.
Электрон маъруза матнлари оддий маърузалардан қуйидаги хусусиятлари билан фарқланади:

  • улар компьютерда тайёрланади ва турли ташувчиларга ёзилган ҳолда сақланади;

  • улардан тезкорлик билан нусха олиш ва кўпайтириш мумкин;

  • уларни узоқ масофаларга узатиш (интернет ва бошқа локал тармоқларга улаш орқали) мумкин;

  • улардан бир вақтнинг ўзида кўпчилик локал тизимга уланиб фойдалана олади;

- улардан фойдаланиш вақт, масофа ва худудга боғлиқ эмас.
Электрон, маъруза матнларини тайёрлашда қуйидаги талабларни
ҳисобга олиш лозим:

  • электрон маъруза матни маърузанинг мақсади, вазифаларини асосий (калит) тушунчаларини яккол намойиш этиши керак;

  • маълумотларни турли манбалардан олиш ва зарурият туғилганда тегишли манбаларга мурожаат қилиш мумкин бўлсин;

  • мавзуни очишда тезкор кундалик маълумотлардан фойдаланиш, жонли, тушунарли, ҳаётий тарзда баён қилиш, замонавий компьютер технологияларидан кенг фойдаланиш зарур;

  • янги педагогик технологиялар, инновацион ёндашув ва дидактик талабларни ҳисобга олиш.

Электрон маъруза матни қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • матннинг титул саҳифасида маърузанинг мавзуси, муаллифнинг исми, шарифи, илмий даражаси, институтнинг номи, маърузанинг ҳажми кўрсатилади;

  • матннинг биринчи сахифасида маърузанинг қисқа мақсади ва режаси келтирилади;

  • маъруза матнида қўлланилган калит сўзлар, тушунчалар келтирилади;

  • замонавий компьютер технологиялари (мультимедиа, анимация ва мультипликация) элементларидан кенг фойдаланиш назарда тутилади;

  • матннинг тегишли блокларига кичик гуруҳларда ишлашни ташкил қилиш ҳамда тингловчиларга ечимини топишлари учун таклиф қилинадиган муаммолар, саволлар, топшириқлар киритилади;

- тингловчиларнинг ўзлаштириш даражасини аниқлаш ва баҳолаш учун тест материаллари берилади. Шу билан бирга тингловчиларнинг амалий кўникма ва малакаларини мустаҳкамлаш мақсадида амалий топшириқлар, мисол, масалалар, такрорлаш учун саволлар бериш мумкин;
- кўшимча маълумотлар олиш учун адабиётлар рўйхати келтирилади.
Маърузанинг электрон материалларидан фойдаланиш бўйича институт кутубхонасида тингловчилар учун қулай шароитлар яратиш жиддий аҳамиятга эга. Бу масала юзасидан ҳар бир кутубхонадаги кўрсаткични аниқлашда жами тингловчилар учун курсда ўқиш давомида қанча вақт электрон кутубхонадан фойдаланиш имконияти мавжудлиги ҳисобга олинади.
Масалан, институтда тингловчиларнинг электрон кутубхонадан фойдаланишлари ўқув машғулотларидан ташқари, соат 1430 дан кўпи билан 2030 гача, яъни бир кунда 6 соат деб ҳисобланса ва кутубхонада электрон маъруза материалларидан фойдаланиш учун 10 та компьютер мунтазам ишлаб турса, 24 иш кунида институтдаги ўртача 500 тингловчидан ҳар бири ўртача 3 соатдан ишлаш имкониятига эга бўлади. Шу кўрсаткичга амалда эришиш учун эса, тингловчиларнинг олдиндан тузилган рўйхат асосида узлуксиз равишда навбатма-навбат электрон материаллар билан ишлашларини ташкил этишга имкон яратилади.

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish