Давра суҳбати
Давра суҳбатида маърузачи-ўқитувчи бош ташкилотчи бўлиб қолади. Давра суҳбатлари кўпинча ўқувчиларга таниш ёки уларга яқин мавзуларда ўтказилади. Давра суҳбати мавзулари, режалари, саволлари ўқувчиларга бир неча кун олдин тарқатилади. Бунда ўқувчилар учун мустақил тайёргарлик кўриш, бир-бирлари билан аввалдан ўзаро фикр алмашиш, кутубхона, интернетдан айрим маълумотларни тўплаш. Қайта ишлаш, кичик матн тузиш имконияти яратилади. Давра суҳбатининг афзаллиги шундаки, ҳар бир ўқувчи унга индивидуал тайёргарлик кўради. Ҳар икки томон даврани ўтказишга тайёргарлик билан келади. Суҳбатни ўқитувчи, баъзан етакчи ўқувчилар олиб бориши мумкин.
Давра суҳбатлари дарс жадвали асосида олдиндан режалаштирилган ҳолда ташкил қилинади.
Давра суҳбатининг яна бир афзаллиги шундаки, Ҳар бир ўқувчи ўз билимини, оғзаки нутқини, шахсий фикрини эмин-эркин намойиш этишга шароит яратилади. Ўқувчи ҳамда ўқитувчининг шахсий масъулияти ошади, ҳам ўқиш, ҳам ўрганиш биргаликда давом этади. Материални ўқиб-ўрганишга, ўзаро фикр алмашишга, ўзлаштиришга мотив ошади. Билим олиш, ўзлаштирилиш кафолатланади.
Мунозараларни ташкил этиш ва ўтказиш ташкилочидан жуда жиддий тайёргарликни, ижодий муҳит яратишни талаб этади. Ўқитувчи илгаридан мунозаранинг мавзусини, уни ўтказиш режасини, вақтларини ўқувчилар билан ўзаро келишиб олади.
Ўқувчиларга ўқув йили бошланишида мунозара мавзулари эълон қилиниб, уларга тайёргарлик кўришлари учун вақт берилади. Мунозара муҳокамасига мактаб раҳбарияти, маҳалла фаоллари, мутахассислар таклиф этилади. Мунозара бошловчи тайинланади. Бошловчи жуда кенг қамровли билимга эга бўлиши керак.
Мунозара даврида вужудга келадиган муаммоли масалалар, Айниқса, чигал фикрлар бўйича уларни чуқур таҳлил қилиш қобилиятига эга экспертлар таклиф этилади. Мунозарани олиб боришда унинг иштирокчиларини қизиқтириб, қовуштириб, бошқариб, зарур йўлланмалар бериб бориш муҳим аҳамият касб этади. Айнан мунозара жараёнида тўғри хулосалар чиқариш жуда катта масъулият талаб этади.
Мунозаралар мавзуга қизиқиш билдириган синфларни қўшиб, аксинча ҳолларда эса, уларни гуруҳларга бўлиб, зарур бўлган айрим ҳолларда катта залларда, катта синф хоналарида олиб борилади. Мунозара эркин фикр юритиш ва ўз шахсий фикрини асослашга ўргатади. Энг муҳими, ўқувчини мустақил мутолаага, фикр алмашув орқали ўз билим ва малакасини оширишга олиб келади.
Новербал воситалар имо-ишора, қўл, гавда ҳаракатлари орқали бирор маъно-мазмунни ифодалаш ёки таъкидлашдан иборат. Новербал воситалар жиддий аҳамиятга эга бўлиб, уларнинг ўрнини бошқа ҳеч нарса боса олмайди. Инсоннинг ҳар бир ҳаракати маълум маънога эга бўлиб, бу ҳаракатлар турли ҳалқларда турлича тушунилади. Бу ҳаракатларни новербал нутқ деб номлаш қабул қилинган. Новербал нутқ инсоннинг у ёки бу мускулларининг ҳаракати орқали амалга оширилади. Шу ўринда инсоннинг ҳар қандай ҳаракати, шу жумладан, унинг фикрлаши ҳам ундаги маълум мускуллар ҳаракатидан иборат эканлигини эслатиб ўтиш мақсадга мувофиқ.
Лойиҳа асосида машғулот
Малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида интерфаол усуллардан бири бу лойиҳа асосида ташкил этилган машғулотлардир.
Лойиҳа - ўқув мақсадига эришишдаги самарали методлардан бўлиб, мустақил билим олиш орқали тингловчининг малакасини оширишда жуда кенг қўллаш мумкин.
Лойиҳалар асосида ташкил этилган машғулотларда тингловчилар ўз педагогик тажрибаларига суянадилар, ечим қидирадилар, улар ахборотларни бир-бирларидан оладилар, қайта ишлайдилар, ўзлари бир-бирларига етказадилар ва ҳимоя қиладилар.
Бундай муҳитда тингловчилар ҳамкорлик, ҳамижодкорликни ривожлантириш, эркин фикр юритиш, ёзиш-чизиш, ўзаро таҳлил қилиш орқали онгли ўқув материалларини равишда ўзлаштириб оладилар.
Лойиҳа асосида ташкил этилган машғулотлар тингловчининг эҳтиёжи, қизиқиши, хоҳиши, лаёқати, мақсади, малакаси, фаоллиги ниҳоят унинг интеллектуал маҳоратининг ривожланишига олиб келади. Шунинг учун ҳам бу усул малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълимида кенг тарқалиб бормоқда.
Малака ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнида машғулотларни ислоҳ этишда қуйидаги факторларга таянилади.
Ҳар бир профессор-ўқитувчининг ўз дарсига янгича муносабатда бўлиб, ўқув материаллари характерига қараб интерфаол усулларнинг у ёки бу шаклларини танлай олиши керак;
машғулотларда янгича ишлаш сирларини ўзлаштириш, тингловчини фаоллигини таъминлаш (педагогик технология, инновациялар асосида дарсни ташкил эта олиш);
машғулотни олиб бориш учун қулай муҳит яратиш:
аудитория лабораторияларни давлат талаби, дастури асосида жиҳозлаш.
машғулот даврида ишчанлик муҳитини яратиш.
Кафедраларда машғулотлар мазмунига мос электрон дарслик, маърузалар матнлари ва методик адабиётларнинг мини кутубхонасини яратиш.
машғулотларда ҳамкорлик, ҳамижодкорлик, дўстона, самимий муносабатлар муҳитини яратиш.
Зарурий техник воситалардан кенг, унумли фойдаланиш.
Дидактик, тарқатма, кўргазмали воситалардан кенг фойдаланиш.
Ҳар бир тингловчининг индивидуал ишлаши учун материалларни илгаридан ҳозирлаб қўйиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |