Виртуал ўқув материали - ўрганилаётган объект, воқеа-ҳодиса, жараёнларни тушунтириш ва тушуниш учун қулайлаштирилган ҳолатда тасвирлаш ва ифодалаш асосида тайёрланган ўқув воситаси. Уларни компьютер воситасида турли фанлар ва мавзуларга доир анимациялаштирилган, мультипликациялаштирилган, реал ёки стиллаштирилган тасвирлар кўринишида ва зарур бўлган овоз, мусиқа иштирокида таёрланади.
Виртуал ўқув курси - айрим фан бўйича тайёрланган ўқув материаллари тўплами.
Маъруза шароит (иш жойи) - маърузачи ва тингловчилар учун яратилган қулайликлар. Бу жуда зарур шартлардан ҳисобланади. Бўларга маърузачининг иш ўрни маърузачи фойдаланиши учун зарур бўлган қулайликлар мавжудлиги, шу воситаларнинг ишлаш сифати, шу билан бирга, ҳар бир тингловчи учун иш ўрнининг етарлиги ва қулайлиги ҳамда хонадаги санитария-гигиена талабларига риоя қилиниш даражаси киради.
Маъруза тингловчилари (аудиторияси) - таълим жараёнининг истеъмолчилари. Улар қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимида таълим олаётган асосан катта ёшдаги мустахассислардир. Шунинг учун бу таълим-тарбия жараёни андрогогика фани талаблари асосида амалга оширилади.
Маъруза воситалари — маърузани амалга ошириш учун зарур бўлган маърузачининг билим, кўникма, малакалари ҳамда ёзма ва тасвирли материаллар, ўқув-кўргазмали, техникавий жиҳозлар ва бошқа дидактик қуроллар.
Маъруза матнини тузиш босқичлари
Маълумки, маъруза матнини тузиш жараёни турли ҳолатларда ҳар хил босқичлардан иборат бўлиши мумкин. Бу босқичлар умумий тарзда қуйидагиларни ўз ичига олади:
1. Маъруза мавзусини белгилаш. Бунда ўқув фани учун курснинг
ўқув режасида ажратилган умумий ўқув соатларидан келиб чиқилади. Ўқув
соатлари ўқув режадаги ҳар бир фаннинг мақсади ва таркибий тузилиши
асосида назарий, амалий машғулотларга, семинар, тренинглар ва лаборатория
ишларига тақсим қилинади. Шу билан бирга назорат, синов ишлари ҳам кўзда
тутилади.
Юқорида айтилганларга мувофиқ ҳамда ўқув режага тўлиқ риоя қилган ҳолда курснинг ўқув-мавзу режаси ишлаб чиқилади. Бу ўқув-мавзу режадаги назарий машғулотлар учун ажратилган ўқув соатларида ўрганиш учун кўзда тутилган мавзулар маъруза мавзуларини ташкил қилади. Бу мавзуларни шакллантириш ва таҳрир қилишда уларнинг жуда аниқ, қисқа ва кўзда тутилган мақсадга тўлиқ мос бўлиши талаб қилинади.
Шу билан бирга ҳар бир амалий, семинар, тренинг, лаборатория ва бошқа турлардаги машғулотларнинг ҳам мавзуларини аниқ белгилаш талаб қилинади. Биз мазкур ишда маъруза матнини тайёрлаш билан боғлиқ масалаларни кўриб чикамиз.
2. Маърузанинг мақсадини белгилаш. Курс ўқув-мавзу режасида белгиланган ҳар бир маъруза мавзулари бўйича ўзига хос аниқ мақсадлар Давлат талаблари асосида белгиланиб, қуйидаги йўналишларда бўлиши мумкин:
Давлат талабаларининг тегишли бандида кўрсатилган билим, кўникма, малакалар тингловчилар томонидан ўзлаштирилишини таъминлаш.
Мавзу бўйича илмий-назарий асослар юзасидан билимларни бойитиш, тўлдириш, янгилаш, кенгайтириш, чуқурлаштириш. Сўнгги илмий, услубий янгиликлар билан таништириш.
Маъруза мавзуси билан боғлиқ бўлган ва таълим муассасаларида амалга ошириладиган ўқув-тарбия жараёни сифати ва самарадорлигини ошириш имкониятини берувчи иш шакл, усул, воситалари, улардан амалиётда фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятларини ўргатиш.
Мавзуга тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тингловчиларнинг пухта ўрганишларини таъминлаш.
Мавзудан келиб чиқадиган амалий вазифалар, уларнинг турлари, йўналишлари ва уларни ҳал қилишдаги боғлиқликларни тушунтириш.
Мавзу бўйича асосий хулосалар ва истиқболдаги такомиллаштириш масалалари билан таништириш ва бошқалар.
Бу йўналишлар ҳар бир маъруза учун асосий мақсадни белгилашда ўзига хос мўлжал бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Мақсаднинг аниқ, равшан белгиланиши маърузанинг сифатини таъминловчи асосий кўрсаткичлардан ҳисобланиши лозим.
Асосий мақсад сифатида Давлат талабларининг қайси масаласини ҳал этиш белгилангандан кейин шу Давлат талабининг аниқ банди келтирилади ва уни қандай даражада, сифатли ўзлаштириш назарда тутилиши кўрсатилади.
Бунда курсдаги ҳамма тингловчиларга тенг билим бериш, кузатиш, қийин ўзлаштирувчилар билан алоҳида ишлаш, мавзуни тушунтириш учун энг қулай усулни, воситани қўллаш ва натижани таҳлил қилиш, кичик гуруҳларда ишлаш, алоҳида педагогик технологиядан, ахборот-коммуникация технологиясидан фойдаланишни синаб кўриш ва бошқа мақсадлар ҳам кўзда тутилиши мумкин.
3. Маъруза жараёнида фойдаланиладиган воситалар рўйхатини тузиш.
Бу воситаларни имкон борича батафсил рўйхатини келтириш лозим. Шу билан
бирга бир-бирининг ўрнини босиши кўзда тутилган воситаларни ҳам кўрсатиб
ўтиш мақсадга мувофиқ. Маърузада фойдаланиладиган воситаларнинг номини
қисқартириб ёзишларсиз, тўлиқ кўрсатиш керак. Бу воситалар бирор ўқув,
услубий, кўргазмали ёки бошқа тўпламлар таркибига кирган ҳолда айнан шу маърузада фойдаланилганларининг тартиб рақами, номи ва қайси тўплам таркибида эканлиги кўрсатиш керак.
Воситаларнинг рўйхати юқорида айтилган талабларга мувофиқ ҳолда ва ҳар бири алоҳида тартиб рақами билан ёзилганидан кейин маъруза матнининг давомида ушбу воситалардан бирортаси ҳақида гап борганда унинг тўлиқ номи ўрнига унга берилган тартиб рақамини келтириш билан чекланиш имконияти ҳосил бўлади.
Воситалар сифатида адабиётлар рўйхатини ҳам тартиб рақамлари бўйича келтирилганда, матннинг кейинги ўринларида уларга берилган тартиб рақамларидан фойдаланиш мумкин бўлади.
4. Маъруза вақтини тақсимлаш режасини тузиш. Бу маърузанинг бошланишидан тугагунича маърузачининг асосий фаолият турларини амалга
ошириши учун талаб қилинадиган вақт миқдорларини, маърузанинг асосий
мақсадига тўлиқ эришишни назарда тутган ҳолда белгилаб чиқишдан иборат.
Бунда маърузанинг ташкилий, илмий-назарий, услубий маълумотлар бериш,
шарҳлаш, мисоллар келтириш, ўқув-кўргазмали воситалар, мультимедиа ва
бошқа воситалардан фойдаланиш, савол-жавоблар, якунлаш, хулоса, тавсиялар
бериш ва бошқа блокларини ажратиб, уларнинг ҳар бирига сарфланадиган
тахминий вақт миқдорлари белгилаб чиқилади.
Бу фаолият турлари қуйидагилардан ташкил топади:
ташкилий ишларни бажариш - тингловчилар давоматини аниқлаш, журналга белгилаш ва бошқалар. Бундай ташкилий ишларни маъруза давомида, қулай вақт ҳосил қилинганда амалга ошириш кўзда тутилади. Бунинг учун сарфланиши эхтимол минутлар миқдорини белгилаб қўйиш мақсадга мувофиқ;
назорат олиб бориш. Тингловчиларнинг машғулотга тайёрликлари ҳамда янги мавзуни ўзлаштириш даражаларини, фаоллликларини назорат қилиб бориш зарур. Бу назорат одатда маърузанинг бошидан охиригача давом этади, шунинг учун маърузачининг бу фаолият турига сарфлайдиган вақтини амалда аниқ кўрсатиб бўлмайди;
назарий маълумотлар, илмий қонуниятлар, қоидаларни (уларнинг номи аниқ ёзилиши керак) тушунтириш ва тегишлича даражада шархлаш, айрим адабиётлар билан таништириш;
ўқув-кўргазмали қуроллар, мультимедиа воситалари кабилардан фойдаланиш;
5) мавзуга доир мисоллар келтириш ва шархдаш;
6) савол-жавоблар. Бу икки хил бўлади: биринчиси, маърузачининг
тингловчиларга савол бериши ва уларнинг жавоблари асосида тегишли
хулосалар чиқариши; иккинчиси, тингловчиларнинг мавзу бўйича саволлар
беришлари ва уларга маърузачининг тегишли тушунтиришлар ёки қўшимча
маълумотлар бериши. Бу савол-жавобларнинг иккинчи хили учун вақт,
албатта, тахминий белгиланади ва амалда тегишлича ўзгаришлар эхтимоли
назарда тутилади;
7) якунлаш, хулоса, тавсиялар бериш ва бошқалар.
Айрим мавзулар бўйича маърузаларда маърузачининг ўзига хос бошқа фаолият турлари учун зарур вақт миқдорларини ажратиш кўзда тутилади.
5. Маъруза матнининг асосий баёнини ёзиш. Бунда маърузанинг мавзусини белгиланган мақсадга мувофиқ, даражада ўзлаштиришни таъминлашга хизмат қилувчи маълумотлар, илмий-назарий қонуниятлар, қоидалар, турли нуқтаи назарлар, усуллар, хулосалар, тавсиялар ўзаро мантиқий боғлиқликда ва изчилликда баён қилинади.
Шу билан бирга тингловчиларнинг ўзлаштиришларини, тушунишларини тезкор аниқлашга ёрдам берувчи саволлар, кичик топшириқлар назарда тутилади. Маърузанинг қайси усулда олиб борилиши (академик, интерфаол, тингловчилар билан мулоқотли, топшириқлар ишлаш ва бошқа маъруза турлари) режалаштирилганлигига мувофиқ, равишда маърузани ташкил қилувчи ўзига хос модуллар ва алгоритмларни белгилаши лозим.
Маъруза матни тегишлича хулоса, тавсия ёки амалий вазифалар баёни, тингловчилар билимини назорат қилиш учун топшириқлар, тест материаллари ҳамда тавсия қилинадиган адабиётлар рўйхати билан тугалланади.
Юқорида баён қилинганлар асосида маърузани тайёрлашнинг қуйидаги тахминий тартибини келтириш мумкин:
маъруза мавзусини етарлича ўрганиш, ўзлаштириш;
маъруза мақсадини, унга қўйиладиган талабларни аниқлаш;
тегишли методик ва меъёрий ҳужжатларни ўрганиш;
тингловчиларни, уларнинг талаб, эҳтиёжларини, тайёргарлик даражасини, тажрибаларини, қизиқишларини, манфаатдорликларини, интеллектуал имкониятларини ўрганиш;
вақт тақсимотини режалаштириш;
маъруза учун зарур шарт - шароит, имконият, воситаларни танлаш ва ишга тайёрлаш;
маъруза мавзуси бўйича мавжуд тажрибаларнинг амалдаги аҳволини ўрганиш;
адабиётлар, даврий матбуот, қўшимча адабиётлар, ҳаётий мисоллар, амалиётдаги тажрибалар билан таниш бўлиш;
андрогогика талаблари (тингловчиларни тенг, ҳамфикр, ҳаммуаллиф, ҳамижодкор, тажрибали ҳамкор сифатида кўриш)ни ҳисобга олиш;
маъруза модуллари, алгоритмларини белгилаш;
маъруза жараёнида интерфаол усуллардан фойдаланиш учун зарур материалларни тайёрлаш;
мавзу бўйича тингловчиларнинг ўзлаштиришларини синаб кўриш учун тестлар ва бошқа материалларни тайёрлаш.
Маъруза матнини тузишнинг қуйидаги намунавий тартибини тавсия киламиз:
Маърузанинг аниқ мавзуси ва ўқув соати миқдори, мўлжалланган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсининг номи, унинг ўқув-мавзу режадаги қайси бўлимга тегишли эканлиги ва шу курснинг давомийлиги ёзилади.
Маърузанинг мақсади аниқ баён қилинади.
Маърузани ўтказиш учун зарур воситалар, ўқув қуроллари, кўргазмали қуроллар, техника воситалари, зарур материаллар ва бошқа жиҳозлар кўрсатилади.
Маъруза вақтини тақсимлаш режаси ёзилади.
Маъруза мавзусини ташкил қилувчи таркибий кисмлар, муаммолар, масалалар, саволлар ва уларнинг ечимларини баён қилиш режаси тузилади.
Маъруза мазмунининг баёни ёзилади. Бунда мавзу юзасидан тингловчиларга бериладиган билим, кўникма, малакалар ҳамда уларни мустаҳкамлаш юзасидан тавсия қилинадиган топшириқлар, маъруза жараёнида ўқув воситаларидан фойдаланиш усуллари баён қилинади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати келтирилади.
Мавзу юзасидан ўзлаштиришни назорат қилиш учун тестлар ёки такрорлаш учун саволлар, мустақил бажариш учун топшириқлар, мисоллар, масалалар ва бошқа вазифалар тайёрланади.
Маъруза матнини тайёрлаш юзасидан юқорида келтирилган ҳар бир босқичда ўзига хос усуллар қўлланилади. Бу усуллар турли хил бўлиб, ҳар бир ҳолат учун эса мақсадга мувофиқ интерфаол усулни танлай билиш ва қўллай билиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |