Маърузанинг таркибий блоклари ва шартли саволлар
Назарий
|
Методик
|
Амалий
|
Хулоса
|
Назорат
|
Тавсия
|
Нимани
ўргатиш
керак?
|
Қандай
бажариш
керак?
|
Нима
учун
керак?
|
Нима
қилиш
керак?
|
Тушунарлими?
|
Маъқулми?
|
Маърузанинг ушбу блокларини ҳосил қилувчи материаллар ўзига хос модуллар ва алгоритмларни ташкил қилади. Шу билан бир вақтда эса ушбу блокларнинг ўзи ҳам уларга нисбатан йирик модуллар ҳисобланади. Ҳар бир йирик блок ўз навбатида таркибий кичик блоклардан, улар эса кичик бирламчи модуллардан ташкил топади.
Маърузани шундай таркибий блоклар асосида ташкил қилиш, албатта унинг пишиқ-пухта ва сифатли бўлишини таъминлайди.
Маърузанинг таркибий блоклари бўйича алоҳида кўргазмали материаллар тайёрлаш ва амалда қўллаш машғулотнинг таъсирчанлигини оширади.
Бунда айтилган ҳар бир блок ҳажм жиҳатидан бир хил бўлмаслигини таъкидлаш лозим. Уларнинг ҳажми мавзуга боғлиқ; равишда турлича ўзгариб туради. Маъруза ҳажмининг асосий қисмини, одатда, назарий, методик, амалий блоклар ташкил қилади. Хулоса энг қисқа блок бўлади.
Назорат блоки кўпинча маъруза жараёнидаги оғзаки савол-жавоблар шаклида бўлиб, бунда маърузачи томонидан тингловчиларга уларнинг қанчалик тушунаётганликларини аниқловчи саволлар бериб, жавоблар олишдан иборат бўлади.
Шу билан бирга тингловчилар маърузачига савол беришлари ҳам мумкин. Бундай саволлар одатда, улар тушуна олмаган ҳолларда ҳамда мавзу билан боғлиқ, қўшимча маълумотларга қизиқиш пайдо бўлганда берилади. Бунинг натижасида эса шу саволлар ҳам тингловчининг ўзлаштиришини ҳамда қизиқишларини назорат қилиш имкониятини беради.
Тавсиялар блоки асосан раҳбар ва педагог ходимлар, яъни катта ёшдаги мутахассислар учун маърузалар жараёнида қўлланилади ва у катта хажмни эгалламайди.
Яна таъкидлаш керакки, ҳар бир маърузада шу блокларнинг ҳаммаси доимо учрамаслиги мумкин.
Малака ошириш тизимидаги маърузалар давлат талабларида белгилаб қўйилган маъёрларнинг тўлиқ, бажарилишини таъминлашга қаратилган бўлиши талаб қилинади. Маърузада давлат талабларига асосий меъёр сифатида асосланилади, шу билан бирга давлат талабларига нисбатан ДТСлар бирламчи асосий меъёр эканлигини доимо ҳисобга олиш зарур.
Маъруза матни тингловчи учун асосий ахборот манбаи ҳисобланади. У навбатдаги маърузани эшитишдан олдин унинг матни билан танишади. Маъруза матнлари ва уларнинг электрон вариантлари институт кутубхонасида ва кафедраларда тингловчиларнинг якка тартибда фойдаланишлари учун қулай шароитда сақланади. Бунинг натижасида маърузани ўзлаштириш даражаси ҳамда тингловчиларнинг фаолликлари оширилади.
Маъруза матнини баён этишда замонавий педагогик, психологик, дидактик қоида ва талаблар ҳисобга олинади. Маъруза матнлари фақатгина баёний ахборотлардан иборат бўлмай, ундаги саволлар, муаммолар, ечимлар асосида муаммоли вазиятлар келтириб чиқаришга, матнни мустақил мутолаа қилишга, эркин фикрлашга ундаши керак.
Маъруза матнларида мавзу баёни мамлакатимизда рўй бераётган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ўзгаришлар ва тараққиёт юксалиши жараёни, жўшқин ҳаёт тарзи, илғор фан ютуқлари билан чамбарчас боғланиши керак. Мустақиллик йилларида қўлга киритилган янгиликлар, муваффақиятлар аниқ далиллар асосида келтирилади.
Маъруза матнида тингловчиларнинг қандай тушунча, малака, билимларни ўзлаштиришлари зарурлигини назарда тутиш муҳимдир. Таянч сигнал, схема, диаграмма, тасвирий материалларга алоҳида эътибор бериш керак.
Ҳар бир мавзу бўйича маърузага ажратилган соатларга мос равишда унинг хажми, методикаси ва илмий-амалий йўналишлари ёритилиши керак.
Айниқса, материалларни ҳаётий мисоллар асосида тайёрлаш зарур, халқ таълими тизимида миллий ғоя, маданий, тарихий қадриятларни ўқувчиларга сингдириш орқали уларни ватанпарварлик, инсонпарварлик руҳида ва чин эътиқодли қилиб тарбиялашга эришиш лозим.
Маъруза мазмунини ёритиш режаси унинг мавзуси билан боғлиқ кичик мавзулар, саволлар, масала, мулоҳаза асосида кетма-кет боғлиқ ҳолда ишлаб чиқилиши зарур.
Маърузачи манба сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарлари, мустақиллик йилларида чоп этилган дарслик, қўлланма ва бошқа адабиётларга, интернет талабларига асосланиши керак. Чет эл адабиётлари, илғор тажриба, инновациялар, даврий матбуот материалларига суяниш мақсадга мувофиқ.
Маъруза матни сўнгида "Ўзингизни синаб кўринг" кабилидаги тестлар берилса, янада маъқул бўлади.
Маъруза матни вақти-вақти билан кундалик янги ахборотлар билан бойитиб борилади.
Маъруза матнлари қуйидаги тартибда расмийлаштирилади:
- маъруза матни кафедра аъзоларига аввалдан тарқатилиб, атрофлича кенг муҳокама этилади. Иложи бўлса, вилоят ва шаҳар малака ошириш институтларидаги турдош кафедралардан тақриз олинса яна ҳам яхши;
маъруза матни кафедра тасдиғидан ўтгандан кейин, ўқув ва илмий ишлар бўйича ректор ўринбосарлари розиликлари олингач, кафедрада, кутубхонада фойдаланиш учун тавсия этилади;
маъруза матнлари ўқув адабиётлари қаторида кутубхона қоидаларига мувофиқ тартибда сақланади ва тингловчиларга берилади, белгиланган вақтда қайтариб олинади.
Хулоса қилиб айтганда халқ таълими раҳбар ва педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларининг ўқув-мавзу режа ва ўқув дастурларида белгиланган мавзулар бўйича маъруза туридаги ўқув машғулотларининг замонавий талаблар даражасида юқори сифатда ва самарали бўлишига эришишнинг зарур шартларидан бири маъруза матнининг қанчалик сифатли тузилганлиги бўлиб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |