А. Авлоний номидаги Халқ таълими ходимлари қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказий институти Ж. Йўлдошев, Ф. Йўлдошева, Г. Йўлдошева


"Кизил ва яшил рангли карточкалар билан ишлаш" методи



Download 1,52 Mb.
bet15/62
Sana23.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#164331
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   62
Bog'liq
Интерфаол

"Кизил ва яшил рангли карточкалар билан ишлаш" методи
Ўқувчилар билан оммавий ва гуруҳ шаклида ишлашда ушбу методни қўллаш нихоятда қулай. Методдан машғулотлар сўнгида мавзуни мустаҳкамлашга оид тезкор савол-жавобни ташкил этишда фойдаланиш мумкин. Метод қуйидаги ҳаракатларни ташкил этиш асосида қўлланилади:

  • ўқитувчи томонидан ўрганилаётган мавзунинг моҳиятни мантиқий кетма-кетликда ёритишга хизмат қилувчи тушунчаларни ифода этган махсус карточкалар мажмуи тайёрланади (ҳар бир карточканинг орқа томонига мавзу моҳиятини ёритувчи "ядро" тушунчанинг биттадан ҳарфи жойлаштирилади ва махсус қоплама билан беркитилади);

  • Ҳар бир гуруҳга махсус карточкаларнинг алоҳида мажмуаси топширилади ва карточкаларни улардаги тушунчаларга асосан мантиқий кетма-кетликда жойлаштириш вазифаси юкланади;

  • гуруҳлар томонидан топшириқ бажарилиб бўлингач, карточкаларнинг орқа томони ўгирилади ва махсус коплама очилиб, топшириқнинг кай даражада тўғри бажарилганлиги аниқланади.

Юқорида баён этилган интерактив методлар ўқувчини якка тартибда, жуфтликда, кичик гуруҳларда, катта гуруҳларда ишлаш, фикр юритиш, ўз қарашларини ҳимоя қила олиш, танқидий фикрлаш, кўникма ва малакаларини ошириш имконига эга бўладилар.
Интерфаол дарсларни ташкил этишда

  1. Дарс концепциясини режалаштиришга тизимли ёндашув.

  2. Дарснинг мақсадини белгилаш.

  3. Дарс вазифасини аниқлаш.

  4. Дарс мақсади ва вазифаларининг фарқини аниқ белгилаш.

  5. Дарсдан кутилаётган натижалар.

  6. Хулосалар чиқаришни олдиндан режалаштириш дарснинг
    муваффақиятли кечишини таъминлайди.

Интерфаол дарсларни ташкил этишда қуйидаги босқичлар
тавсия этилади
1. Ориентир. Ўйин иштирокчилари ва экспертларни тайёрлаш босқичи. Ўқув жараёнининг иш режаси ўқитувчи томонидан таклиф этилади. Ўқувчилар билан ҳамкорликда машғулотнинг мақсад ва вазифалари аниқланади. Ўқув жараёни муаммоси шакллантирилади. Ўқув жараёнида кечадиган иммитация, ўйин қоидалари, умумишнинг бориши айтилади, ўқувчига ўқув жараёни материали пакети таркатилади.
2. Ўқув жараёнига боришга тайёргарлик. Ўқув материаллари,
вазиятлар, инструкция ва бошқа пакет ҳужжатлари билан танишиш. Ўйин қоидалари таблоси тузилади. Унга ўйин сценарийси, ўйин вазифалари, қоидалари, ўйин кетма-кетлиги, олинадиган натижалар акс эттирилади.
Ўйиннинг бориш жараёни акс эттирилади. Ўйин жараёнини ўзгартириш, унга четдан аралашиш ман этилади. Фақатгина жараённи олиш боришгина айрим корректиравкаларни киритиш мумкин. Ўйин белгиланганда ўқитувчи унга аралашмай, уни кузатиб, бошқариб боради.
Унинг асосий вазифаси муҳокамани ташкил этиш, ўйинни кузатиб туриш, натижаларни, олинаётган фикр-мулоҳазаларни ҳисоблаш, иштирокчиларнинг саволларига жавоб бериш.
3. Ўтказилган ўйин муҳокамаси - Ўтказилган ўйин жараёнини таҳлил этиш, муҳокама этиш, баҳолашдан иборат. Ўқитувчи якуний муҳокамани ўтказади. Муҳокамада иштирокчи ва экспертлар фикр алмашадилар, ўз позицияларини ҳимоя қиладилар, таассуротларни туғилган муаммо ва фикрларни билдирадилар.
Юқоридаги ахборотлардан маълум бўлдики интерфаол ҳолатда кечган ишчалик ўйинларида; ўқитувчи-ўқувчи, ўқитувчи-синф, ўқувчи-синф, ўқувчи-ўқувчи, гуруҳ-гуруҳлар орасида ўзаро мулоқотлар бўлиб ўтиши орқали ўқув мазмуни ўзлаштирилади.
Интерфаол усулда иш юритмокчи бўлган ўқитувчиларга шуни эслатмоқ мумкинки, янгича ишлаш учун фақатгина макола, адабиётлар ўқишнинг ўзи камлик қилади. Бунинг учун, яъни ўқитувчи ўз фаолиятида интерфаол методларни қўллаши учун, у шахсан ўзи ишчанлик ўйинлари, ақлий ҳужум, мунозара, дебатларда қатнашиб, ўзи тажрибадан ўтказади, бу ишга шахсий ҳиссасини кўшиб боради.
Бунинг учун у интерфаол дарсларни ўтказишнинг қуйидаги қоидаларини билиб, ўзлаштириб, амалга киритиши керак.
Биринчидан. Интерфаол машғулотларга барча иштирокчилар (ўқувчилар) жалб этилиши талаб этилади. Бунда шундай технологиялар танланиши керакки, иш жараёнида барча иштирокчиларнинг иштироки ёки муҳокамаси таъминлансин.
Иккинчидан. Машғулотга иштирок этишни психологик тайёрлаш зарур. Дарсда иштирок этувчилар жараёнга киришиб кетишга тайёр эмаслигини ҳисобга олмоқ керак. Янги ташкил этилаётган интерфаол дарсларда улардаги хадиксираш, тортинчоқлик, индамаслик ҳолатлари дарснинг фаол кечиши, ички имкониятларни ишга солишга тўсқинлик қилиши кузатилади.
Учинчидан, ўқувчиларни янги технологияларни кўплаб жорий этиш билан толиқтирмаслик. Иштирокчи имконияти, янги технология сифати бир-бирига мос келгани маъқул. Бир гуруҳда иштирокчилар сони 30 кишидан ошиб кетмаслиги керак. Шундай шароитдагина кичик гуруҳларда ишлаш, фикрни эркин баён этиш, муаммолар ечимини топиш осон кечади.
Туртинчидан. Машғулот олиб бориладиган хоналарни тайёрлашга алоҳида эътибор бериш керак. Синф шундай тайёрланиши керакки, кичик ва катта гуруҳ билан ишланганда, улар эркин ҳаракатлансинлар. Бошқача айтганда ўқувчига қулай муҳит яритилиши керак. Айниқса, ўқувчининг бир-бири билан мулоқотда бўйин эгиб ўтириши ноқулайлик келтириб чиқаради. Столларни 4-6 кишилик қилиб қўйиш, гуруҳ аъзоларининг бир-бирларига қараб ўтириши, кўриб, фикрлашувга қулай муҳит яратилиши яхши натижалар беради.
Бешинчидан. Ишчанлик ўйинларини олиб боришдан олдиндан унинг регламенти, кетма-кетлигига риоя қилиш керак. Унга қатъий риоя қилишни олдиндан келишиб олган маъқул, Ҳар бир иштирокчи ҳар қандай фикрлаш, нуқтаи назарга чидамли бўлиши, охиригача эшитиши, танқид қилмаслиги керак.
Ҳар бир иштирокчининг сўз эркинлигига ҳурмат билан қараш, шахс ҳурматини сақлаш.
Олтинчидан. Иштирокчиларнинг гуруҳларга бўлинишларига диққат-эътибор билан қараш. Аввало гуруҳларни шакллантириш эркин, хоҳиш-истаклар асосида кечгани маъқул. Кейинчалик гуруҳларни тасодифий шакллантиришга ўтилгани маъқул.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки интерфаол усуллар бирданига кўпгина вазифаларни бажара олишга имкон беради.
Энг муҳими у ўқувчининг коммуникатив билим, тушунча, малакаларини оширади. Уларни ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик, дўстона муносабатларда ишлашини таъминлайди. Айниқса бир-бирларини эшитиш, фикрини баён этиш, ўзаро ҳурматга ундайди.
Бу усулда ишлаш синфда руҳий ҳолатни, юкламаларни енгиллаштиради. Машғулот шаклларини, фаолиятларини ўзгартириб туриш асосида муҳим муаммолар ечимини топишга ўрганиб борадилар.
Юқоридагилардан маълум бўлдики - ўқитувчи дарс берувчи эмас, балки ўқувчиларни муаммога йўналтирувчи, тадқиқот фаолияти маслаҳатчиси, ташкилотчиси ва мувофиқлаштирувчисидир. У ўқувчининг мустақил фикрлаши учун шароит яратади ва уларнинг ташаббусини қўллаб-қувватлайди.
Ўз навбатида, ўқувчилар ўқитувчи билан биргаликда ўқитиш жараёни ва унинг натижалари учун масъулиятни тақсимлаш орқали ўқиш жараёнининг тўлақонли иштирокчиларига айланади.



Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish