А. Авлоний номидаги Халқ таълими ходимлари қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказий институти Ж. Йўлдошев, Ф. Йўлдошева, Г. Йўлдошева


-шакл. "Кластер" методининг қоидалари



Download 1,52 Mb.
bet12/62
Sana23.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#164331
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   62
Bog'liq
Интерфаол

5-шакл. "Кластер" методининг қоидалари
"Қарорлар шажараси" ("Қарорлар қабул қилиш") методи
"Қарорлар шажараси" методи муайян фан асослари борасидаги бир қадар мураккаб мавзуларни ўзлаштириш, маълум масалаларда ҳар томонлама, пухта таҳлил этиш асосида улар юзасидан муайян хулосаларга келиш, бир муаммо хусусида билдирилаётган бир неча хулосалар орасидан энг мақбул ҳамда тўғрисини топишга йўналтирилган техник ёндашувлар. Ушбу метод, шунингдек, аввалги вазиятларда қабул қилинган қарор (хулоса)лар моҳиятини яна бир бор таҳлил этиш ва уни мукаммал тушунишга хизмат қилади.
Гуруҳ, ўқувчилари иштирокида қўлланиладиган "Қарорлар шажараси" бир неча ўн нафар ўқувчиларнинг билимларини даражасини аниқлаш, уларнинг фикрларини жамлаш ва баҳолаш имконини беради. Таълим жараёнида мазкур методнинг қўлланилиши муайян муаммо юзасидан оқилона қарор қабул қилиш (хулосага келиш)да ўқувчилар томонидан билидирилаётган ҳар бир вариант, уларнинг мақбул ҳамда номақбул жиҳатларини муфассал таҳлил этиш имкониятини яратади. Машғулот жараёнида ўқувчилар қуйидаги чизма асосида тузилган жадвални тўлдирадилар (ёки ушбу тартибдаги фаолиятни олиб боришда ёзув тахтасидан фойдаланадилар):



М уаммо



2 -ғоя

1 -ғоя

3 -ғоя



Қарор

"Қарорлар шажараси" методи қуйидаги шартлар асосида қўлланилади:



  1. Ўқитувчи машғулот бошланишидан олдин мунозара, таҳлил учун мавзуга оид бирор муаммони белгилайди. Гуруҳлар томонидан қабул қилинган хулоса (қарор)ларни ёзиш учун плакатларни тайёрлайди.

  2. Ўқитувчи ўқувчиларни 4 ёки 6 нафар кишилардан иборат гуруҳларга ажратади. Муаммонинг ҳал этилиш, у борада энг мақбул қарорнинг қабул қилиниши учун муайян вақт белгиланади.

  3. Қарорни қабул қилиш жараёнида гуруҳларнинг ҳар бир аъзоси томонидан билидирилаётган вариантларнинг мақбуллик ҳамда номақбуллик даражалари батафсил муҳокама қилинади. Ҳар бир вариантнинг афзаллик ва ноафзаллик жиҳатлари ёзиб борилади. Билдирилган вариантлар асосида муаммони ижобий ҳал этишга хизмат қилувчи усул хусусида гуруҳ асосида муаммони ижобий ҳал этишга хизмат қилувчи усул хусусида гуруҳ аъзолари бир тўхтамга келиб оладилар.

  4. Мунозара учун ажратилган вақт нихоясига етгач, ҳар бир гуруҳ аъзолари ўз гуруҳи қарори борасида ахборот берадилар. Зарур ҳолларда ўқитувчи раҳбарлигида барча ўқувчилар билдирилган хулоса (қарор)ларни бир-бири билан қиёслайдилар.

Муаммо юзасидан билдирилган қарорлар борасида саволлар туғилгудек бўлса, уларга жавоблар қайтарилиб борилади, ноаниқликларга аниқлик киритилади. Агарда барча гуруҳлар томонидан муаммо юзасидан бир хил қарорга келинган бўлса, ўқитувчи бунинг сабабини изоҳлайди.
"Қарорлар шажараси" методининг ўзига хос жиҳати шундан иборатки, бу метод бевосита маълум лойиҳа асосида қўлланилади. Мазкур лойиҳа қуйидаги кўринишга эга:


"ҚАРОРЛАР ШАЖАРАСИ" методи

УМУМИЙ МУАММО

1-қарор варианти

2-қарор варианти

3-қарор варианти

Афзаллиги

Камчилиги

Афзаллиги

Камчилиги

Афзаллиги

Камчилиги



















Қарор: !


Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish