А. Авлоний номидаги Халқ таълими ходимлари қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказий институти Ж. Йўлдошев, Ф. Йўлдошева, Г. Йўлдошева


Муаммоли таълимни муваффақиятли кечиш шартлари



Download 1,52 Mb.
bet34/62
Sana23.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#164331
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   62
Bog'liq
Интерфаол

Муаммоли таълимни муваффақиятли кечиш шартлари
1. Ўқув материалини муаммолаштириш.
2. Боланинг фаоллигини ташкил этиш.
3.Ўқитишнинг бола ҳаёти, турмуш тарзи, меҳнати ўйин билан алоқаси.


Муаммоли вазиятлар яратиш усуллари

  1. Ўқитувчи болаларни зиддият ҳолатига келтиради ва ўзларича ечимини топишни таклиф қилади;

  2. Амалий фаолиятдаги зиддиятлар тўқнашувини вужудга келтиради.

  3. Бир саволнинг ўзига ҳар хил фикрларни билдиради.

  4. Ҳодисани ҳар хил позициядан кўриб чиқишни таклиф қилади;

  5. Таққослашга, умумлаштиришга, хулосалар чиқаришга ундайди.

  6. Аниқ саволлар қўяди, ечимини сўрайди.

  7. Муаммоли топшириқларни қўйиб, ечимини сўрайди.

Муаммоли таълимнинг назарий асослари
Мактаблар олдида турган бош мақсад ўқувчиларни ҳар томонлама гармоник ривожланишини таъминлашдан иборат. Ўқувчи шахсини ҳар томонлама ва гармоник ривожланишини кўрсатувчи асосий фактор унинг юқори даражада мустақил фикрлай олишида намоён бўлади.
Агар ўқув жараёни ўқувчини мустақил фикр юрита олишга ўргатса, ундай таълимни ривожлантиришга асосланган ўқув-билув жараёни деб қабул қилиш мумкин.
Ўқувчини фикрлашга йўналтирилган махсус воситаларни қўллаб, уни фанга қизиқтириш, эркин фикрлашга ўргатиш, ривожлантириш тизими яратиб борилса, буни муаммоли таълим дейиш мумкин.
Ўқувчини фаоллаштиришда самарали метод, усулларни анъанавий таълимни амалга оширишда дидактик ёндашув асосида олиб борилиши деб тушунтирадилар.
Ўқувчиларнинг ақлий фикрлашларини тайёр мавжуд бўлган йўллар билан ўстириш мақсадга эришишнинг оддий усули бўлиб, у ижодкорликка, изланувчанликка олиб келмайди.
Муаммоли таълим жараёнида ўқувчи таҳлиллар асосида қўллаш, синтез қилиш, умумлаштириш, фактик материални аниқлаштириш, ўзи мустақил янги ахборотни олади. Бошқача айтганда, бу билимни кенгайтириш, чуқурлаштиришни илгариги олган, ўзлаштирган билимлари асосида ўзлаштириш, қўллай билишдан иборат.
Олган билимларини янгича қўллашда ўқитувчи қўлланма, дарсликдан тайёр ҳолда бермайди, у ўқувчи томонидан излаб топилади. Мана шу ҳолат изланувчанлик, синчковлик методида ишлаш кўникмаларини шакллантиради.
Ақлий изланиш - жуда мураккаб жараён, у асосан муаммоли вазият вужудга келтирилганда, аниқ, муаммолар кучайгандагина вужудга келади. Агар ўқитувчи топшириқ бериб, уни қандай бажариш йўлини айтиб. уни бажаришга ундаса, бу муаммони ечишга кирмайди. Бу ўқувчини танхо ечимга ўргатади холос.
Ўқувчини ҳақиқий фаолаштириш, уни муаммони мустақил фикрлаш, назарий, амалий томонларини ҳисобга олиш, таҳлил орқали муаммо ечимини ўзи ўйлагандек якун топтиришга олиб келиш керак.
Муаммоли таълим анъанавий таълимдан ўзининг мақсад, принцип, методлари, вазифалари жиҳатдан кескин фарқ қилади. Анъанавий таълимнинг бош мақсади илгаритдан фанга маълум билимларни ўзлаштириш, ўқувчини фанга маълум маълумот билан қуроллантириш, уларда улар ҳақида тушунча ва малакалар ҳосил қилишдан иборат.

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish