А. Авлоний номидаги Халқ таълими ходимлари қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказий институти Ж. Йўлдошев, Ф. Йўлдошева, Г. Йўлдошева


Дарсда ўқув материалини ўзлаштиришни индивидуал



Download 1,52 Mb.
bet20/62
Sana23.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#164331
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   62
Bog'liq
Интерфаол

Дарсда ўқув материалини ўзлаштиришни индивидуал
шаклда ташкил этиш
Дарс жараёни бундай шаклда ташкил этилганда топшириқлар ҳар бир ўқувчига алоҳида-алоҳида ҳолатда берилади. Ўқувчи ўз ўқув имкониятлари даражасида мустақил ўйлайди, фикр юритади, ечади.
Манбаалар дарслик билан ишлаш, маълумотнома, луғат, комус, тавсиянома, матнлар кўринишида бўлиши мумкин. Ундан ташқари индивидуал масалалар, мисоллар ечиш, баёнлар, иншолар, реферат, маъруза ёзиш, турли амалий кузатувлар ўтказиш, дастурли ўқувлар ташкил этишда шахсий топшириқлар асосида иш ташкил этилади.
Кўпчилик педагогик адабиёт, қўлланма, амалиётларда ўқувчилар топшириқларини индивидуал бошқаришнинг икки шакли келтирилади.
Биринчи талаб: Синф бўйича берилган топшириқни бир ўқувчи бошқа ўқувчи билан мулоқотга киришмай якка тартибда бажаради. Ишни бажариш учун барчага бирдек вақт белгиланади.
Иккинчи ҳолат: Индивидуаллаштирилган топшириқлар ўқувчининг тайёргарлик даражаси, қизиқишлари, имкониятларига мослашган ҳолда берилади. Уларнинг шахсий ривожланишларига имконият яратилади.
Ўқувчиларнинг ўқув-билув фаолиятларини индивидуал ташкил этишнинг энг самарали шакли ўқувчига шахсий ривожлантирувчи табақалашган топшириқларни бериш асосида яхши натижалар олиш мумкинлиги. Индивидуал иш ташкил этилганда ҳар бир ўқувчининг топшириқларни бажаришга қўшаётган ҳиссаларини кузатиш, зарур ҳолларда уларга ёрдам кўрсатиш асосида натижалар олиш мумкин.


Малака ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнида интерфаол усуллар
"Таълим тўғрисида"ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури "Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий" дастурини таълим жараёнига татбиқ этиш билан таълимда сифат ва самарадорликка эришиш босқичи бошланди.
Ўқув жараёнини такомиллаштириш, стандарт талабларига жавоб берадиган ўқувчилар фаоллигини таъминлаш даври келди. Ўз навбатида ўқитувчи малака ошириш курсини тугатгандан кейин унинг ўз касбига янгича муносабатда бўлиши, ўқув жараёнини ислоҳ қилиш учун интерфаол педагогик технологияларни жорий этиши ва шу орқали ўқувчини қизиқтира олиш малакаларига эта бўлишига эришиш талаб этилади.
Шундай экан ҳозирги кунда малака ошириш институтларида ўқув жараёни қандай усулларда олиб бориляпти. Афсус билан айтиш керакки, малака ошириш институтларидаги машғулотлар аксарият ҳолларда маърузалар, таблица, схема, диаграммалар асосида олиб борилаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Айрим ҳолларда экранларда диаграмма, схемаларни намойиш этиш билан чекланилмоқда.
Кўп ҳолларда курс тингловчилари эшитувчига айланиб қолмоқдалар.
Уларни мулоқотга чақириш, иш тажрибаларига суянган ҳолда ўзаро ахборот алмашиш, ўзаро таҳлил қилиш, ўқув жараёнида уларнинг шахсий масъулиятини ошириш, илғор тажрибаларига суяниш, давра суҳбатлари, савол-жавоблар, дебатлар ўтказиш кундалик ўқув машғулотларига айланган эмас.
Бу ҳолат курс тингловчиларининг ўқув-билув масъулиятини сусайтиради. Малака оширишда ўқув жараёни ўзаро фаол усуллар, ўз-ўзини ўқитиш, мустақил мутолаа қилиш, ахборотни излаш, қайта ишлаш, янгилик сари интилиш таълимни ташкил этишнинг асосига айланмоғини талаб этади.
Шунинг учун кўпинча ўқитувчилар орасида малака оширишдан қайтгач, ишга янгича муносабатда бўлиш, масъулиятни хис килган бўлиш ўрнига, илгари қандай ишлаган бўлсалар, ишни шундай давом эттириш ҳоллари учрамокда. Бундай ҳолларда малака ошириш ишлари кутилган самарани бермаяпти.
Ўқитувчи малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсини тугаллагандан кейин ўз касбига янгича муносабатда бўлиши, ўқув жараёнини ислоҳ этиш учун интерфаол, қизиқарли замонавий дарсларни ташкил этиш ва олиб бориш малакаларини эгаллаган бўлиши шу куннинг талабидир.
Мана шунинг учун ҳам малака оширишда таълим жараёнини янгича ташкил этиш курс давомида интерфаол усулни кенг қўллашни тақозо этади. Ишни нимадан бошлаш керак? Ишни малака ошириш ва қайта тайёрлаш институтлари профессор-ўқитувчиларини интерфаол усуллар асосида машғулотлар олиб бориш малакасини эгаллаб олишга тайёрлашдан бошламоқ керак.
Бунинг учун нима қилмоқ керак?
Ишни қандай ташкил этмоқ керак?
Бунинг учун ҳар бир малака ошириш ва қайта тайёрлаш институтларида:

  • Институтда доимий ҳаракатдаги "Профессор-ўқитувчиларнинг янгича ишлаш "маҳорат мактаби"ни ташкил этиш;

  • Республика "Истеъдод" жамғармасида ва бошқа ўқув марказларида махсус дастур асосида малака ошириш;

  • Малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида - тренинглар, иммитация, муаммоли дарслари, лойиҳалаш дарслари, давра суҳбатлари, ўзаро тажриба алмашув машғулотларини дарс жадвали асосида тизимли ташкил этиб бориш;

  • Кафедра профессор-ўқитувчиларининг ўзаро машғулотга кириш, тажриба алмашишларини йўлга қўйиш, мақсадли, муаллифлик "интерфаол дарс", "мактабни самарали бошқарув" кабилар бўйича тажриба-синов машғулотларини ташкил этиш.

  • Ҳар бир профессор-ўқитувчининг ўз шахсий дастури асосида) малакасини ошириш (уйда, дарсдан бўш вақтда, кутубхонада, электрон дарслик, интернет орқали) ни ташкил этиш;

  • Давлат, нодавлат ташкилотлар билан шартнома ва ҳамкорлик дастурлари асосида интернет-форум, интерфаол дарслар, ўқитувчи устахонаси, семинар-тренинглар ташкил этиш.

  • Чет эл илғор тажрибаларини ўрганиш, ўқув жараёнида қўллаш (интернет маълумотлари, чет эл стажировкалари асосида ишни ташкил этиш);

  • Курс якунида тингловчилар орасида "маърузачилар-тингловчи нигоҳида" социологик сўровини ўтказиш, уни таҳлил қилиш асосида чоралар кўриб бориш зарур.

Йил давомида профессор-ўқитувчилар янгича ишлашга тайёрланадилар. Малака ошириш тизимида ҳозирги кунда кенг тарқалган ва амалда қўлланилаётган таълим моделлари билан танишадилар ва уни тажриба-синов тариқасида ўз машғулотларида синай бошлайдилар.

Уни қуйидаги схемада келтирамиз:





М алака ошириш таълими











Пассив таълим маъруза ўқиш; намойиш этиш; диаграмма, схема; расм, таблица кўрсатиш.

Фаол таълим

  1. фаоллаштирилган маъруза;

  2. савол-жавоблар;

  3. ўзаро мулоқотлар;

  4. давра суҳбатлари.


Ўзаро фаол таълим
Тингловчи билан якка тартибда жуфт бўлиб, кичик гуруҳга бўлиниб, ўзаро мулоқот, ҳамкорлик, ҳамижодкорликда иш юритиш

Ҳар бир таълим усуллари бўйича машғулотлар ташкил этиш юзасидан машғулот материаллари, тезис, кўргазмали қурол, диаграмма, тарқатма материаллар, электрон дарсликлар, маърузалар тайёрланади. Уларни тизимга келтирилади, лойиҳалаштирилади, ахборот технологиялари асосида намойиш этилади, муаммоли, ўйин воситаларида машғулот ишлари яратилади, шу асосида интерфаол машғулотлар ташкил этилади. Малака ошириш таълимида машғулотлар тури фаоллашган маърузалардир. Шунинг учун маъруза, уни тайёрлаш, ташкил этиш, олиб бориш бўйича алоҳида тўхталишни лозим топдик. Энди шу ҳақидаги фикрларга тўхталамиз.



Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish