А. Авлоний номидаги Халқ таълими ходимлари қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказий институти Ж. Йўлдошев, Ф. Йўлдошева, Г. Йўлдошева



Download 1,52 Mb.
bet28/62
Sana23.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#164331
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   62
Bog'liq
Интерфаол

Маърузани самарали ўтказиш
Қуйида маърузанинг ўзаро фаол усули, ўтказиш технологиясига тўхталамиз. Ҳар қандай юқори савияда ўтказиладиган маъруза, гарчанд у фактларга бой бўлса ҳам, узоқ вақт бир маромда давом этаверса, тингловчининг эшитиш қобилияти сусаяди ва чарчайди. Бу ҳолат уни лоқайд эшитувчига айлантиради. Маъруза қанча узоқ давом этса, самарадорлик шунча камая беради. Маърузани самарали ўтказиш учун нима қилмоқ керак?
Бунинг учун маърузани кичик педагогик технология даражасида биз юқорида келтирган талаблар асосида қуйидагича ташкил этиш тингловчилар учун қулайлик туғдиради.
Маърузачи ўз маърузасини бир нечта блокларга бўлади. Ҳар бир блокни 15-20 минут давом эттиради ва ҳар бир блокдан сўнг тўхтаб, мавзу билан боғлиқ қисқа савол-жавоб, фикр алмашув олиб боради. Тингловчиларни кичик гуруҳларга бўлиб, муҳокама, мунозара ташкил этади.
Маъруза давомида айрим муаммоларни ўртага ташлайди. Шу вақт оралиғида бу муаммога тингловчиларнинг муносабатини аниқлайди, уларнинг фикрларини тинглайди. Ҳар бир фикр билдирувчига имконият яратади. Аммо уни танқид остига олмай, бошқаларнинг фикрларини ҳам тинглайди. Бу ҳолат маърузага бўлган муносабатни ижобий томонга ўзгартиради, маърузага бефарқ карамасликка сабаб бўлади, тингловчилар орасида ўзаро фаоллик пайдо бўлади, муҳокама этилаётган мавзу билан боғлиқ, муаммоларга қизиқиш ортади. Тингловчиларни якка тартибда суҳбатга тортиш 5 минутгача давом этиши мумкин.
Маърузачи тингловчиларнинг қизиқиши, интилиши, масъулияти ошиб боришини кузатиб боради. Маъруза давомида мунтазам фаол иштирок этувчилар, теран фикр билдирувчилар маърузачининг таянчига айланади ва улар маърузачи томонидан рағбатлантириб борилади.
Маъруза давомида мавзуни аста-секин тингловчининг кундалик фаолиятига доир мисоллар билан боғлаб борилади ва қисқа мунозаралар орқали тегишли ечимлар топилади ва бундан эса ўз навбатида тингловчи маъруза мазмунининг кундалик ҳаётда нақадар зарурлигини хис этади.
Шу ҳолда кечган маърузаларда тингловчилар вақт қандай ўтганини билмай қоладилар. Маърузанинг яна давом этишини хоҳлаб, бефарқлик ўрнини хушёрлик, ички интилиш, ечим қидириш эгаллайди, ўзлари ҳам ечимини топишда шахсан иштирок этиб, ҳисса қўшишга интиладилар ва улар маърузанинг мазмунини ҳаётий мисоллар орқали ёритишда иштирокчиларга айланадилар.
Бундай маърузалар ҳар икки томоннинг ўзаро фаоллигини оширади, навбатдаги мунозараларга сабаб бўлади.
Натижа шу билан тугайдики, тингловчида шу мавзу бўйича кутубхонага кириб, илмий-методик адабиётлар, қўлланмалар, даврий нашрлар билан танишиш истаги, мустақил мутолаа қилишга эҳтиёж пайдо бўлиши ҳамда доимо ўз устида ишлаш кўникмасининг шаклланишига олиб келади.
Маърузада тингловчига ахборотни фақат тайёр ҳолда беравериш мақсадга мувофиқ эмас, чунки бунда уни мустақил фикрлашга ўргатишга етарли эътибор қаратилмай қолади. Шунинг учун турли муаммоларни амалиётга мос ҳал этиш, саволларга ҳаётий жавобларни мустақил равишда топиш бўйича уларни ўзаро фаолликка, ўйлашга, фикрлашга йўналтириш керак. Ҳар қандай маъруза самарадорлиги маърузачининг махрратига, матнни тузиш санъатига, ижодий ёндашувига, юксак мулоқот маданияти ва ёқимли овоз соҳиби сифатида ўзини намоён қилишига, тингловчиларни ўз мавзусига қизиқтира олишига боғланиб колаверади.



Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish