А. Авлоний номидаги Халқ таълими ходимлари қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказий институти Ж. Йўлдошев, Ф. Йўлдошева, Г. Йўлдошева


Маъруза матнини тузиш билан боғлиқ айрим тушунчалар



Download 1,52 Mb.
bet23/62
Sana23.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#164331
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   62
Bog'liq
Интерфаол

Маъруза матнини тузиш билан боғлиқ айрим тушунчалар
Юқорида айтилганларни ҳисобга олган ҳолда маъруза матнини тузиш устидаги ишнинг ўзига хос босқичлари, усуллари, асосий алгоритмлари ва модулларини ҳисобга олиш, бунинг учун эса ушбу масалалар билан таниш бўлиш талаб қилинади.
Қуйида шуларни қисқа кўриб чиқамиз. Бунинг учун, аввало, ушбу масалага доир асосий тушунчаларнинг таърифларини ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ. Бўлардан айримларини келтириб ўтамиз:
Маъруза - таълим муассасасида ўқитувчи томонидан мавзуни оғзаки баён қилишдан иборат бўлган ўқув машғулоти. Бу машғулот жараёнида оғзаки баён қилишга ёрдам берадиган ҳозирда мавжуд бўлган турли хилдаги таълим воситалари: ўқув кўргазмали қуроллар, техника воситалари, ахборот-коммуникация воситалари, мультимедиа материаллари, тарқатма дидактик материаллар ва шу кабилардан фойдаланиш машғулот сифатини оширишнинг зарур шартларидан ҳисобланади.
Маъруза тезиси - маърузанинг қисқа ифодаланган қоидалари, ҳолатлари, мазмунлари, яъни асосий модуллари ва алгоритмлари баёнидан иборат. Одатда ҳар бир маъруза матнини тайёрлашнинг энг дастлабки босқичи унинг тезисини тузишдан бошланади.
Маъруза конспекти - маъруза мазмунининг қисқа ёзма баёни. Бунда маъруза конспекти тушунчаси 2 хил тушунчани: маъруза муаллифи томонидан тайрланадиган конспектни ҳамда маърузада иштирок этган тингловчи томонидан ёзиб олинадиган маъруза конспектини билдириши назарда тутилади. Бизга маълумки, муаллиф томонидан тайёрланадиган маъруза конспекти ҳақида фикр юритмоқдамиз. Маъруза конспекти, албатта, дастлаб таёрланган маъруза тезисини такомиллаштириш натижасида шаклланади. Шу билан бирга, айтиб ўтишимиз лозимки, айрим ҳолларда ишни бирданига маъруза конспектини тайёрлашдан ҳам бошлаш мумкин.
Маъруза матни - маърузани ташкил қилиш, олиб бориш жараёнлари ва унда баён қилинадиган мазмуннинг ёзма шаклда батафсил акс эттирилишидан иборат. Маъруза матнида маърузани ўтказиш жараёни бошидан охиригача батафсил баён қилиниши назарда тутилади. Бунда маъруза матнини 2 хил шакллантириш, яъни маъруза жараёнининг ташкилий, услубий, педагогик, психологик ва бошқа масалаларига доир фаолиятларни ҳам тўлиқ назарда тутган ҳолда баён қилиш ёки фақат маърузада тингловчиларга бериладиган илмий, назарий, методик материалларни тўлиқ баён қилиш мумкин. Шу 2 та шаклдаги маъруза матнларидан юқорида айтилган биринчи хили ҳар бир маърузачи учун зарур эканлиги маълум. Иккинчи хилидан эса маърузанинг мазмунини баён қилиш билан чекланиш мақсадга мувофиқ бўлган ҳолларда ўқув қўлланмаси, методик қўлланма, тавсияномалар, мақолалар тузишда фойдаланиш назарда тутилади.
Цитата - бирор матндан, асардан, ҳужжатдан ёки кимнингдир оғзаки айтганларидан сўзма-сўз олинган бўлак. Маъруза жараёнида мавзуга доир айрим цитаталардан фойдаланиш зарур бўлиб қолади. Шунда уларнинг асосий манбага тўлиқ мос эканлигига ишонч ҳосил қилган ҳолда фойдаланишга одатланиш зарур ҳисобланади.
Андрогогика - катта ёшдагилар таълими. Бу - катта ёшдагиларнинг ўқиш, ўрганиш жараёнидаги ўзига хосликлари, касбий эҳтиёж ва қизиқишлари, таълимга тайёрлиги, билим, кўникма, малака даражаси, дунёқарашлари, ҳаётий тажрибаларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг таълим-тарбия жараёнини ташкил қилишнинг илмий, назарий, методик масалаларини ўрганувчи фан.

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish