Техника ва технология тушунчаларининг моҳияти. Техника ва технология масаласи барча даврларда инсониятнинг диққат марказида бўлиб келган. Чунки инсон ижодий фаолятининг амалий натижаси бўлган бу омиллар бевосита жамият равнақи ва унинг истиқболлари белгилаб келган. Жамият ўзининг индустриал босқичига етгунга қадар техника ва технология ҳунармандчилик кўринишида якка тартибдаги фаолияти сифатид анамоён бўлган.
ХХ-ХХИ асрда ишлаб чиқаришнинг илғор техника ва технология асосланиши, уларни назорат қилувчи махсус инженер-муҳандислар фаолиятини шакллантириб, улар нафақат техник тузилмаларнинг нормал ишлаш жараёнини таъминлаш, балки унинг янги лойиҳаларини тузиш, ихтиролар қилиш техник ва технологик қурилмаларни яратмоқдалар. Бунда мухандис тафаккурининг ўзига хос жиҳатлари: илмий-рационалликка асосланиш, ижодий фаоллик ва ҳамма учун тушунарли янгиликни шакллантириш, стандартлаштириш кабиларда намоён бўлмоқда. Бу назарий билимлар амалиётда синалиб, тажрибадан ўтиб, ишлаб чиқаришга жорий этилиб, иқтисодиётни рентабеллаштиради ва натижада инсон ҳаётида кўплаб қулайликларни жорий этади. Ҳар қандай техник қурилмани яратиш жараёнида муҳандис онгида уч унсур бирлиги амалга ошади: мияда яратиладиган техниканинг образи ва унинг мақсади белгиланади; техниканинг лойиҳаси аниқ ҳисоб-китоб асосида ишлаб чиқилади; гавдаланган образ ҳамда лойиҳа бирлашиб яхлит техник қурилма ёки технология яратилади. Бу эса бугунги ишлаб чиқариш жараёни, ишлаб чиқариш воситалари, уларнинг доимий такомиллашиб бориши давомида, инсон тафаккури ва фаолиятининг ихтисослашиб боришини ҳам тақозо этади.
Технологик тараққиётнинг истиқболлари. Фан ва технологик тараққиёт ҳозирда инсоният олдига жуда муҳим муаммоларни майдонга ташлади. Булар жумласига атроф-муҳитнинг ифлосланиши, табиий ресурсларнинг камайиб кетиши, ядро урушларининг хавфи, геосиёсий манфаатларни тўқнашуви, гегемонлик сиёсати ва бошқа шу каби масалаларни келтиришимиз мумкин. Айнан шундай муаммоларни бартараф қилиш ёки олдини олишда ижтимоий-тарихий тараққиёт давомида шаклланиб, такомиллашиб келган гуманизм ғояларидан самарали фойдаланиш, яъни уларни амалий ҳаётга тез ва аниқ суратда тадбиқ этиш ҳозирда долзарб аҳамият касб этмоқда.
Профессор Ник Бостром таъкидлаганидек “Технологик прогресснинг тезлашуви туфайли инсоният ҳозир ўз ривожида кескин бурилиш нуқтасига катта тезлик билан яқинлашиб қолгани эҳтимоли катта. Инсониятга анча таниш бўлиб қолган ядровий хавф-хатар ёнига эндиликда керак.”16 Техникани ўйламасдан ривожлантириш жаҳон миқёсида мураккаб ижтимоий-иқтисодий муаммоларни туғдирмоқда. Масалан, аслида инсон оғирини енгил қилишга қаратилган техника ишсизликни юзага келтирмоқда, иш билан таъминлаш ҳам янада мураккаблашиб бормоқда. Хусусий транспортларнинг кўпайиши, бир томондан инсонларга қулайликларни туғдирган бўлса, иккинчи томондан эса асосан шаҳарларни экологик ҳолатига салбий таъсир кўрсатибгина қолмасдан инсонларни саломатлигига ҳам айниқса уларнинг асаб фаолиятининг бузилишига таъсир этмоқда. Шунинг учун ҳам бу соҳада илмий-тадқиқотлар олиб бораётган олим ва файласуфларнинг фикрича “ХХИ аср бўсағасида инсоният олдида техникага оид жуда катта муаммоларни ҳал қилиш масаласи туриб”ди.
Ҳозирда технократик цивилизацияни танқид қилувчилар фалсафанинг кучига катта умид боғламоқдалар. Уларнинг фикрича фалсафа ўзининг инсонийлиги, ўзининг маънавий ахлоқий қоидалари ва дунёга бўлган эзгу муносабати билан техниканинг чексизлиги ҳамда ҳукмронлигига, унинг келажагига тўғри қараш орқали инсонларни ишонтириш мумкин, деб ҳисоблашмоқда. Технократик цивилизацияда инсон нафақат дунёни, инсониятни режалаштиради, балки инсоннинг ўзи режалаштириш объектига айланиб қолади. Агар инсоният мавжуд муаммоларга бефарқ қарайдиган бўлса дунё цивилизацияси ҳалокатга учраши муқаррар шу маънода инсонпарварлашувнинг моҳияти, унинг тараққиёт тенденцияси илмий-фалсафий жиҳатдан талқин қилинмаса юқорида айтилган фожиаларнинг олдини олиш жуда қийин бўлади. Бунинг учун фан, техника ва технологик тараққиётни самарасиз жиҳатларини фалсафий-танқидий талқин қилиш, инсоннинг кейинги амалий фаолиятига тўғри баҳо бериш, унинг келажаги ва истиқболдаги ўзгаришларга эҳтиёткорона мақсадли ёндошиш талаб қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |