9-мавзу. Глобаллашув ва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари Глобаллашув – янги фалсафий мавзу


БМТ Кодексида коррупцияга муносабат



Download 86,01 Kb.
bet11/18
Sana23.06.2022
Hajmi86,01 Kb.
#694335
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
9-мавзу

БМТ Кодексида коррупцияга муносабат. Хорижий мамлакатлардаги криминологияга доир адабиётларда "коррупция", "ҳуқуқий ҳужжатларнинг антикоррупциявий экспертизаси", "антикоррупциявий мониторинг", "антикоррупциявий стандарт" тушунчаларининг мазмуни етарлича очиб берилган. Кейинги пайтларда бундай атамалар МДҲ давлатлари қонунчилигига ҳам фаол равишда киритилмоқда. Бундай жараёнлар ортида давлат ва жамиятнинг коррупцияга қарши курашга бўлган иродаси ётади. Илгарилари бу давлатларда коррупцияга унча муҳим аҳамиятга эга бўлмаган жиноий воқелик сифатида қаралган бўлса, ҳозир у жамият томонидан қаттиқ танқид қилиниб, давлат сиёсати даражасида қораланмоқда. Чунки коррупция жамият ва мамлакат иқтисодиёти ривожига салбий таъсир этадиган иллатдир. Коррупциянинг бошқа жиноятчилик турлари, айниқса, уюшган ва иқтисодий жиноятчилик билан алоқалари узвийлик касб этиб бориши бутун ижтимоий муносабатлар учун янада хатарлидир. Хорижий мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, йирик коррупциялашган гуруҳлар секин-аста давлат ҳокимияти идораларига кириб бориб, ҳокимият тизимини ҳам ўзига ишлашга мажбур этиши мумкин.
Халқаро миқёсда ҳам коррупция хавфсизликка таҳдид сифатида баҳоланади. Шу сабабдан ХХ асрнинг 90-йиллари бошидан хал­қаро ва минтақа доирасида коррупцияга қарши қаратилган шарт­номалар қабул қилина бошланди. Буларга мисол қилиб қуйидаги халқаро ҳужжатларни кўрсатиш мумкин:
– Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан 1997 йил 21 ноябрда қабул қилинган Халқаро тижорат битимларида хорижий давлатлар мансабдор шахсларини сотиб олишга қарши кураш тўғрисидаги конвенция;
– Европа Кенгаши Вазирлар Қўмитаси томонидан 1999 йил 27 январда қабул қилинган Коррупция учун жиноий жавобгарлик;
– Фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик тўғрисидаги конвенциялар;
– Африка Иттифоқининг коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши кураш тўғрисидаги 2003 йил 12 июлдаги конвенцияси;
– Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Трансмиллий уюшган жиноятчиликка ҳамда коррупцияга қарши кураш конвенцияси (Нью-Йорк, 2003 йил 31 октябрь).
БМТ коррупцияга қарши курашиш давлатнинг мажбурияти ва уни самарали бажариш учун кенг қамровли чоралар қўлланилиши лозим, деб ҳисоблайди. МДҲ доирасида эса, унга аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеяси томонидан Корруп­цияга қарши сиёсатнинг қонунчилик асослари тўғрисидаги модел қонун қабул қилинган (2003 йил 15 ноябрдаги 22-15-қарор).
Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясига 2008 йил 7 июлдаги ЎРҚ-158-сонли Қонуни билан қўшилган бўлиб, ушбу Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Адлия вазирлиги коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишда бошқа Иштирокчи-давлатларга ёрдам кўрсатиши мумкин бўлган органлар сифатида белгилаб қўйилган. Ушбу Конвенцияда назарда тутилган ва коррупция сифатида эътироф этилиши мумкин бўлган қилмишлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг бир қатор моддалари билан жиноий қилмиш сифатида таъқиб қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясига (Нью-Йорк, 2003 йил 31 октябрь) қуйидаги билдиришлар, баёнотлар ва шартлар билан қўшилган:
1) Конвенция 6-моддасининг 3-банди бўйича: «Ўзбекистон Республикаси шуни билдирадики, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Адлия вазирлиги коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишда бошқа Иштирокчи-давлатларга ёрдам кўрсатиши мумкин бўлган органлар сифатида белгиланган»;
2) Конвенция 42-моддасининг 1 ва 3-бандлари бўйича: «Ўзбекистон Республикаси шуни баён қиладики, 15—19, 21, 22-моддаларда, 23-модданинг 1-бандида, 24, 25, 27-моддаларда назарда тутилган қилмишлар миллий қонунчиликка мувофиқ жиноий жазоланадиган қилмишлардир ва уларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг юрисдикцияси татбиқ этилади»14;
3) Конвенция 44-моддасининг 6-банди бўйича: «Ўзбекистон Республикаси Конвенция 44-моддаси 6-бандининг «а» кичик бандига мувофиқ шуни билдирадики, у ушбу Конвенциядан коррупция жиноятлари содир этган шахсларни тутиб топшириш масалаларида ушбу Конвенциянинг бошқа Иштирокчи-давлатлари билан ўзаролик асосида ҳамкорлик қилиш учун ҳуқуқий асос сифатида фойдаланади»;
4) Конвенциянинг 46-моддаси бўйича:
а) 13-банд. «Ўзбекистон Республикаси шуни билдирадики, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокуратураси ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосларни олиш ва бажариш ёки бундай илтимосларни бажариш учун Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органларига юборишга жавобгар бўлган марказий органдир»;
б) 14-банд. «Ўзбекистон Республикаси шуни билдирадики, ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги илтимосларни юборишда ўзбек, рус ва инглиз тиллари мақбул тиллар сифатида белгиланган»;
5) Конвенциянинг 66-моддаси бўйича: «Ўзбекистон Республикаси Конвенция 66-моддасининг 3-бандига мувофиқ шуни баён қиладики, у ўзини Конвенция 66-моддаси 2-бандининг қоидаларига боғлиқ деб ҳисобламайди»15.

Download 86,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish