Глобаллашув ҳодисаси ва глобалистика. Бугун глобаллашув жараёнининг турли мамлакатларда ўтказаётган таъсири ҳам турлича. Бу ҳол дунё мамлакатларининг иқтисодий, сиёсий, маънавий ва бошка соҳалардаги салоҳиятига боғлиқ. Дунёда юз бераётган шиддатли жараёнларнинг ҳар бир мамлакатга ўтказаётган салбий таъсирини камайтириш ва ижобий таъсирини кучайтириш учун шу ҳодисанинг моҳиятини чуқурроқ англаш, унинг хусусиятларини ўрганиш лозим.
Глобаллашув – турли мамлакатлар иқтисоди, маданияти, маънавияти, одамлари ўртасидаги ўзаро таъсир ва боғлиқликнинг кучайишидир. Албатта, глобаллашув тушунчасига берилган таърифлар жуда кўп. Масалан, француз тадқиқотчиси Б.Банди глобаллашув жараёнининг уч белгисини қуйидагича келтиради:
1) глобаллашув бу – доимий давом этувчи тарихий жараён;
2) глобаллашув бу – жаҳоннинг гомогенлашуви ва универсаллашуви жараёни;
3) глобаллашув бу – миллий чегараларнинг “ювилиб кетиш” жараёни6.
ХХ аср ўрталарида глобаллашувнинг институтционаллашуви, яъни ташкиллашуви кучайгандан сўнг, бу жараённинг ўзи ҳам шиддатли тус олди. Бугунги глобаллашув жараёнида асосий эътибор иқтисодиёт соҳасига қаратилади. Аммо, бу жараённинг маънавиятга, маданиятга таъсири ижтимоий фанларда етарлича тадқиқ этилмаган.
Четдан ўтказиладиган мафкуравий таъсирга қарши ҳимоя чоралари кўришдан аввал қандай таъсирларни маъқуллаш лозиму, қандайларини рад этиш кераклигини аниқлаб олиш зарур. Ҳозирги кунда бирорта ҳам халқ йўқки, у бошқа халқлар маданияти ва маънавиятидан тўлик тўсилган бўлса. қолаверса тарих бошқа халқлар маънавиятидан баҳраманд бўлган халқлар маънавияти юксакликка эришганидан гувоҳлик беради. Аждодларимиз тарихи жаҳон халқлари маънавиятига ҳурмат билан қараш, керакли жойларини ўрганиб, ижодий ривожлантириш орқалигина маънавият чўққисига эришиш мумкинлигидан гувоҳлик беради. Бизга таъсир ўтказаётган ёки таъсир ўтказмоқчи бўлаётган ғояларни қай бирини қабул қилиш ва қай бирини рад этиш лозимлигини аниқлаш учун жиддий таҳлил лозим. Ана шундай таҳлилни ўтказиш учун баъзан ҳафсаласизлик, баъза ХХ аср инсоният тараққиётида кўплаб йирик ўзгаришлар, таркибий силжишлар, буҳронлар (кризисларга) асри сифатида ўрин олди. Инсоният ўз тараққиёт йўлида ҳамкорликда ва ҳамжиҳатликда ҳал этиши лозим бўлган муаммолар кўлами, соҳалари тобора орта бормоқда. Янги минг йилликда бу ўзгаришлар янада чуқурлашуви ва халқаро аҳамиятга эга бўлиб бориши табиийдир.
Глобаллашув ўз моҳияти жиҳатидан коинотимиздаги ҳар бир инсон, ҳар бир давлат, қолаверса жаҳон ҳамжамиятини бефарқ қолдирмайдиган ва уни фақатгина хамкорликдагина ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларни ўз таркибига олади. Глобал жараён асосий зиддияти шаклланаётган умуминсоний турмуш тарзи билан миллий турмуш тарзлари ўртасидаги фарқ ва тафовудларни умумий махражга олиб келиши масалалари билан боғликдир. Аммо умумбашарий турмуш тарзларининг ижобий, асосли, барча миллатлар ва элатлар қабул қилган жиҳат ва ҳислатларини умумлаштириш асосида қурилади. Шу нуқтаи назардан олганда, ҳар бир халқнинг турмуш тарзи узига ҳос ижобий ҳислат ва хусусиятларини сақлаб қолган ҳолда, умуминсоний мазмунга эга бўлиб, барча халқларнинг асосий талабларига жавоб бериши керак. Л.Е.Грининнинг фикрича, “Глобаллашув минтақалар ва умуман жаҳоннинг интеграцияси ва яқинлашувининг натижасидир”. У глобаллашувга жараён сифатида қарайди ва унга қуйидаги таърифни беради. “Глобаллашув бу жараён, унинг натижасида дунё ўзининг барча субъектларига янада алоқадор ва яна ҳам боғлиқ бўлади”.
2006 йилда “Глобаллашув” тушунчаси ва унинг турли соҳаларга ўтказаётган таъсирини аниқлашга бағишланган жаҳоннинг етакчи олимлари ҳамкорлигида “Глобалистика международный междисциплинарный энциклопедический словарь” тайёрланиб эълон қилинди. Унда глобаллашув тушунчасига олимлар турлича таъриф берганлар ва унинг таъсир доирасини аниқлашга ҳаракат қилинган. Лекин кўриниб турибдики, глобаллашувнинг миллий маънавиятга ўтказаётган салбий таъсири эътибордан четда қолдирилмоқда. Глобаллашувнинг бошланиш даври бўйича Ғарб олимлари ҳам турли фикрларни илгари суриб келмоқдалар. Жумладан, Р. Кобден ва Ж. Брайт каби олимлар глобаллашув тўлқинларини мамлакатлар ўртасида эркин савдонинг амалга ошуви ва унинг натижасида иқтисодиётдаги ўсиш билан боғлайдилар ҳамда унинг бошланиш даврини ХИХ ва ХХ аср билан чегаралайдилар. Уларнинг фикрича, Британия ўзининг денгиз, индустрия ва молиявий қудрати билан глобаллашув тўлқинининг биринчи босқичи кафолати бўлган. Улар глобаллашувнинг иккинчи босқичи ёки тикланишини 1970 йилларнинг охирларида информатика ва телекомуникацияда содир бўлган инқилоблар асосида бошланганлигини таъкидлайдилар7. Аслида глобаллашув ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб турли даража ва кўринишларда мавжуд бўлган. Дастлаб, у стихияли равишда кечган бўлса, маълум вақтдан кейин иқтисодиётни тараққий эттирувчи омилга айланган. Унинг бу имкониятидан ҳамма манфаатдор бўлган ва бу жараённинг авж олиши ХХИ асрга кириб келиш даврига тўғри келмоқда.
Ҳозирги кунда “глобалистика” термини замонавий фан тилининг ажралмас қисмидир, аммо унинг маъноси ҳақида ҳануз турлича фикрлар билдирилмоқда. Баъзилар бу янги фан, у ҳали шаклланиш жараёнида деб айтсалар, бошқалар илмий билиш интеграцияси натижаси деб билиб, ўзига хос фанлараро тадқиқотлар соҳаси, деб тан олмоқда.8 Глобаллашув жараёни кучайиб бораётган ҳозирги дунёда давлатнинг рақобат шартларига тез мослашуви унинг муваффақиятли ва барқарор ривожланишининг асосий устунлиги – таълим тизимининг ҳолати билан аниқланадиган, шахсни маънавий ривожлантириш имкониятлари мавжудлиги билан боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |