9-мавзу. Глобаллашув ва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари Глобаллашув – янги фалсафий мавзу


-2021 йиллардаги Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида глобал муаммоларнинг тавсифи



Download 86,01 Kb.
bet5/18
Sana23.06.2022
Hajmi86,01 Kb.
#694335
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
9-мавзу

2017-2021 йиллардаги Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида глобал муаммоларнинг тавсифи. Глобаллашув шароитида ташқи алоқалар, халқаро иқтисодий муносабатлар ривожланиб, ҳар бир шахснинг маънавияти ва интеллектуал салоҳиятига янгича талаблар қўймоқда. Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўлақонли аъзоси ва унинг ажралмас қисми ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бугунги кунда мамлакатимизда юксак маънавиятли, юқори билимли ва халқаро талабларга мос келадиган мутахассисларни тайёрлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Мамлакатимизда бундай мутахассисларга бўлган талаб келажакда ҳам ошиб боради. Шу боис юксак маънавиятли шахсни тарбиялаш, уларни халқаро мезонлар асосида тайёрлаш устувор вазифалардан бирига айланиб бормоқда. Глобаллашув бу бутун жаҳон иқтисодий сиёсий, маданий интеграция ва унификация (бир-бирга яқинлашув) жараёнидир. Асосий хусусиятлари халқаро меҳнат тақсимоти, капитал, ишчи кучи ва ишлаб чиқариш ресурсларининг эркин ҳаракати, қонунчилик, иқтисодий ва технологик жараёнларни стандартлаштириш, шунингдек, турли мамлакатларнинг маданиятининг қўшилиш ва яқинлашувидир. Бу объектив жараён бўлиб жамиятнинг барча соҳаларини қамраб олувчи тизимли хусусиятга эга.
Ҳозирги даврнинг асосий глобал муаммоларининг таснифи. Глобал муаммоларни ҳал қилишда хусусий ва умумий манфаатлар уйғунлиги. Глобал муаммоларнинг ўзига хос хусусиятлари: жами инсоният манфаати ва тақдирига таъсир кўрсатиш; иқтисодий ва ижтимоий соҳада инқирозларга сабаб бўлувчи, чуқурлашган тақдирда эса жаҳон цивилизациясининг мавжудлигига хавф солувчи; ечимини топишга умумсайёравий миқёсдаги ҳамкорликни ва биргаликда ҳаракат қилишни талаб қилувчи муаммолардир.
Глобал муаммоларнинг энг муҳимлари қуйидагилар:

  • ривожланаётган мамлакатларни қолоқликдан чиқариш;

  • тинчлик ва қуролсизланиш;

  • экологик муаммолар;

  • энергетик муаммолар;

  • хом ашё муаммоси;

  • гуманитар муаммолар;

  • озиқ -овқат ва б.қлар алоҳида ажралиб туради.

Ривожланаётган мамлакатларни қолоқликдан чиқариш муаммоси ҳозирги кунда жаҳонда мавжуд барча мамлакатларнинг 30 фоизига яқини қолоқ ҳисобланади. Шуларнинг 75 фоизи Африкада, 1 таси Европада, 4таси Жанубий Америкада ва 11 таси Осиёда жойлашган. Иқтисодий қолоқлик мазкур мамлакатларда сиёсий барқарорлик ҳамда ижтимоий тенгсизлик, ирқий ва диний зиддиятларни келтириб чиқармоқда.
“Дунёнинг ривожланган Еттилиги ҳамда Ғарбий Европанинг ривожланган 24 мамлакатида дунё аҳолисининг 23 фоизи яшайди. Аммо шу аҳоли жаҳон ишлаб чиқарилаётган энергиянинг 75 фоизини, ёқилғини 79 фоизини, ўрмон маҳсулотларининг 95 фоизини истеъмол қилади. Энг қизиғи бу ашёларнинг асосий қисми учинчи дунё давлатларидан олинади”10.
Тинчлик ва қуролсизланиш муаммоси, инсониятнинг шу пайтгача орттирган ҳарбий салоҳияти ердаги барча тирикликни бир неча марта йўқ қилиш имконини беради. Шу сабабли бундай ҳолатларда жавобгарлик ва маъсулият ҳукумат раҳбарларига тегишлидир.
Экологик муаммолар. Экологик тизимнинг деградацияланиши тўғрисидаги жараёнларни қамраб олган бўлиб, уларни шартли равишда қуйидаги қисмларга ажратиш мумкин: илмий асосланмаган, бетартиб тарзда табиатдан фойдаланиш оқибатида атроф -муҳитнинг деградацияланиши; атроф- муҳитнинг инсон фаолияти чиқиндилари асосида ифлосланиши; атроф- муҳитнинг ушбу чиқиндилар билан заҳарланиши.
Энергетик муаммолар. 1973 йилда юз берган энергетика инқирозининг оқибатлари ҳозиргача сезилмоқда. Жаҳон ва миллий табиий захираларнинг камайиб бориши, атроф -муҳитнинг ифлосланиши, нефть -газ қазиб чиқаришнинг глобаллашуви, саноати ривожланган давлатлар углеводород хом ашё билан таъминланганлигининг пасайиши, нефть ва газ нархларининг ўсиб бориши оқибатида тўлаш қобилятига эга йирик истеъмолчиларнинг пайдо бўлиши энергетик муаммоларнинг келиб чиқишига олиб келмоқда11.
Энергетика муаммоси хом ашё ва уни сақлаш, тўғри тақсимлаш, оқилона фойдаланиш, ресурсларни сақлаш заруратини кўрсатади. Чунки бунинг ортидан ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий муаммолар юзага келиб, уларни бартараф этиш йўли атроф -муҳит билан биргаликда ҳал этиш лозимлиги билан белгиланади.
Гуманитар муаммолар жиддий масалага айланмоқда. Ҳозирги пайтда бир миллиард аҳоли ўта қашшоқ ва очликда, 4,8 миллиард аҳоли тиббий хизматдан маҳрумлиги, бир ярим миллиард аҳоли яшаш шароитига эга эмаслиги жуда ачинарли ҳол.
Озиқ- овқат муаммоси инсоннинг бир кунлик нормаси 2400- 2500 ккал.дан паст бўлмаслиги лозим, тўйиб овқат емаслик ҳолати 1800 ккал.дан тушган пайтда сезила бошлайди. Очарчилик эса 1000 ккал.дан кам бўлганда кузатилади. Бу жараёнларни бартараф этишнинг ягона йўли цивилизацияни қайта тиклаш ва атроф- муҳитни ифлослантирувчи инсонлар онгини, эътиқодини, руҳий тарбиясини янгилаш зарурияти асносида мавжудликнинг табиийлигини сақлаб қолишдан иборат. Умид қилиш мумкинки, инсоният бу имкониятни топа олади.
Глобал муаммоларни ҳал қилишда халқаро кучлар бирлашуви; умумий ва хусусий манфаатлари. Глобаллашув жараёни кундалик ҳаётимиз умуминсоний аҳамиятга эга бўлган муаммоларни тобора кўпроқ ўз ичига қамраб олмоқда: биринчидан, муайян ҳодиса ва жараёнларнинг барча минтақалар, давлатлар ва бутун Ер юзасини қамраб олганини, иккинчидан эса инсоният тақдирига дахлдор эканлигини англатади. ХХ асрнинг 60 йилларига келиб, глобал муаммолар миқёс ва аҳамиятига кўра кенг доирада намоён бўла бошлади. Бу муаммоларни ўрганиш бўйича италиялик Аурелио Печчеи томонидан ташкил этилган халқаро ноҳукумат ташкилоти Рим клубининг ролини алоҳида қайд этиш жоиз. Шу клуб аъзоларининг саъй ҳаракатлари натижасида муаммони бартараф этишнинг турли йўллари ёритилди: дастлабки ишлардан бири умумжаҳон ривожланишини математик моделга қўйиш эди. Ушбу модел ривожланишининг асосий параметрлари бўлган аҳоли, капитал қўйилма, қайта тикланмайдиган ресурслар сарфланиши, атроф -муҳитнинг ифлосланиши, истеъмол моллари ишлаб чиқаришни эътиборга олган эди. “Дунё- 1,2” деб ном олган моделларнинг асосчиси кибернетика ва математика фанлари профессори Джей Форрестор эди. Бу моделга асосан, келажакда инсоният олдида глобал муаммолар юзага келиши башорат қилинди. Кейинчалик “Дунё -3” модели юзага келди. Унинг асосчиси динамика тизими соҳасидаги мутахасис Денис Медоуз бўлиб, “Ўсиш чегараси” номли маърузасида 75 йилдан сўнг сайёранинг хом ашё манбалари тугайди, истеъмол молларининг етишмаслиги глобал инқирозга олиб келади дейилган эди. Шу нарсани алоҳида таъкидлаш жозки, ушбу математик моделлар танқид остига олинди. Уларнинг асосий камчилиги, ҳозирги кундаги жараёнларнинг мураккаблиги боис, уларни битта моделга жойлаштириш ишончли натижа бермайди, ҳамда ҳар қандай жараён ҳам математик миқдорларда ўз аксини топмайди.

Download 86,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish