9-мавзу. Глобаллашув ва глобал муаммоларнинг фалсафий жиҳатлари Глобаллашув – янги фалсафий мавзу


Техноген цивилизацияда тил ва коммуникация диалектикаси



Download 86,01 Kb.
bet17/18
Sana23.06.2022
Hajmi86,01 Kb.
#694335
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
9-мавзу

Техноген цивилизацияда тил ва коммуникация диалектикаси. Инсон эҳтиёжини қондиришда лисон (тил), маънавият, тафаккур, қанчалик керак бўлса, техника ҳам шу қадар зарурий эҳтиёжга айланиб бормоқда. Бироқ техниканинг юксак имкониятлари турли мамлакат ва халқлар ижтимоий-маданий ҳаётида турлича намоён бўлмоқда. Яъни у баъзи мамлакатларда турли соҳаларни ривожланишига ижобий таъсир кўрсатаётган бўлса бошқа бир ўринда у турли ижтимоий-сиёсий мақсадларни воситасига айланиб бормоқда. Шу маънода техноген цивилизация муаммоси Шарқ ва Ғарб файласуф олимлари томонидан мураккаб феномен сифатида талқин қилинмоқда. Бунда олимлар техноген цивилизациянинг асосий тушунчалари ҳисобланган техномуҳит, техника ва технологияга асосий эътиборни қаратмоқдалар.
Ижтимоий хаёт ахборотсиз, мулоқотсиз ва коммуникацияларсиз мавжуд бўла олмайди. Ахборот ижтимоий ва техник тараққиётнинг харакатлантирувчи кучи ҳисобланади, билишнинг тугун пункти ҳисобланади, хақиқат билан аниқ ва кўпқиррали алоқаларни белгилаб беради. Билиш субъектидан мустақил равишда мавжуд бўлиб, ахборот билиш жараёнида намоён бўлади. Оламнинг ахборотлашган сурати келажакка қаратилган, моддани кейинги ривожини ўзга сайёра цивилизациялари билан мулоқот орқали ривожлантириш истиқболларига қаратилгандир. ХХ асрда илм-фан ва техникани ютуқлари (масалан, ракета-космик техникда, радиоалоқаларда, ЭҲМ) бундай алоқаларни амалгаошириш учун замин бўлиб хизмат қилади.
Бугунги кунда оммавий коммуникация ва информация воситаларининг инсоннинг шахсий ҳаётига аралашиши, бунда матбуот, радио, телевидениедан фойдаланиб инсон онгига кўрсатиладиган таъсир ҳокимиятнинг инсонларнинг ҳаёти устидан ҳар томонлама назорати одамлар ҳаётининг энг яхши идеалларини амалга ошиши ҳақидаги орзу-умидларини шубҳага солиб қўйди. Шу нарса Аниқландики, учинчи минг йиллик бошларида жаҳон ҳамжамиятининг асосий ресурслари саноат индустриал ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг имкониятлари билан эмас, балки информацион-коммуникация технологиялар потенциалида бўлиб қолди. Информацион технологиялар томонидан таъминланадиган портлашнинг ҳавфи сайёра ахолисининг ортиб кетиши ёки ифлосланишидан кам эмас. Бугунги кунда информацион ресурслар ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётда етакчи роль ўйнай бошлади. Информация ва билим иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий маъноларда умум инсоний капиталга айланди. Информацион технологиялар – ҳисоблаш машиналари ва рақамли информацияни телекоммуникация тармоқлари бўйлаб узатиш усулларининг синтезидир. Ҳар қандай информацион технологиялар асосида матн, товуш ва видуал тасвирни Рақамли шаклда намоён қилиш имконияти ётади.
Ҳозирги информация асри жамият ҳаётининг турли соҳаларида бевосита ўз таъсирини намоён қилмоқда. Информацион технологияларнинг иқтисодга таъсири ишлаб чиқарии ва хизмат кўрсати сфераларини мукаммаллаштиришда акс этмоқда. Информацион технологиялар марифда, билимлар яратишда, илмий татқиқотлар имкониятларини кенгайтиришда, моделлаштиришда, тажриба маълумотларини таҳлил қилишда ва янги билим ҳосил қилишда фойдали тарзда хизмат қилмоқда. Тез ишловчи компьютерлар ва сунъий интеллект алоҳида аҳамият касб этмоқда. Глобал коммуникациялар тармоғи энг муҳим омил бўлмоқда. Уқлар Ернинг сунъий йўлдошлари, телефон кабелларининг континентлараро ва континентлар ичида тармоқлангани, янги электрон алоқаларининг пайдо бўлиши ягона Халқаро информация тармоғи системасини шакллантирди. Ҳар қандай информацияни Ер шарининг исталган нўқтасига ёруғлик тезлигида узатиш мумкин бўлган вақт келди.
Информацион-коммуникацион технологияларнинг интенсив тараққий қилиши, глобаллашуви ва номарказлашуви – буларнинг ҳаммаси келажакдаги юқори технологияли жамиятнинг белгиларидир. 2000 йилнинг январ ойига олганда Жаҳонда интернет тармоғидан фойдаланувчилар сони 300 мингдан ортиқ эди, ҳозирги кунда эса ўнлаб, юзлаб миллионларга етди. Интернет (ва шунга ўхшаш тармоқлар) нинг информациянинг сайёравий манбаларига айланиб бориши билан одамлар орасида Интерактив мулоқотининг умумий муҳитини яратиш имкони туғилади. Биз доимий ўзгариб турувчи дунёда яшай бошладик. Информацион-коммуникация технологияларни ташувчиси бўлган соҳиблар ҳозирги замон ҳаётининг қайноқ марказидагина бўлиб қолмасдан, айни шу билан барча ўзларининг ҳаёт тарзларини ҳам, ўз ҳулқ-атвори ва тафаккур тарзини ҳам ўзгартирмоқдалар. Одамлар ўз тафаккури ва ҳулқ атворини қай даражада ўзгартирсалар, уларнинг касбий тажрибалари ҳам шу даражада бойиб, самарали маҳсулдир хоссаларга эга бўлиб бормоқда. Ҳозирги замон коммуникациялар фазосида етарлича тезкор мослашиш ва ҳаракат қилиш зарургина бўлиб қолмай, айни шу жамиятнинг информациан-коммуникация технологияларининг глобал тараққиётини билган ҳолда, ўзининг ҳулқ-атворини намойиш қилиш муҳитини ҳис қилиши ва шу муҳитда қандай ҳаракат қилдишини билиши ҳам керак бўлади. Информацион парадигма ниҳоятда юксак даражада конкретликда ва ишонч билан келажакка эшикларини очиб бермоқда. Информацион парадигманинг энг муҳим жиҳатларини кўрсатиб ўтиш мақсадга мувофиқ бўлур эди. Авввллари информация индустриал жамиятнинг технологик ва техник амалиётига таъсир қилиш мумкин бўлган хомашё деб қаралган бўлса, бугунги кунда информацияга таъсир қилиш учун информацион технологиялар яратилган (бу нарсада жамият ҳаётининг турли-туман мақсадлари ҳисобга олинади).
Информация инсоннинг ҳар қандай фаолиятининг интеграл омили бўлгани сабабли бунинг индивидуал ва коллектив ҳаётимизнинг барча жараёнлари бевосита янги информацион технологиялар билан шаклланади. Информацион тармоқлар барча турли-туман ижтимоий ўзаро таъсирлари ва жамият тараққиётидаги ноаниқликларга тўл бўлган ва тобора ортиб бораётган мураккабликларга яхши мослашади. Информацион тармоқлар ниҳоятда сезгир, ҳаракатчан ва янгиликлар киритиш учун очиқдир. Информацион жараёнлар фақат қайтар жараёнларгина эмас; ижтимоий ташкилотлар ва институтларни модификация қилиш ва уларнинг компонентларини қайта гуруппалаш йўли билан фундаментал ўзгартириб юбориш мумкин. Янги информацион – технология парадигмаси конфигурацияси шундайки, у ўз конфигурациясини қайта тузиши, реконфигурацияланиши мумкин – бу ҳозирги кунда доимий ўзгариб турувчи ва ташкилий жиҳатдан қотиб қолмаган жамиятда характерли жиҳатидир.
Жамият тараққиёти информацион парадигмасининг истиқболи конкрет технологияларнинг юксак интеграллашган системага конвергентцияси анъаналари билан боғланган бўлиб, бу системада эски, изоляцияланган технологик траекториялар деярли бир – биридан фарқланмай, ажралмай қолади. Масалан, микроэлектроника, телекоммуникация, оптик электроника ва компьютерлар энди информацион системада мужассамлашган. Бизнесда, масалан, ҳозирча чипларни ишлаб чиқарувчилар ва программистлар орасида фарқ бор ва ҳозирча бу фарқ бир мунча муддат сақланиб қолади.
Бизга маълумки, техноген цивилизация асосини ташкил қилувчи техномуҳит деганда техника ва технологик жараёнларнинг йиғиндиси тушунилади. Бугунги кунда жамият постиндистуриал жамият ёки ахборотлашган жамият деб аталишидан қатъий назар, инсониятнинг бугунги куни ва айниқса келажагини техника ва технологияларни тасаввур қилиб бўлмайди. Дарҳақиқат, шу кунгача баъзи олимлар ҳозирги давр жамиятида анъанавий тарзда содир бўлувчи ижтимоий инқилоблар таъсирида улкан ўзгаришлар рўй беради, деган фикрга ўрганиб қолганлар.
Бизнинг назаримизда масалага бундай ёндошув доимо тўғри бўлмайди. Чунки айнан саноат ва уни ривожлантирувчи илмий-техникавий тараққиёт жамият ҳаётида янгича тафаккур, муносабат, воқелик, ҳодиса ва ўзгаришларни ҳосил қилмоқда. Тўри илмий-техникавий тараққиёт инсониятга фаровон турмуш тарзини яратиб бериш билан бир қаторда бир қанча муаммоларни ҳал этишни кўндаланг қилиб қўймоқда. Чунки биомуҳит ҳозирги даврга ўҳшаб шиддат билан емирилиб, экотизимлар йўқолиб бораверадиган бўлса, демак бу келажак авлод томонидан инсоннинг онгсиз равишда йўл қўйган хатти-ҳаракатлари билан боғлиқлиги натижасида юз берган деб саналади ва уларнинг аждодлари охир-оқибатда табиатни қандай аянчли аҳволга солиб қўйганлиги тўғрисида аянчли фикр-мулоҳаза юритишларига асос бўлади. Бундай муаммоларни олдини олиш учун дунё хамжамиятини эзгу мақсадларда бирлаштирувчи иқтисодий, сиёсий, маданий, коммуникацион алоқаларнинг тезкорлигини оширувчи ёндашувлар керак бўлади. Бу ёндашувлар юзага келаётган муаммоларни бартараф этишга катта ёрдам беради. Зеро бундай муносабат орқали турли мамлакатлар ва минтақаларнинг ўзаро боғлиқлиги ортади.
Тўғри, глобал техноген цивилизация цивилизация бир секторда инқирозли ҳолатни юзага келтирса, бошқа секторда барқарорликка таҳдидни туғдириши ҳам мумкин. Айни пайтда ўзаро глобаллашган техноген муносабатлар шахс ва жамият эҳтиёжини бирмунча самарали қондириш учун қабул қилинган иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳаётдаги ўзига хос муносабатлар, билим ва қадриятларни тезкорлик билан бутун сайёрамиз узра кенг ёйилишга имкон яратади. Бироқ, буларнинг барчаси ёппасига бир хиллаштириш деганини англатмайди.
Биринчидан, техноген цивилизация ютуқларини инсонлар ўз иқтисодий ва маданий имкониятлари доирасида ўзлаштира оладилар ва бунда ҳар бир жамият ёки ижтимоий гуруҳда умуминсоний тажриба устувор аҳамият касб этади.
Иккинчидан, техноген цивилизация ривожига турли жамоаларнинг айниқса маданият, миллий ва диний тафаккурда кучли намоён бўлувчи шахсий идентикликни сақлаб қолишга бўлган инстинктив интилиш акс таъсир кўрсатади. Натижада замонавий глобал техноген цивилизация яхлит-тизимли тус олибгина қолмай, балки ички плюралистик таснифга ҳам эга бўлади. Чунки бундай цивилизацияда иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий шаклларнинг гомогенлашуви кучайиб, айрим турдаги маданий эҳтиёж ва ранг-баранглик ўзаро уйғунлашади.


1 Умаров Б. Глобаллашув зиддиятлари. – Тошкент: Маънавият, 2006. – 8-б.

2 Гринин Л.Е.. Глобализация и национальний суверенитет. История и современность. -М.: №1, 2005. -С. 811.

3 Чумаков А.Н. Глобализация. Контуры целостного мира. М., Проспект.2005.С.259

4 Богомолов Б.А Глобализация: некоторые подходы к осмыслению феномена. Вестн. Моск. Ун-та Сер. 12. Политические науки. 2004. №3.

5 Peters, B. G., and D. J. Savoie. 1996. Governance in a Changing Envi­ ronment. Montreal & Kingston : McGill-Queen's University Press.

6 Миллий истиқлол ғояси. Дарслик. Тузув.: И.Эргашев ва бошқ. -Т.: Академия, 2005. –Б.80.

7 Отамуротов С. Глобаллашув ва миллат (сиёсий фалсафий таҳлил) -Т.: Янги аср авлоди, 2008. Б.11.

8 Қаранг: Чумаков А.Н.Философия глобальнқх проблем. - М.: Знание, 1994. С.77-80.

9 Қаранг: Бузгалин А.В. Альтерглобализм: к теории феномена// Наука. Общество.Человек. - М., 2004.

10 Исаджанов.А.А. Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви. Ўқув қўлланма. –Т.: ЖДИУ, 2008., 9б.

11 Сергеев П.А. Проблемы мировой энергетической безопасности // Мировая экономика и международные экономические отношения.2007.№ 12. с.24.

12 Каримов.И.А. Юксак маънавият енгилмас куч.Т.Маънавият,2008,111б.

13 Ўзбекистон Миллий энциклопедияси.

33 Моисеев Н.Н. Человек и ноосфера. – М., 1990. – 78-б.

14 Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 205 — 214, 236, 238, 243-моддалари.

15 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 260-модда

16Каххарова Ш. Глобалмаънавият – глобаллашувнинггоявийасоси.-Т.:Тафаккур, 2009,- 14 бет

17 Беляев М.И.Концепция руссого национальноо государства. Москва:2006 http://www.milogiya2007.ru




Download 86,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish