Германияда ноябрь инқилоби ва унинг оқибатлари - Республика ҳукумати Коммунистик партия ва «мустақилчилар» партияси, яъни социал-демократлар партияси вакилларидан тузилган. Ҳукумат раиси Евгений Левинэ эди.
- Бавария совет ҳукумати банкларни миллийлаштирди, жамғармаларни мусодара қилди, ишлаб чиқариш устидан ишчи назорати ўрнатди, пролетариатни қуроллантирди, қизил Армия ташкил этди.
- Республика 1919 йил 1 майгача яшади.
- Ноябр инқилоби ва оммавий инқилобий ҳаракатларнинг янада ўсишидан қўрқиб қолган буржуазия ишчиларни жазолаш ва ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлаш мақсадида янги воситаларни излаб, ҳарбийлашган аксилинқилобий ташкилотлар («Консул», «Викинг» каби уюшмаларни) ва «кўнгилли» отрядлар тузди.
- 1919 йилда собиқ Кайзер армиясининг жиноятчи офицер ва солдатларидан, энг реакцион ва шовинистик элементлардан иборат фашистик партия тузилди. Бу партия ўзининг асл башарасини ниқоблаш мақсадида «Милий социалистик ишчи партияси» деб аталди.
- Бу партия дастурида демогогик суратда иш кунини қисқартириш ва иш ҳақини ошириш, деҳқонларга ер бериш ва судхўрлик фоизини бекор қилиш, майда савдогарларга арзон кредит бериш, универсал магазинларни йўқотиш, трестларни давлат ихтиёрига олиш ва ҳоказолар ваъда қилинди. Адольф Гитлер 1920 йилдан бошлаб фашистик партиянинг лидери бўлиб қолди.
1919 йилги Веймар конституцияси - 1919 йил 31 июлда Веймар шаҳрида 19 январдан иш бошлаган Таъсис мажлисида Конституция қабул қилинди. 14 йил ҳаракатда бўлган.
- Конституцияга кўра, Германия президент бошчилигидаги буржуа парламентар республикага айланди.
- Давлатнинг олий қонун чиқарувчи олий органи рейхстаг деб эълон қилинди (68-модда).
- Рейхстаг умумий, тўѓридан-тўѓри ва яширин овоз бериш йўли билан 4 йил муддатга сайланган (22 – 23-моддалар).
- Конституция пропорционал сайлов тизимини жорий этган (22-модда). Бунда Германия 35 та сайлов округларига бўлинган. Сайловларда иштирок этувчи партиялар ўзларининг номзодлари рўйхатлари билан чиққанлар. Бунда қайси рўйхатдан депутатлар кўп овоз олса, депутатлик ўрни ҳам шунга қараб кўп бўлган. Кўп овоз кўп ўрин демак эди.
- Рейхстаг - қуйи палата, Рейхсрат (империя кенгаши) – юқори палата ҳисобланган. Рейхсрат ўлкалар вакиллари кенгаши эди.
- Палаталар бирор масалани ҳал этишда келиша олмасалар, унда бу масала президент томонидан ҳал этилган. У ё рейхсратга қўшилган, ё низоли масалани референдумга қўйиш ҳақида қарор қабул қилган (68-модда).
- Германия федератив давлат бўлиб, 15 та республика ва 3 та «эркин шаҳарлардан» иборат таркибда эди. Уларнинг ҳар бирини ўз конституцияси бўлиб, улар империя Конституцияси асосида тузиларди. Уларнинг ўз қонун чиқариш органлари – ландтаглари, ўз ҳукуматлари мавжуд эди.
- Империя ваколатларига ташқи алоқалар, армия ва флот, пул (монета) ишлари ва божхона, алоқа ва алоқа йўллари, фуқаролик ва иммиграция масалалари, жиноятчиларни топшириш кабилар кирган.
- Президент умумий овоз бериш йўли билан етти йил муддатга сайланган (41-модда). У жуда катта ваколатларга эга эди. Палаталар қарорлар қабул қилишда келиша олмасалар, бу президент томонидан ҳал этилган.
- Президент, агар зарур деб топса, рейхстагни тарқатиб юбориши мумкин эди. Қуролли кучларга қўмондонлик, олий ҳарбий ва фуқаролик мансабдорларни тайинлаш ҳам президентга тегишли эди (25-; 47-моддалар ва бошқалар).
- Президент «мавжуд тартиблар учун хавфли» деб ҳисоблаган ҳар қандай ҳолда фавқулодда ҳолат жорий қилиши мумкин эди (48-модда). Бунда у қуролли кучлар қўллаши, эркинликларни ҳаракатдан тўхтатиб қўйиши мумкин эди.
- Президент ҳукуматни тайинлаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |