Англиянинг қуйи поғонадаги судлари – графликлар судлари ва магистрат судлари ҳисобланади. 1984 йилги «Графликлар судлари тўғрисида»ги қонунга кўра уларнинг юрисдикцияси маълум даражада кенгайди. Айни пайтда фуқаролик ишларининг 90% графликлар судларида кўриб ҳал қилинади. Магистрат судлари профессионал юрист бўлмаган ва маош олмайдиган судьялар билан таъминланса-да, Лондон ва бошқа йирик шаҳарларда магистратларнинг мажбуриятини ҳақ тўланадиган юристлар бажаради. Магистрат судлари асосан майда жиноий ишларни қасамхўрлар иштирокисиз кўриб чиқади.

Англиянинг махсус судлари – ҳарбий судлар, черков судлари, маъмурий трибунал судлар ҳисобланади.
1990 йилги «Судлар ва ҳуқуқий хизмат кўрсатиш ҳақида»ги қонун билан мамлакат учун янги – адвокатура институти яратилди.
Буюк Британияда узоқ вақтгача XIX асрнинг охирида ташкил этилган маҳаллий бошқарув органлари тизими сақланиб қолди.
1972 йилги қонун ушбу тизимни ўзгартирди. Маҳаллий органларнинг икки босқичли тизими графликларда ва округларда ўрнатилди.
1985 йилда йирик саноат шаҳарларининг муниципалитети тугатилди.
1985 йилда йирик саноат шаҳарларининг муниципалитети тугатилди.
Умуман маҳаллий бошқарув устидан марказий органларнинг назорати кучайтирилди, маҳаллий органларнинг қатор функциялари марказга ўтказилди.
Маҳаллий органлар ҳукуматга молиявий қарам эди.
Маҳаллий бошқарув органларининг ҳуқуқий ҳолати 1923 ва 1993 йиллардаги қонунлар билан мустаҳкамланган эди.
1923 йилги «Маҳаллий бошқарув тўғрисида»ги акт ҳукуматга дотациялар миқёсини чегаралаш ваколатларини берди.
1993 йилги «Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тўғрисида»ги акт маҳаллий органларнинг келиб чиқиши, тузилиши, аппарати ҳамда маҳаллий органлар фаолиятининг бошқа маъмурий ҳамда молиявий томонларини белгилаб берди.
Маҳаллий органлар устидан назоратни Атроф-муҳитни мухофаза қилиш министрлиги олиб боради.