Парламент 30-йилларнинг ўрталаридан бошлаб деярли ҳар йили ҳукуматга фавқулодда ваколатлар тақдим қилиб турди.
Парламентнинг ҳукумат устидан турувчи орган сифатидаги аҳамияти ҳам кучсизланиб борди. Кабинетларнинг тақдири кўпинча бевосита парламентарийлар томонидан эмас, балки турли нопартиявий ташкилотлар, партиялар, тадбиркорлар гуруҳлари, касаба уюшмалари томонидан ҳал қилина бошлади. Парламент депутатлари кўпинча уларнинг кўрсатмаларини бажарардилар.
Учинчи Республика парламенти ролининг пасайиб кетганлигига ёрқин мисол сифатида 1939 йилнинг сентябрида унинг рухсатисиз Германияга қарши уруш эълон қилинганлигини кўрсатиш мумкин. Бинобарин, 1875 йилги Конституциявий қонуннинг 9-моддасига кўра парламентнинг розилигисиз уруш эълон қилиш мумкин эмас эди.
Учинчи Республиканинг қулаши
1940 йил майда немис-фашист қўшинлари Францияни катта қисмини оккупация қилди.
Франция икки зонага: оккупация қилинган ва оккупация қилинмаган зоналарга бўлинди.
Франция III Республикаси ва унинг 1875 йилга Конституцияси бекор қилинди.
Француз қуролли кучлари қуролсизлантирилди. Петэн ҳукумати ва қонун чиқарувчи орган депутатларининг қолган қисми Германия ишғол қилмаган жануб томонга, кичик курорт шаҳри Вишига тўландилар.
Петэн диктаторлигида Виши давлати ва ҳукумати – “Виши тартиби” (яъни, ҳарбий-фашистик тартиб) ўрнатилди. Виши ҳукумати гитлерчиларга хизмат қилган қўғирчоқ ҳукумат эди. У Германияга ишчи кучи ва хом ашё етказиб бериш мажбуриятини олди.
. 1942 йил ноябрда гитлерчилар жанубий зонага ўз қўшинларини киритди ва Виши давлатчилигига амалда барҳам берилди.
Германияда ноябрь инқилоби ва унинг оқибатлари
Октябр воқеалари ва Совет давлатининг ташкил топиши таъсирида Германия шу йўлдан борди.
1918 йил кузда немис армиясининг тор-мор этилиши бу воқеаларни тезлаштириб юборди. Германияда ҳам ишчи ва солдат депутатлари Советлари вужудга келган эди.
1918 йил 9 ноябрда Берлинда монархия ағдарилди. Кайзер Вильгельм қочиб кетди.
Германиядаги бу воқеаларга социал-демократик партия раҳбарлик қилди. Унинг раҳбарларидан тузилган ҳукуматга Эберт бошчилик қиларди.
Ҳукумат Декларация қабул қилиб, ишчиларга 8 соатлик иш куни ва коллектив шартномалар тузиш эркинлиги эълон қилинди.
Ҳукумат «хусусий мулк ҳимоя қилинишини» ва банк жамғармалари дахлсиз қолишини кафолатлади, ишчиларни қуролсизлантириш ва буржуазияни қуроллантириш чораларни кўрди, Советларни сиёсий фаолиятдан четлаштирди, янги конституция ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳуқуқига эга бўлган Таъсис мажлиси тайёрлади.
Қизил Армия тузиш тақиқланган, лекин шу билан бир вақтда зудлик билан офицерлардан ва баъзи солдатлардан иборат «зарба берувчи» ва «темир» отрядлар тузилган.
Эберт ҳукумати очиқдан-очиқ контрревалюция томонга ўтиб кетган. Бу 1918 йил декабрда бўлиб ўтган Советларнинг бутунгерман съездидан кейин содир бўлган эди.
Эберт ҳукумати шу съезддан кейин ҳам қонун чиқарувчи, ҳам ижро этувчи орган бўлиб қолган эди.
1918 йил декабрда тузилган Германия коммунистик партияси Эберт ҳукуматини ағдариш учун кураш олиб борган. Лекин у бостирилган. К.Либкнехт, Р.Люксембург ўлдирилган.
Ноябр инқилоби натижасида Баварияда ҳам республика эълон қилинган эди. 1919 йил 13 апрелда Совет ҳокимияти эълон қилинди.