Шаҳарларда ўзларининг хусусий полицияси бўлган. Полиция бошлиғини шаҳар кенгаши тайинлаган. Лондон полицияси энг кўп сонли эди. - Шаҳарларда ўзларининг хусусий полицияси бўлган. Полиция бошлиғини шаҳар кенгаши тайинлаган. Лондон полицияси энг кўп сонли эди.
- Доимий полициядан ташқари махсус резерв бўлинмалар мавжуд бўлиб, улар фавқулодда ҳолатларда чақирилган.
- Полиция бошқарувининг марказлашуви билан паралел равишда полиция хизматчиларининг ваколатлари ўсган.
- 1934 йил «Норозиликларнинг юзага келиши тўғрисида»ги ва 1936 йилда «ҳуқуқ-тартибот тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Улар фашистик ҳаракатларга қарши қаратилган бўлиб, полициянинг қидирув, тинтув ўтказиш, куч ишлатишга доир имкониятларини кенгайтирди.
- Фавқулодда қонунларнинг кўпчилиги Шимолий Ирландиядаги аҳвол кучайгандан кейин, 70-80 йилларда қабул қилинди. Масалан, терроризмни бартараф этиш тўғрисидаги актлар серияси (1974, 1975, 1979 йилларда ва хоказо), шунингдек 1986 йилги «Полиция тўғрисида»ги қонунлар полицияга «терроризм намоёндалари» ва «шубҳали» шахсларни қўлга олишда чекланмаган ҳуқуқлар берди.
- 1986 йилги қонун полицияга митинг ва намойишлар ўтказиш борасидаги масалалар бўйича қўшимча ваколатлар берди.
Буюк Британия олий суд инстанцияси – лордлар палатаси ҳисобланади. У апелляцион инстанция суди ҳамда жиноят қилганликда айбланган пэрлар учун биринчи инстанция суди ҳисобланган. Олий суд учта палатадан: юқори суд (фуқаролик низоларини ҳал қилувчи), тож суди (жиноий ишлар бўйича ихтисослашган) ва апелляцион суддан иборат. - Буюк Британия олий суд инстанцияси – лордлар палатаси ҳисобланади. У апелляцион инстанция суди ҳамда жиноят қилганликда айбланган пэрлар учун биринчи инстанция суди ҳисобланган. Олий суд учта палатадан: юқори суд (фуқаролик низоларини ҳал қилувчи), тож суди (жиноий ишлар бўйича ихтисослашган) ва апелляцион суддан иборат.
- Маҳаллий жойларда одил судловни ҳакамлик судлари амалга оширади.
- 70-90 йилларда суд қурилиши соҳасида муҳим ислоҳотлар ўтказилди. Англияда қасамхўрлар суди, магистратлар суди, графликлар суди, Олий суд, полиция, жиноий ишлар бўйича далиллар, давлат қораловчиларига бағишланган қонунлар қабул қилинди.
- 1971 йилги «Судлар тўғрисида»ги қонун «ассизлар» суди ва чорак сессиялар судини тугатиб, уларнинг ваколатларини янги жиноий тож судига ва қисман Олий судга топширди.
- 1981 йилда «Олий суд тўғрисида»ги қонун қабул қилинди.
- Лордлар палатаси ва Яширин кенгашнинг суд комитети илгаригидек алоҳида ўринга эга эди. Яширин кенгашнинг суд комитети денгиз орти ҳудудлар, черков судлари ҳамда айрим махсус судлар учун маълум ишлар бўйича шикоят инстанцияси ҳисобланарди.
Do'stlaringiz bilan baham: |