9- мавзу : Гломерулонефрит. Касалликни кечиши ва даврига боғлик холдаги


) Ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги



Download 429,59 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/18
Sana14.04.2022
Hajmi429,59 Kb.
#550650
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18
Bog'liq
10 Мавзу Гломерулонефрит (1)

3) Ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги
– бу асорат болаларда оз учрайди. 
Диагностика 
1. Анамнез маълумотларига асосан – стрептококк инфекцияларини бошидан 
кечириш, аниқлаш қийин бўлса ҳам, лекин муҳимдир. 
2. β-гемолитик стрептококка қарши антитело титрининг ошганлиги β-гемолитик 
стрептококк 2 хил антигенга эга.
- биринчиси – стрептококкиназа – оқсилларга энзиматик таъсир қилиб, 
нобактериал хужайраларга таъсир қилади. 
- иккинчиси – М-протеин бу типик (специфик) бўлиб, пневмококк капсула 
полисахаридини емиради.
Кўпинча биринчиси аниқланади, бундан ташқари стрептолизинга қарши антитело 
ҳам кўпаяди. Аксари ҳолларда антистрептокиназа, АСL, АГЛ, АДНК лар 100% 
ҳолатларда топилади. Касалликнинг 3 ҳафтаси мобайнида юқоридагилар титрининг 
ошиши ЎСГН деб ташхис қўйиш учун асосий мезон ҳисобланади. 
- учинчиси – Стрептококкли ўткир инфекциядан камида 21 кундан сўнг ва кўпи 
билан гломерулонефритдан 3 кун олдин кузатилиши ЎСГН деб ташхис қўйишга асосдир. 
- тўртинчиси – Касалликнинг дастлабки даврида қон зардобида С
3
(3-комплемент) 
нинг озайиши ѐки буткул йўқолиши. 
- бешинчиси – Касалликнинг клиник картинасида триада – гематурия, шиш ѐки 
олигурия ва гипертония. 
Агар юқоридагилардан ҳеч бўлмаса 2 та белгининг аниқланиши фаол (актив) 
гломерулонефрит деб ташхис қўйишга сабаб бўлади. Бунда сийдикда – гематурия, 
протеинурия, цилиндрлар ва оз миқдорда лейкоцитлар аниқланади. Бу беморларнинг 
баъзиларида қоринда, бел соҳасида оғриқ бўлиши сийдик йўлларида инфекция деб, 
нотўғри ташхис қўйишга олиб келиши ҳам мумкин. 
Олигурияда – сийдикнинг солиштирма оғирлиги юқори бўлиши лозим, агар бунда 
солиштирма оғирлиги паст бўлса, бу ѐмон белгидир. 
Бўйрак касаллиги билан оғриган беморларда тўғри ташхис қўйиш учун қуйидаги 
текширувлар ўтказилади: 
1. Сийдик таҳлили – 2-3 кунда бир марта. 
2. Зимницкий синамаси – 10-14 кунда. 
3. Суткалик диурезни ва ичилган суюқлик миқдорини аниқлаш – ҳар куни. 
4. Сийдикни экиб кўриш – 3 марта. 
5. А/Б ни ўлчаш – ҳар куни ва керак бўлганда кунига бир-неча марта. 
6. Қоннинг клиник таҳлили – 5-7 кунда ва гематокрит кўрсаткич 1 марта. 


7. Қон зардобидаги креатинин, мочевина, хлоридлар, калий, натрий, калий, фосфор, 
холестерин, умумий оқсил, оқсил фракциялари, коагулограмма (қоннинг ивиш вақти, 
рекальцификация вақти, тромбоцит, ПТИ, фибриноген миқдори, фибринолитик фаоллик 
ва ҳакозо) – ҳафтада бир марта 
8. Комплемент титрини аниқлаш, антистрептококк антителолар – ҳафтада 1 марта. 
9. Кўз тубини текшириш – шифохонага тушгач ва сўнгра лозим бўлганда. 
10. ЭКГ – шифохонага тушгач ва сўнгра лозим бўлганда. 
11. Роберг синамаси – шифохонага тушгач ва сўнгра лозим бўлганда. 
12. Сийдик РН, аммиак миқдори – шифохонага тушгач ва сўнгра лозим бўлганда. 
13. УЗИ – шифохонага тушгач ва сўнгра лозим бўлганда. 
14. Бўйрак каналчаларининг фаолияти ҳам махсус клиникаларда текширилади. 
Масалан: сийдикдаги трансаминазалар миқдори, мурамидалар – унинг ошиши бу ѐмон 
белги. 
15. Бўйрак биопсияси – гломерулопатияларни бир-биридан фарқ қилиши учун 
ўтказилади. 
Қиёсий ташхис 
1. Биринчи ўринда системали касалликлар – коллагенозлардан фарқ қилиш лозим. 
Буларда ҳам нефропатия ҳаракатлари кузатилади. Улардан фарқ қилишда анамнез 
маълумотлари, клиника, лабаратория кўрсаткичлари ва бўйрак биопсияси ѐрдам беради – 
таблицага қаранг. 

Download 429,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish