Хирургик беморларнинг ўзига хос хусусиятлари,уларни қабул қилишда шифокорнинг тутган ўрни



Download 9,57 Kb.
Sana23.06.2023
Hajmi9,57 Kb.
#953034
Bog'liq
Xirurgik bemorl-WPS Office new-fayllar.org


Xirurgik bemorl-WPS Office new

Хирургик беморларнинг ўзига хос хусусиятлари,уларни қабул қилишда шифокорнинг тутган ўрни



Эргашов Абдураҳмон
Қабул бўлимининг ишини ташкил қилиш ва бу бўлимнинг вазифалари
Қабул бўлими (қабулхона) поликлиника ва “тез ёрдам” хизмати томонидан юборилган ёки мустақил равишда ёрдам сўраб мурожаат этган беморларни қабул қилиш учун мўлжалланган.
Қабул бўлими қуйидаги вазифаларни бажаради:
кечаю – кундуз, барча келиб тушган, ёки қабул бўлимига мурожаат қилган беморларни текширади;
ташхис қўяди ва даволанишга муҳтож бўлганларга юқори малакали тиббий ва консультатив ёрдам беради;
бирламчи кўрув ўтказади ва агар зарур бўлса, ташхисни аниқлаштириш учун бир неча мутахассислардан маслаҳат олади;
ноаниқ ташхис билан келган беморларни динамик кузатади;
шифохонанинг ихтисослаштирилган ёки махсус бўлимларида беморларни саралаб ётқизишни амалга оширади;
шаҳардаги барча тезкор тиббий ва оператив тиббий хизматлар билан доимий алоқада бўлади.
Қабул бўлимида кутиш хонаси, рўйхатхона (регистратура), маълумот хонаси ва кўрикдан ўтказиш хоналари мавжуд. Қабулхона бўлимлари лабораториялар, диагностика бўлимлари, изоляторлар, операция хоналари, боғлов хоналари ва бошқалар билан яқин алоқада бўлади.
Кутиш хонаси
бемор ва унинг яқин қариндошлари учун мўлжалланган. Бу хонада маълум миқдорда стул, кресло, каталкалар (беморларни ташиш учун) бўлиши керак.
Деворда даволаш бўлимининг иши, даволовчи шифокор билан суҳбат соатлари, беморларга олиб келиш мумкин бўлган озиқ-овқатлар рўйхати, шифохона маълумотномасининг телефон рақами кўрсатилади. Бу ерда беморлар билан кўришиш мумкин бўлган кун ва соатлар кўрсатилиши керак.
Навбатчи ҳамшира хонаси.
Унда беморларни рўйхатга олиш ва зарур ҳужжатларни расмийлаштириш амалга оширилади. Стол, стулллар ва зарур ҳужжатларнинг тўпламлари бўлиши керак.
Кўрик хонаси
- шифокор томонидан беморларни текшириш учун мўлжалланган. - ҳамширалар томонидан термометрияни, - антропометрияни, - ҳалқум текширувини ва баъзан бошқа текширувларни (ЭКГ, УТТ) ўтказиш мумкин.
Кўрик хонасини жиҳозлаш:
клеенка билан қопланган кушетка (бемор кўриладиган жой);
ростомер (бўй ўлчагич);
тиббий тарози;
термометрлар;
тонометр;
шпателлар;
қўлларни ювиш учун раковина;
тоза сочиқ;
ёзув столи;
стул;
касаллик тарихи варақалари.
Даволаш амалиёти ўтказув хонаси
беморларга шошилинч ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган (шок, колика, гипертермия, талваса ва бошқалар).
Даволаш амалиёти ўтказиш хонасини жиҳозлаш:
кушетка;
стуллар;
қуйидагиларни сақловчи тиббий шкаф: шокка қарши дастлабки ёрдам тўплами, бир марталик шприцлар, бир марталик тизимлар, шокка қарши эритмалар, спазмолитиклар ва бошқа дорилар;
стерил боғлов материаллари сақловчи бикс, дезинфекцияловчи эритмада сақланувчи стерил пинцет (бикс билан ишлаш учун);
стерил ошқозон зондларини, резина сийдик катетерлари ва клизма учун учликлар сақловчи бикслар.
Қабул бўлимининг ҳамшираси мажбуриятлари:
--- Ҳар бир касалхонага ётқизилган бемор учун тиббий картани рўйхатдан ўтказиш (титул саҳифани, беморни қабул қилинган аниқ вақтини, беморни юборган тиббий муассасанинг диагнозини кўрсатувчи ҳужжатларни тўлдириши);
--- Тери ва тери қопламаларини кўздан кечириш, терининг сочли қисмларида педикулёз бор ёки йўқлигини аниқлаш, тана ҳароратини ўлчаш;
--- Шифокор кўрсатмаларини бажариш.
Қабул бўлими шифокорининг мажбуриятлари:
- Беморни кўздан кечириш, текшириш, жарроҳлик амалиётини амалга оширишнинг долзарблигини аниқлаш, керакли қўшимча текширувлар ўтказиш;
- Касаллик тарихини тўлдириш, дастлабки диагноз қўйиш;
- Санитар-гигиеник ишлов бериш зарур ёки зарур эмаслигини аниқлаш;
- Транспортировка турини кўрсатган холда профилли бўлимга ўтказиш;
- Госпитализация учун кўрсатма бўлмаса, зарур минимал амбулатория-тиббий ёрдамини ташкил этиш.
Хирургик беморларни қабул қилиш қоидалари.
Касалхонага қабул қилинаётган беморлар, антропометрия текширувларидан ўтади. У тана параметрларини ўлчашдан иборат. Тиббиёт ходимлари беморлар оғирлигини ўлчайди (одатда, оч қоринга, эрталаб, қовуқ ва тўғри ичакни бўшатгандан кейин). Бу иш алоҳида аҳамиятга эга. Патологик жараённинг динамикасини кузатиш учун фойдаланилади. Мисол учун, тана массасининг ошиши шишларнинг кўпайганлигини билдиради, унинг камайиши эса, етарлича овқатланмаётганлигини, яллиғланиш процесси оғир кечаётгани ва ҳакозаларни билдиради.
Кейинги антропометрик кўрсаткич, бўй баландлигини ўлчаш, тана массасини билган ҳолда, тана массаси индексини, идеал тана массаси ва бошқаларни ҳисоблаб топиш мумкин. Ушбу кўрсаткичлар кучли таъсир кўрсатувчи дориларни тайинлашда муҳим аҳамиятга эга. Қабул бўлимида аниқланадиган кейинги кўрсаткич кўкрак қафасининг айланаси ҳисобланади. Бу кўрсаткич тери ости ёғ тўқимаси ва скелет тизимининг умумий ҳолатини акс эттиради.
Эътиборингиз учун раҳмат
http://fayllar.org
Download 9,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish