шарбатлари) шаклида ичилса жуда фойдалидир. Агар бир кунда керакли, белгиланган
махсулотларни қабул қила олмаса, гуручли ѐки маннийли пудинг берилади. Бундан сўнг
ахлорид, алкалитик диета (оқсил 0,5-1г/кг/сутка) ва суюқлик чегаралиниши тавсия
қилинади. Гуручли, гуручли-картошкали овқатлар буюрилади. Гуруч сутда пиширилади.
Сабзавотлар, мевалар (брусника, олхўри ва ҳакозо), қанд, асал, зефир, ўсимлик ѐғи, тузсиз
нон – яъни ўсимлик маҳсулотлари истеъмол қилинади.
Бу талабларга жавоб берадиган стол – Стол № 3с (№7 – Певзнер бўйича) – кучли
азотемияда, лекин узоқ муддатга эмас (3-5 кун), сўнгра № 3 б ѐки № 7 б (оқсил – 1-
1,5г/кг/сутка) – оқсил сутли махсулотлар орқали
берилади; 7-10 кундан бошлаб – оқсил
физиологик нормага (2,5г/кг/сутка) етказилади (-№3а; №7).
Овқат рационининг кенгайиши аста-секин ошириб борилади: олдинига тухум,
буғдой нон, балиқ, творог, кейинчалик гўшт ва салгина туз бериб борилади.
Касалликнинг дастлабки кунларида гиперкалемия хавфи бўлганлиги учун –
ахлорид, гипокалийли – диета бўлиши лозим. Бу даврда калий сақловчи мевалар,
сабзавотлар мумкин эмас.
Полиурия даврида эса аксинча гипокалемия келиб чиқмаслиги учун калий сақловчи
– қора кишмиш, қуритилган ўрик (туршак), қора олхўри, тарвуз, апельсин, банан,
картошка, қуруқ мевалар буюрилади.
№ 3 столда бемор 1 ой муддатда, сўнгра № 5-а стол 5 йил давомида тавсия этилади.
ЎСГН даги диета тури
Стол № диета
Оқсил, гр.
Ёғ (гр)
Углевод, гр.
Калория ккал
3а
60-65
60-65
400-420
2450-2500
3б
50-55
50-55
350-380
2100-2200
3с
30-35
37-40
230-250
1500-1550
Олигурия даврида ичаклар фаолиятига катта эътибор бериш лозим. Қабзиятга йўл
қўймаслик керак, акс ҳолда ичакдаги маҳсулотлар бажғиб интоксикация кучаяди. Шунинг
учун тозаловчи клизма ўтказилади, ошқозонни ҳам 2% гидрокорбонат натрий билан ювиш
тавсия қилинади.
в) Медикаментоз даво
1. Витаминотерапия – ўткир даврда – ҳозирги вақтда вит. В
1
, В
2
, С, рутин ичишга
буюрилмайди, чунки булар аллергизацияни янада кучайтиради.
2. Антибиотикотерапия –
полусинтетик пенициллинлар, макролидлар – ўртача
терапевтик дозада – 8-10 кун давомида буюрилади. Агар сурункали инфекция ўчоғлари
бўлса – 3-4 кунлик циклда антибиотикотерапия ўтказилади. Нефротоксик антибиотикни
тавсия қилишдан сақланиш лозим (аминогликозидлар, метициллин, тетрациклин,
цефазолин ва ҳакозо).
3. Сурункали инфекция ўчоғлари санацияси – тишлар кариеси,
сурункали
тонзиллит, аденоидит каби инфекция ўчоғларини консерватив йўл билан даволаш лозим
(физиотерапия, фитотерапия, ювиш, дренаж ва бошқалар). Агар консерватив даво таъсир
қилмаса, декомпенсив сурункали тонзиллитни касаллик бартараф этилгач, 6-12 ойдан сўнг
операция қилинади ва ундан сўнг антигистамин препаратлари, антибиотиклар билан
даволанади.
4. Витаминотерапия – олдинги даврларда катта дозада қилинган витамин С, В1,
В12, рутин – ҳозир қўлланилмайди, чунки улар аллергияни кучайтириб, иммунопатологик
жараѐнни стимуллаб, томир ичида қон ивишига олиб келади. Витамин С, Е-аминокапрон
кислотаси, рутин, кальций
препаратлари ҳам томир ичи қон ивишига сабаб бўлиши
туфайли, улар ЎСГН да мумкин эмас.
Патогенетик даво
1. Бўйракдаги қон оқимини яхшилаш учун:
а) Ётоқ режими, гепарин ѐки 1% никотин
кислота билан электрофорез, в/и
эуфиллин ѐки еофиллин, трентал – бу даволар диуретик ва антиагрегант
таъсир кўрсатиб
улар олигурия ва шишда самарали даво ҳисобланади. Эуфиллин ўрнига бошқа
антиагрегантлар – дипиридамол, трентал ҳам қўлланилиши мумкин.
б) Булардан ташқари патогенетик давога организмдаги АГ (антигенни) йўқотиш
мақсадида (иммунопатологик ҳолатни бартараф қилиш учун) – плазмаферез,
иммуносорбция, гемосорбция усуллари ҳам қўлланилади.
Плазмаферез – плазмадаги токсинларни, иммун комплексларни плазма билан бирга
олиб ташлаб, ўрнига донор плазмасини ўтказишга асосланади.
в) Глюкокортикоидлар – гормонал воситалар – яллиғланишга қарши,
десенсибилизацияловчи, иммуносупрессив таъсир кўрсатади. Айниқса преднизолон
антикоагулянтлар ва антиагрегантлар билан бирга қўлланилса янада ижобий таъсир
кўрсатади. Нефритда глюкокортикоидлар оқсил ва липидлар метаболизмини яхшилайди.
г) Иммунодепрессив воситалар.
1-гуруҳ – антимитотик воситалар – рентген нурларига ўхшаб улар хужайраларнинг
митоз бўлакчаларига таъсир кўрсатади. Антимитотик воситалар – цитостатиклар ДНК
спиралини парчалайди. Бу дори воситаларига – циклофосфан, хълорбутин (лейкеран)
киради.
2-гуруҳ – антиметаболитлар – а) антипуринлар – ДНК синтезига таъсир кўрсатади,
ҳужайраларни ҳалок қилади. – буларга 6-меркаптопурин, азотиоприн (имуран) киради. б)
Субстратларга таъсир қилувчилар. Бунга метатрексат дориси киради.
3-гуруҳ – бу иммунодепрессантлар – ферментлардир. L–аспарагиноза,
лекин улар
болаларда кенг қўлланилмайди.
4-гуруҳ – антибиотиклар актиномицин С ва Д, хлорам феникол, митоцин. – С, улар
ЎСГН ни даволашда ишлатилмайди.
5-гуруҳ – ўсимликлар альколоиди – Колхицин, винбластин, винкристин. Булар
бўйрак амилоидозида яхши самара беради.
6. Нефритда иммунодепрессант сифатида антилимфоцитар зардоб (АЛС)
қўлланлган. Ҳозир антитомоцид глобулин ҳам ишлаб чиқилмоқда.
7. 4-аминохинолин қатор воситалари – иммунодепрессив таъсир кўрсатади – ҳам
яллиғланишга қарши, ҳам АГ антигенларни тормозлаш хусусиятига эга.
8. Гепарин – антикоагулянт, антиаллергик (пропердин – комплемен нинг максимал
дозаси 4 ҳафта, +цитостатиклар (хлорбутин) нинг максимал дозаси – 6 ҳафта қулланилади,
сўнгра уларнинг дозалари аста-секин озайтирилади. Қўлловчи доза глюкокортикоидларда
– 2 йилдан оз бўлмаслиги лозим (агар глюкокортикоидларнинг алоҳида ўзи
қўлланилганда), агар +цитостатиклар билан қўлланилса қўлловчи доза 6-8 ой қабул
қилинади ва хлорбутиннинг 1/2 дозаси давом эттирилади.
Ҳозирги даврда ЎСГН нинг оғир кўринишларида «пульс терапия» яъни бир вақтда
бирданига «пульс доза» - метилпреднизолон 1 г дан томир ичига юборилади (ЎСГН нинг
нефротик турида).
Агар ЎСГН нинг нефротик турида бўйрак тўқимасида фибропластик ўзгаришлар
кузатилса, тез самара бериш мақсадида – преднизолон+хлорбутин+гепарин буюрилади
ва буларга яна +курантил ҳам тавсия этилиши мумкин (4 компонентли даво).
Хлорбутин ўрнига азатиоприн (2-3 мг/кг/сутка) кенг қўлланилади ва +Гепарин – 150-
200 ед/кг/сутка, +курантил – 3-5 мг/кг/сутка, +преднизолон 1 мг/кг/сутка – (алтернатив
схемада (ҳар доимги). – 6 ой давомида). Стероидлар қуйидаги ҳолларда мумкин эмас:
бўйрак – тўкимаси дисплазияси, гломерулонефритнинг склерозли тури,
гормонорезистентлик ҳолати, гормонал даво асорати (талваса,
катаракта, артериал
босим юқорилиги, герпес)да.
Салицилатлар – ЎСГН да яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади улар
антикоагулянтлар ва антиагрегантлар билан бирга яхши самара беради.
Индометацин – ўзи ва юқоридаги воситалар бирга ЎСГН нинг суст фаоллигида,
протеинурияда кенг қўлланилади ва ижобий таъсир кўрсатади. Склеротик вариантда,