Диспансеризация
Бемор шифохонадан чиққандан сўнг санаторияда, сўнгра – поликлиника назоратида
бўлади. Дастлабки 3 ойда ҳар 2 ҳафтадабир марта назоратда бўлади (а/д, сийдик
таҳлили), сўнгра 9 ой давомида ҳар ойда бир марта, кейинги икки йилда кварталда бир
марта кузатилибборилади. Ҳар инфекциядан сўнг таҳлиллар чуқур текширилиб,
сурункали инфекциялар санация қилинади.
Эмлашдан озод бўлиш – 1 йил муддатга (касаллик тузалгандан бошлаб).
Беморга жисмоний зўриқиш, шамоллаш асло мумкин эмас. Ҳар бир шамоллашдан
сўнг 10 кундан кейин икки марта 3 кун интервалда қон, сийдик таҳлили ўтказилиб 2
ҳафтагача уй режими буюрилади.
Агар 5 йил давомида паталогик ўзгаришлар қайталамаса, бу бемор диспансер
назоратидан чиқарилиб, соғлом ҳисобланади.
Оқибати
Яхши самарали даволанса, 90-95% ҳолларда тузалади. 3-5% холда сурункали
шаклга ўтади, 1-2% да тез прогрессияланувчи турига ўтиши мумкин.
Профилактика
Ўз вақтида ташхис қўйиш, даволаш, бирламчи ва иккиламчи профилактика
ўтказиш лозим. Сурункали стрептококк инфекцияларини ўз вақтида аниқлаб, бартараф
қилиш лозим.
Ситуацион масалалар ечиш.
1.
Бола 5 ѐш. Шикояти юзида, оѐқ қўлларида шиш. Сийдиги камайган,
анамнезидан 3 хафта олдин ангина ўтказган. Кўрувда: умумий оқимтирлик, юзи,
қовоқларида шиш, оѐқларида шиш, сийиши кам, гўшт ювиндисига ўхшаш. Қ/Б -
100/70. Ташхис – Ўткир гломерулонефрит.
2.
Бола 6 ѐш. Икки йил олдин ўткир гломерулонефрит ўтказган. Диспансер
назоратида. Кўрувда оѐқ ва юзда шиш, асцит, кўнгил айниш, қайт кузатилади.
Сийдикда
–
3,3%,
лейк
–
7-8,
эрт
–
3-
4/1.
Ташҳис – сурункали гломерулонефрит нефротик тури.
3.
Бола 4 ѐш. Шикояти харорати кўтарилиши, ҳолсизлик, даврий қайт, қоринда оғриқ,
сийдик таҳлили: таниқлиги – лойқа, оқсил 0,066%, зичлиги – 1023 лейкоцитурия,
Бактерия ++.
Ташҳис: Ўткир пиелонефрит.
4.
Бола 6 ѐш. Қоринда оғриқ. Даврий қонли сийдик. Сийдикда оқсил 0,33%.
Эритроцитлар, оксалатлар, УЗИ да кўплаб конплементлар.
Ташҳис: сийдик тош касаллиги.
“Ари ини”
I – гуруҳ.
Сийдик миқдори - 200 мл
Ранги – гўшт ювиндисига ўхшаш
оқсил - 5 г/л
зичлиги – 1050
эпителий – 1-0-1
эрт – 30-40-40
лейк – 20-25-30
цилиндр – 200
1)
ташхисни исботланг
2)
қандай текширув ўтказасиз.
II – гуруҳ
Пешоб миқдори – 150
ранги – сариқ
тиниқлиги –хира
оқсил -0,55%
зичлиги -1030
эпит -10-12-20
лейк – 15-20-22
бактерия -10
5
1)
ташхис
2)
яна қандай текширув ўтказасиз
III – гуруҳ
Аддис – Каковский синамаси
эрт – 2000000
лейк – 4000000
цилиндр – 20000
ташхис қўйинг ва исботланг.
Do'stlaringiz bilan baham: |