9- мавзу : Гломерулонефрит. Касалликни кечиши ва даврига боғлик холдаги



Download 429,59 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/18
Sana14.04.2022
Hajmi429,59 Kb.
#550650
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
10 Мавзу Гломерулонефрит (1)

Назарий қисм. 
Ўткир стрептококкли гломерулонефрит (ЎСГН) циклик кечувчи, 3-типли 
иммунопаталогик реакцияли (иммун комплексли), инфекцион-аллергик касаллик 
бўлиб, ўткир бошланувчи, гематурия, шиш (2/3 беморда), гипертензия (50% беморда) 
ва бўйрак етишмовчилиги билан намаѐн бўлувчи касалликдир. 
Бу касаллик хозирги даврда болаларда кўп учраб ва оғир оқибатларга сабаб 
бўлмоқда. Ҳар йили ҳар 1000 боладан 4-12 тасида учрайди. Ўғил болалар қизларга 
нисбатан 2 марта кўп касалланадилар. 


Этиология 
Касаллик этиологиясида организмдаги сурункали стрептококк ўчоғлари, масалан: 
фарингит, тонзиллит, скарлатина, йирингли тери касалликлари ва ҳоказоларнинг аҳамияти 
катта. Касалликнинг келиб чиқишида А – гурухли β-гемолитик стрептококкнинг роли 
аниқланган. Бу стрептококкнинг М 12, 18, 25, 49, 55, 57, 60 антигенлари, айниқса Т
14
антигени нефритоген хусусиятга эгадир. Совқотиш, ЎРВИ, сурункали тонзиллит, 
терининг йирингли касалликлари ва стрептококк сақловчилар каби омиллар касаллик 
келиб чиқишида катта аҳамиятга эгадир. 
Патогенез 
Касаллик иммуно–аллергик генезга эга, унинг ривожланишида иммун 
комплексларнинг роли катта. Ҳозирги даврда касаллик кечишини 2 хил механизм билан 
тушунтирилади: 
биринчиси, беморда унинг ўзидаги гломеруляр антигенга қарши антитела ишлаб 
чиқарилиши; 
иккинчиси, бемордаги ногломеруляр антигенга қарши антителалар ишлаб 
чиқарилиши.
Сўнгра бу антиген-антитело комплекси бўйрак гломеруляр капиллярларини 
жароҳатлайди. 
Бу иккала механизмда ҳам бўйрак тўқимасида яллиғланиш жараѐнлари 
ривожланади. Бу иммун комплекслар коптокча капиллярлари эндотелийси остида 
тўпланади ва шу ерда фаоллашади. Фаол иммун комплекслар хемотаксис таъсир кўрсатиб, 
шу соҳада нейтрофиллар тўплана бошлайди. Коптокча базал мембранаси эндотелиал 
қатлами лизосомалар шикастланиши натижасида ажралган энзимлар (фермент) таъсирида 
жароҳатланади. Баумен оралиғига плазма оқсили, эритроцитлар кўпаяди, натижада 
Хагеман фактори фаоллашиб, тромбоцитлар агрегацияси келиб чиқади. Ва ниҳоят 
коптокча капиллярларида қон фибрини тўпланиб, қон ивийди. 
Бўйракнинг 
пункцион 
биопсиясида 
80-100% 
ҳолатларда 
коптокчалар 
шикастланганлигини, бўйрак катталашганлиги, неатрофил лейкоцитлар кўпайганлиги, Т-
лимфоцитлар 
озайганлиги 
аниқланади. 
Коптокчалар 
капиллярларининг 
базал 
мембранасида С
3
комплементдан иборат депозитларни, иммуноглобулин G ни топиш 
мумкин. 
Агар жараѐн вақтида даволанса, бу ўзгаришлар бутунлай йўқолиб, бўйрак асл 
холига қайтади, акс ҳолда сурункали шаклга ўтади. 

Download 429,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish