8-Мавзу: Темурийлар даври маданияти (Culture epoch of Temurs)



Download 33,6 Kb.
bet3/6
Sana21.02.2022
Hajmi33,6 Kb.
#48676
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
8-Temuriylar davri madaniyati

Тарих илми. Тарих фани Амир Темур ҳаётлигидаёқ анча машҳур эди.
Амир Темурнинг бизнинг давримизгача етиб келган илмий солномалари орасида ҳиротлик тарихчи Фасиҳ Ҳавофий эслатиб ўтган эпик асар алоҳида эътиборга молик. Бу асар шоҳ Жамолиддин Маҳмуд Зонга Ажам қаландари Кермоний томонидан назм-маснавийда ёзилган бўлиб, “Жўш-у хўруш” деб аталади.
Амир Темур котиби томонидан назмда ёзилган иккинчи солнома “Тарихий хоний” деб аталади. Учинчи солнома ҳам XIV аср охирларида насрда ёзилган. Хондамир “Ҳабиб ус-сияр” асарида самарқандлик машҳур олим Мавлоно Сайфуддин Хутталоний қаламига мансуб ўша хроникани эслатиб ўтади. Асар унинг номи билан маълум эмас. Амир Темурнинг 1398-1399 йиллардаги Ҳиндистонга юриши ҳақида Насриддин Умар ёзиб борган. Лекин ундаги воқеаларнинг кунма-кун қуруқ санаб ўтилиши Амир Темурни қаноатлантирмайди. Шундан сўнг у юришларини батафсил ёзиб боришни Ғиёсиддин Али Яздийга топширади. Барибир бу муаллифлардан Амир Темурнинг кўнгли тўлмайди, шундан сўнг у тарихчи Низомиддин Шомийга ўз тарихини батафсил ёзиб боришни буюради. Низомиддин Шомий ўз асари “Зафарнома”ни 1404 йилда ёзиб тугатади.
Худди шундай “Зафарнома” асари тарихчи Шарафуддин Али Яздий томонидан ҳам ёзилган бўлиб, асарни 1425 йил Ҳиротда Шоҳрухга тақдим этади. Ундан ташқари А.Темур ва Темурийлар даврида тарихчилардан Ибн Арабшоҳ, Ҳофизи Абрў, Абдураззоқ Самарқандийлар ижод қилган.
Тиббиёт. Амир Темур ва Темурийлар давридатабобат илмига, даволаш ва орасталик ишларига, бу соҳадаги қурилишларига катта аҳамият берилган. Ҳиротда Умаршайхнинг рафиқаси Маҳди улё Милкат оқа қурдирган “Доруш-шифо” машҳур эди. Бундан ташқари, Боғи Зоғонда ҳам Доруш-шифо бор эди. Шарафуддин Али Яздий ва Ибн Арабшоҳнинг берган маълумотларига кўра, Амир Темур Суриядан Самарқандга машҳур табиблар Мавлоно Жалолиддин, Мавлоно Сулаймонни олиб келади. Мавлоно Фазлуллоҳ Табризий Амир Темурнинг шахсий табиби бўлган. Булардан ташқари Амир Темур саройида Мавлоно Маъсуд Шерозий ва Мавлоно Фаррух каби табиблар ҳам хизмат қилишган. Шоҳрух Мирзо даврида Шамсиддин Одам ва Низомиддин Шерозий саройнинг донғи кетган табибларидан бўлган.
Кермонлик табиб ибн Ҳаким ал-Кермоний Улуғбек таклифига биноан Самарқандга келади. У 1424 йил Нажибуддин Самарқандийнинг “Касалликларнинг сабаблари ва аломатлари” асарига шарҳ битиб, уни Улуғбекка бағишлаган.
Тарихий манбаларда келтирилган маълумотларга кўра, А.Темур ва Темурийлар даврида юқумли касалликлар тез-тез рўй бериб турар эди. Бунинг олдини олиш учуе керакли чоралар кўрилган. Хусусан тозаликка катта аҳамият берилган, айниқса ариқ ва ҳовузлардаги сувлар ниҳоятда тоза тутилган.
Нафис китоб ва хаттотлик.А.Темур давлатиднинг маънавий ҳаётида қўлёзма ва нафис китоб санъати алоҳида аҳамият касб этган соҳа бўлган. Папирус, пергамент ва қоғоз қўлёзма китоб учун асосий ашё ҳисобланган. Хусусан, қўй, эчки, бузоқ ва оҳу терисидан тайёрланган пергамент қадим замонлардан буён кенг қўлланиб келинган.
Қадимги Шарқ цивилизациясининг ворислари бўлмиш А.Темур ва Темурийлар даври Марказий Осиё халқлари қўлёзма санъатини ривожлантиришда аждодлар тажрибасидан фойдаланишган, уни бойитишган. Қўлёзма китоб хаттот, наққош, музаҳҳиб, рассом ва саҳҳоф сингари қатор усталар ижодининг уйғунлигидир. Китобда кўк, қизил, яшил, тилла ранг кўпроқ ишлатилган. Унвон (титул) чўзиқ, ярим юмалоқ, тўғри бурчакли қубба шаклида бажариларди.
Султон Али Машҳадий, Мир Али Табризий, Мир Али Ҳиравий, Мир Имода ва бошқаларнинг гўзал, чиройли фрагментлари нақшчи-рассомлар томонидан дабдабали безатилиб, улар айрим ажойиб миниатюраларга қараганда анча қиммат туради. “Хаттотлар шоҳи” Султон Али Машҳади, Ҳирот миниатюра мактабининг асосчиси Камолиддин Беҳзод ва китоб нақш устаси машҳур наққош Мавлоно Ёрий бадиий қўлёзма дурдоналарини яратиш устида ишлаган юзлаб усталарга устозлик қилишган.
А.Навоий “Хамса”сининг Санк-Петербургда сақланаётган, 1492-1493 йилларда қайта кўчирилган машҳур нусхаси Темурийлар даврининг миниатюраларсиз безатилган бадиий қўлёзмалари дурдоналари сирасига киради.
Қадимий қўлёзмаларнинг муқова намуналари кам сақланиб қолган. “Хамса” қўлёзмаси бизгача ўзининг энг биринчи муқовасида етиб келган бўлиб, уни Султон Али Марвий ишлаган. А.Темур ва Темурийлар даврининг машҳур хаттотлари қуйидагилар бўлган:

  • Султон Али Машҳадий

  • Мир Али Табризий

  • Мир Али Ҳиравий

  • Қилқалам.


Download 33,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish