8-Мавзу: Темурийлар даври маданияти (Culture epoch of Temurs)


Илм-фан.Астрономия ва математика



Download 33,6 Kb.
bet2/6
Sana21.02.2022
Hajmi33,6 Kb.
#48676
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
8-Temuriylar davri madaniyati

Илм-фан.Астрономия ва математика.Мирзо Улуғбек- унинг асли исми Муҳаммад Тарағай бўлиб, у А.Темурнинг Яқин Шарқда беш йиллик юришлари вақтида 1394 йил Султония шаҳрида таваллуд топади. У А.Темур ўрдугоҳи ва саройида катта онаси Сарой Мулкхоним ва онаси Гавҳаршодбегимларнинг бевосита паноҳида тарбияланади. Соҳибқироннинг бошқа набиралари қаторида у А.Темурнинг ҳарбий юришлари ва сарой анъаналарида иштирок этади.
А.Темур вафотидан сўнг мамлакат иккига бўлиниб кетади: Хуросонни Улуғбекнинг отаси Шоҳрух, Моварауннаҳрни Улуғбекнинг ўзи бошқаради. Улуғбек мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий ҳаётини бошқариш билан бир қаторда, илмий ишлар билан шуғулланади, олимларнинг мунозараларида фаол қатнашади. Улуғбек Моварауннаҳр шаҳарларини, хусусан Самарқанд ва Бухорони илму маърифат даргоҳига айлантиришга интилади. Унинг фармони билан 1417 йил Бухорода, 1417-1420 йилларда Самарқандда ва 1433 йилда Ғиждувонда мадрсалар қад кўтаради. Астрономия ва математика соҳасида эришилган буюк муваффақиятлар Темурийлар давлатига катта шуҳрат келтирдики, бу шуҳрат, биринчи навбатда, Улуғбек номи билан боғлиқдир. Мирзо Улуғбек ўз замонасининг етук олимлари: Қозизода Румий, Али Қушчи ва Ғиёсиддин Жамшидлар билан бирга фаолият юритган.Улуғбек Моварауннаҳрда илм-фанни ташкил этиш борасидаги фаолияти билан мусулмон оламининг турли бурчакларидаги кўплаб олимларнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этди. Қозизода Румий ҳам шу жумладан.
1413 йилда Улуғбек Моварауннаҳр ҳукмдори бўлганидан кейин устозини Самарқандга олиб келди ва у умрининг охиригача шу ерда қолди. Улуғбек мадрасаси биноси ва расадхонаси Қозизоданинг бевосита иштирокида барпо этилди. Қозизода Румий, шунингдек “Зиж” асари устидаги ишнинг дастлабки босқичида иштирок этди. У 1437 йилда вафот этди, бу вақтда “Зиж” устидаги иш ҳали поёнига етмаган эди.
Қозизода Румий Улуғбек мадрасасида дарс беришдан ташқари илмий иш билан ҳам шуғулланган, расадхонада кузатишлар олиб борган. У астрономия ва математика бўйича бир қанча машҳур асарлар яратди, улар орасида қуйидаги икки асар айниқса катта шуҳрат қозонди: “Шарҳ ашкол ат-таъсис” бўлиб, унда Румий самарқандлик олим Шамсиддин ибн Муҳаммад ас-Самарқандийнинг геометрик рисоласига изоҳлар битган. Иккинчи асари “Шарҳ ал-мулаххас фи-л-хайали-л-нужум” бўлиб. Бу хоразмлик олим Маҳмуд ибн Умар ал-Чағминий рисоласига ёзилган шарҳдир. Қозизода шу асар асосида Улуғбек мадрасасида астрономиядан дарс берган.
Улуғбекнинг замондошларидан яна бири Жамшид ал-Кошийдир. Коший математик соҳасида анча салмоқли ва илмий жиҳатдан қимматли ютуқларга эришди. Унинг математика рисолаларидан “Мифтоҳ ал-ҳисоб” ва “Рисола ал-муҳитиййа” ҳам Улуғбек кутубхонаси учун ёзилган.
Улуғбек “Зиж”и муқаддимасида тилга олган Самарқанднинг учинчи йирик олими – Аловуддин Али ибн Муҳаммад Қушчидир. Улуғбек у ҳақда катта меҳр ва самимият билан гапириб, Али Қушчи сарой қушчисининг ўғли бўлишига қарамай, уни “садоқатли фарзандим” деб атайди. Али Қушчи Улуғбекнинг тиришқоқ ва содиқ шогирди эди. Али Қушчи Шарқ ва Ғарб фанларини бир бири билан боғлади. Шундай қилиб, Мирзо Улуғбекнинг энг йирик асарлари қуйидагилар:

  • Рисолаи Улуғбек

  • Тарихи арбаъ улус (мўғуллар давлати тарихига оид)

  • Зижи Улуғбек

  • Зижи Султоний

  • Зижи жадиди Кўрагоний


Download 33,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish