8-маъруза ер усти ҳаракатлари билан боғЛИҚ БЎлган жараёнлар ва ҳодисалар


Эол-шамол ҳаракати натижасида содир бўладиган ҳодисалар



Download 41,1 Kb.
bet6/9
Sana20.04.2022
Hajmi41,1 Kb.
#566242
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2 5282776256155228208

Эол-шамол ҳаракати натижасида содир бўладиган ҳодисалар.
Шамол ҳаракатлари тўғрисида умумий маълумот.
Шамолнинг ҳаракат йўналиши, тезлиги Ер юзасининг тузилишига, тоғ тизмаларининг ётиш ҳолатига, баландлигига, Ер шаридаги сув ҳавзаларининг жойлашишига боғлиқдир. Шамол ўз ҳаракати жараёнида сув эрозияси каби тоғ жинсларини емиради, тирнайди, силлиқлайди, бир жойдан иккинчи жойга олиб бориб ётқизади. Саҳроларда катта-катта тепаликларни – дюналарни, ярим ой кўринишига эга бўлган дўнглар – барханларни вужудга келтиради. Катта сатҳга эга бўлган денгизни тўлқинлантиради.
Шамол, айниқса, Саҳрои Кабир, Арабистон, Мексика каби экватор олди саҳроларида, Франциянинг Атлантик океани, Германиянинг Зильт ороли районларида, Мўғулистон чўлларида, Каспий денгиз атрофида, Марказий Осиёнинг Қизилқум, Қорақум саҳроларида, Фарғона водийсида, Мирзачўл, Орол денгизининг сувдан бўшаган ҳудудларида катта геологик иш бажаради. Шамолнинг бажарадиган иши ана шу районлардаги нураш жараёнининг боришига, сув эрозиясига боғлиқ бўлиб, кўпинча бу уч жараён бир-бирини тўлдириб, бири иккинчисининг ишини давом эттиради.
Шамолнинг бажарадиган иши унинг тезлигига боғлиқ бўлиб, бу тезлик баъзи районларда секундига 50 метрга етиши, ҳатто ундан ҳам ошиши мумкин. Шамол тезлиги ошиши билан тоғ жинслари заррачаларини, қумларни, ҳатто тош бўлакларини ҳавога кўтариши ва шу билан бирга тупроқ қатламларини чангитиб, учириб кетиши ҳам мумкин. Текширишлардан маълумки, шамолнинг тезлиги секундига 6,5 метр бўлса, диаметри 0,25 мм дан кам тоғ жинс заррачаларини учириб кетиши, тезлиги секундига 7-12 м га борса, 1-1,5 мм диаметрли, тезлиги секундига 20 метрдан ошса ҳатто қалинлиги 0,10-0,15 метр келадиган тупроқ қатламларини емириб, учириб кетиш қобилиятига эга экан. Шамолнинг ўртача тезлиги 20 м/с ни ташкил этган вақтда 1 йил давомида баландлиги 5-6 м га эга бўлган қум барханлари 50-60 м га сурилади. Шамол ўз харакати давомида барханларни, дюналарни вужудга келтириш мумкин.
Барханлар – Саҳрои Кабирда, Қорақумда, Тажан, Мурғоб дарёлари қуруқ дельталарининг шимолий районларида, Орол олди ҳудудларида Марказий Фарғонада, қисман Қизилқумда ва бошқа чўлларда бўлиб, қум кўчкиларнинг бирор бута, дарахт ёки қаттиқ тоғ жинслари атрофида ушланиб қолиши ва тўпланиши натижасида пайдо бўлади. Унинг баландлиги 10-50 метрга етиши, ҳатто бундан ҳам ошиши мумкин. Барханларнинг шамол таъсир қилиб турадиган томони ярим ой шаклида букилган бўлиб, шамолга қарама-қарши томони эса анча тик бўлади ва бу тиклик 30-35 градусга етади.
Барханлар гоҳо айрим-айрим учраб, кўп ҳолларда бир-бирлари билан қўшилиб кетади ва энига бир неча километр келадиган тизмаларни пайдо қилади. Бундай тизмаларнинг кенглиги Саҳрои Кабирда ва Амударё саҳроларида ҳатто 100 км гача етади, баландлиги бир неча метрдан 200-500 метргача (Саҳрои Кабирда) етади. Ўрта Осиё минтақаларида қум барханларининг баландлиги 60-70 м га, эгаллаган майдони эса бир неча ўн квадрат метрдан бир неча юз квадрат метргача етади. Барханларнинг ҳаракати халқ хўжалигига катта зарар келтиради, баъзан ҳаракатланиш жараёнида боғларни, қишлоқларни, уйларни, турли инженерлик иншоотларини, автомобиль йўлларини, темир йўлларни бутунлай босиб кетади. Масалан, XIV асрда Саҳрои Кабирнинг Уаран массивидаги Абуэир водийси қум уюмлари остида кўмилиб кетган. Шу каби ҳодисалар Қизилқум, Қорақум саҳроларида ва шу саҳро атроф районларида ҳам юз берганлиги маълум.

Download 41,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish